Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/68
Sana22.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1042816
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Кўтармалар 
6.20. Кўтармалар учун барча шароитларда об-ҳаво-иқлим омиллари таъси-
рида мустаҳкамлиги ва барқарорлиги кам ўзгарадиган тупроқлар ва саноат чи-
қиндиларини чеклашларсиз қўллашга рухсат этилади. Юқоридаги омиллар ва 
вақт давомида оғирлик таъсирида мустаҳкамлиги ва барқарорлиги ўзгарадиган 
тупроқлар, шунингдек саноат чиқиндилари, шу жумладан айрим тупроқлардан 
синов натижалари билан лойиҳада асослаб, чегаралашлар билан қўлланишига 
рухсат этилади. Зарурий ҳолларда мустаҳкам бўлмаган тупроқларни об-ҳаво-
иқлим омиллари таъсиридан ҳимоялаш бўйича махсус конструктив тадбир-
ларни кўзда тутиш зарур. 
Йирик бўлакли тупроқлардан фойдаланилганда кўтарма ва йўл тўшамаси 
орасида бўлаклар ўлчами 0,2 м дан катта бўлмаган тупроқдан қалинлиги 0,5 м 
дан кам бўлмаган текисловчи қатлам кўзда тутилади. 
6.21. Кўтармаларнинг кўприклар билан туташишдаги устки қисмини ками-
да уларнинг баландлигига 2 м қўшилган узунликда (қирғоқ устунидан ҳисоб-
ланганда) ва пастки қисмини камида 2 м да кўпчимайдиган ғовакли тупроқ-
лардан лойиҳалаш зарур. 
6.22. Кўтармаларни уларнинг асосини кўтариш қобилиятини ҳисобга олиб 
лойиҳалаш лозим. Асослар мустаҳкам ва бўш асосларга бўлинади. 
Фаол минтақа чегарасида 0,5 м дан кам бўлмаган қалинликдаги бўш туп-
роқ қатламлари бўлган асослар бўш асослар ҳисобланади (6.7-банд). 
6.23. Мустаҳкам асосдаги кўтарма ёнбағирлари қиялиги 34-жадвалга 
асосан белгиланиши лозим.
34-жадвал 
Кўтарма тупроқлари 
Кўтарма ёнбағирларининг баландлиги, м, бўлганда 
ёнбағирларининг энг катта қиялиги 
6,0 гача 
12,0 гача 
пастки 
қисмда (0-6) 
устки қисмда
(6-12) 
Кам нурайдиган тоғ жинс-
ларининг йирик бўлаклари 
1:1-1:1,3 
1:1,3-1:1,5 
1:1,3-1:1,5 
Йирик бўлакли ва қумли 
(майда ва чангсимон қумлар-
дан ташқари) 
1:1,5 
1:1,5 
1:1,5 
Майда ва чангсимон қумлар, 
лойсимон ва лессимон 
тупроқлар
1:1,5 
1:1,75 
1:1,5 


ШНҚ 2.05.02-07 43-бет 
Изоҳлар: 1. Кўтарма ёнбағрининг баландлиги ёнбағирнинг устки ва остки қошлари белги-
ларининг фарқи билан аниқланади. Тоғ ёнбағирларида кўтарма ёнбағрининг баландлиги 
пастдаги ёнбағирнинг устки ва остки қошлари белгиларининг фарқи билан аниқланади. 
2. Қуруқ иқлимли ҳудудларда майда бархан қумли кўтармалар ёнбағрининг энг катта 
қиялигини унинг баландлигидан қатъий назар 1:2 белгилаш керак. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling