Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Қурилиш учун топография- геодезия изланишлари бўйича техник ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни


Download 1.4 Mb.
bet63/71
Sana18.12.2022
Hajmi1.4 Mb.
#1027250
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   71
Bog'liq
ШНК1.02.07-15 ўзб.

Қурилиш учун топография- геодезия изланишлари бўйича техник ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни


Техник ҳисобот муҳандислик техник изланишлардан кўзланилган мақсад ва буюртмачининг техник топшириғига кўра қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши керак:
1. Умумий маълумотлар;
2. Ишлар олиб борилган район (майдонча)нинг қисқача табиий-географик тавсифи;
3. Муҳандислик геодезия изланишлари олиб борилган район (майдон-ча)нинг топографик-геодезик ўрганилганлиги;
4. Муҳандислик изланишларини бажариш услуби ва технологияси тўғрисида маълумотлар:
4. Координаталар ва баландликлар системаси.
5.геодезик таянч тармоқлари;
6.геодезик съёмка тармоқлари;
7.топографик съёмкалар (планларни янгилаш), ер ости ва ер усти иншоотлари съёмкасини ҳам қўшиб;
8.корхоналарни қайта қуриш учун темир йўл ва автомобил йўллари-нинг съёмкаси;
9.бошқа турдаги изланишларни геодезик таъминлаш;
10.муҳандислик гидрография ишлари;
11.хавфли табиий-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларни ўрганишдаги муҳандислик геодезия изланишлари;
12.чизғий иншоотлар трассаларининг муҳандислик геодезик изланишлари.
13. Қурилиш тўрларини режалашда қурилиш, саноат корхоналарини қайта қуриш (реконструкциялаш) ёки кенгайтириш учун геодезик ишлар.
14. Лойиҳаларни жойга кўчириш учун геодезия ишлари.
15. Техник назорат ва қабул қилиш ишлари бажарилгани хақида маълумотлар;
16. Буюртмачига ва бошқа ташкилотларга бериладиган материаллар рўйхати;
17. Хулоса.
Эслатмалар.
1. Техник ҳисоботга илова сифатида қуйидагилар келтирилади:
Буюртмачи техник топшириғининг нусхаси;
План ва таянч геодезик тармоқларнинг схемаси;
Бошланғич геодезик пунктларни текшириш қайдномаси;
Геодезик тармоқларнинг ўрнатилган доимий пунктлари (нуқталари)нинг абрислари;
Геодезик пунктларни сақланишини кузатиш учун топширилгани тўғрисида далолатнома;
таянч геодезик тармоқлари координаталари ва баландликлари каталоглари;
геодезик тармоқлар планли съёмка схемаси;
узоқ муддатга сақланиши кўзда тутилган, доимий белгилар билан маҳкамланган нуқталар координаталари ва баландликларининг каталоглари;
сводки ўлчанган горизонтал йўналишларнинг, чизиқлар узунлиги ва баландликларининг қўшмалари;
бажарилган топографик съёмкалар участкаларининг жойлашиш картограммаси;
ведомость и высот муҳандислик геологик ковламаларининг, геофизик нуқталар координатлари ва баландликларининг қайдномалари;
тугалланган ишларни қабул қилиш далолатномалари.
2.Қўшимча талаблар асосида қуйидагилар тақдим қилинади:
бино (иншоотлар) бурчаклари координаталарининг қайдномалари;
ер ости иншоотлари қудуқлари (камералари)нинг каталоглари;
ер усти иншоотлари қудуқлари (камералари)нинг эскизлари;
планлар, қайдномалар, ички майдончалардаги темир йўл ва автомобил йўлларининг бўйлама ва кўндаланг профиллари;
муҳандислик техник изланишларининг бошқа материаллари.

3. Зарурат туғилганда “Чизғий иншоотлар трассаларининг муҳандислик геодезик изланишлар” бўлими, унга зарур маълумотларни ушбу илованинг 1-бандига кўра қўшиб, мустақил ҳисобот сифатида чиқарилади.
4. Конкрет шароитларга боғлиқ равишда ҳисоботга қўшимча бўлим ва иловалар киритилиши ёки юқорида келтирилганларни чиқариб ташлаш мумкин.
5. Техник ҳисобот мууқоваланиши ва унда зарур чизма ва схемалар, алоҳида ҳолларда фотографиялар келтирилган бўлиши керак.


K илова
(тавсия қилинади)
_____________________
(Ижрочи ташкилот)
_____________________
(бўлим)
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
ташкилот раҳбари
___________________________
(Ф.И.О. имзо)
20___ й.«_____»_______________



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling