68-бет ШНҚ 2.05.02-07
асосида лойиҳалаш зарур.
8.3. Автойўл тонелларидаги ҳисобий ҳаракат жадаллигини 1.2 - 1.4
бандларга асосан аниқланади. Автойўл тоннеллари учун истиқболдаги давр 30
йил олиниши керак.
8.4. Автомобиль йўлларидаги кўприк ва тоннелларни,
шуниндек уларга
келиш қисмларини, йўллардаги ҳаракат шароитининг бир хиллилиги талабла-
рига риоя қилган ҳолда лойиҳалаш керак.
8.5. Тоннелларга келишдаги йўл қатнов қисмини тоннел пештоғидан ками-
да 250 м масофада, қатнов қисми чети бўйлаб тушириладиган узлуксиз чизиқли
белги билан ажратиш зарур.
IX. ЙЎЛНИ ЖИҲОЗЛАШ ВА ҲИМОЯЛОВЧИ ЙЎЛ ИНШООТЛАРИ
9.1. Йўлни жиҳозлашга йўлдаги ҳаракатни ташкил қилувчи
техник воси-
талар (тўсиқлар,
белгилар, чизиқли белгилар, йўналтирувчи қурилмалар, ёри-
тиш тармоқлари, светофорлар, харакатни бошқарувчи автоматлаштирилган ти-
зимлар) кўкаламзорлаштириш, кичик архитектура шакллари киради.
9.2. Йўл тўсиқлари қўлланиш шароитига қараб икки гурухга бўлинади.
Биринчи гуруҳ тўсиқларга транспорт воситаларининг йўлнинг хавфли
қисмларидан, кўприклардан, йўл ўтказгичлардан
мажбурий тушиб кетишлари,
шунингдек қарама-қарши оқим транспорт воситаларининг тўқнашиши, катта
тўсиқ ва иншоотларга урилишларини олдини оладиган (камида 0,75 м)
баланд-
ликдаги ғов тузилмалар ва ғилдиракни қайтарувчи (камида 0,6 м) баланд-
ликдаги брус парапетлар киради.
Иккинчи гуруҳ тўсиқларига пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи, ҳай-
вонларни йўл қатнов қисмига чиқишини олдини олувчи (0,8-1,5 м) баландлик-
даги панжара туридаги тузилмалар, сим тўқималар ва бошқалар киради.
9.3 Биринчи гурухга мансуб тўсиқлар I - IV тоифали автомобил йўллари-
нинг қуйидаги қисмлари ёқаларида ўрнатилиши керак:
ёнбағир қияликлари 1:3 ва ундан ортиқ бўлган кўтармаларда 57
жадвалда
келтирилган талабларга асосан;
57-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: