Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


III. АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/68
Sana22.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1042816
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

III. АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ 
Янги автомобиль йўлларини қуриш ёки мавжудларини реконструкция 
қилиш лойиҳалари РД 119.0027714-24-93 га мувофиқ атроф-муҳитга таъсирини 
баҳолаш муолажаси (ОВОС) ўтказилганидан сўнг амалга оширилиши зарур. 
I ва II тоифали автомобиль йўллари (автомагистраллар ва тезкор йўллар) 
қурилишида ОВОС тўлиқ ҳажмда амалга оширилади. Қолган тоифали йўллар 
учун эса атроф-муҳитга таъсири ҳақида баёнотнома (ЗВОС лойиҳаси) ишлаб 
чиқилиши шарт. Ушбу баёнотномани тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон Рес-
публикаси Давлат табиат қўмитаси томонидан лойиҳада экологик ишларни 
кузатиш шакли ва ҳажми белгиланади. 
Атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва ҳолатини башорат қилиш автомо-
биль йўлларининг у ёки бу тоифасига қўйиладиган умумий ва аниқ экологик 
талабларга асосланиши керак. 
3.1. Йўл атрофдаги табиий ландшафтга органик уйғунлашиб кетиши зарур. 
3.2. I ва II тоифали автомобиль йўллари аҳоли пунктларини айланиб ўтиши 
ва бунда ҳавони ифлосланиши нуқтаи назаридан йилнинг энг ёмон даврида 
шамолнинг устивор йўналиши ҳисобга олиниши керак. 
3.3. Автомобиль двигателларидан чиқаётган чиқинди газларнинг камайи-
шига эришиш мақсадида III ва IV тоифали йўллар (шунингдек аҳоли пунктлари 
ичидаги йўллар) оптимал тезликдаги транспорт оқими ҳаракатини энг яхши 
ташкил этиш имкониятини яратиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб 
қилиниши ва ўтказилиши керак. 
3.4. Йўл пойи, кўприк ўтказгичлар, машиналарни ювиш жойлари, техник 
хизмат кўрсатиш станциялари ва бошқа жойларда тўпланадиган ифлосланган 
оқава сувлар тозалаш қурилмалари ёки буғланиш майдонларига чиқариб юбо-
рилиши лозим. 
3.5. Йўллар сув оқимларининг гидрологик режимини бузмаслиги, оқмас 
сув ҳавзалари ва сув босган ҳудудлар ҳосил қилмаслиги керак. 
3.6. Транспорт оқимининг шовқин даражаси санитария меъёрларидан 
ошмаслиги зарур. 
3.7. Йўл атрофидаги ҳудудга кўрсатиладиган салбий таъсирни камайтириш 
мақсадида йўл бўйида ташқи салбий таъсирларга чидамли бўлган яшил дарахт-
лардан ҳимоя минтақаси яратилиши керак. 


12-бет ШНҚ 2.05.02-07 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling