ШНҚ 2.05.02-07 13-бет
Йўлнинг тоифаси
Ҳисобий тезлик, км/соат
асосийлари
жойнинг мураккаб қисмларида
рухсат этилганлари:
паст-баланд
тоғли
II
120
100
60
III
100
80
50
IV
80
60
40
V
60
40
30
Изоҳ: 1. Паст-баланд жойнинг мураккаб қисмларига ён бағирлари мустаҳкам бўлмаган
чуқур дара ва жарликлари мавжуд, 0,5 км дан узун бўлмаган масофадаги баландлик
белгилари орасидаги фарқ 50 м дан катта бўлган, тез-тез такрорланиб турадиган чуқур
водий ва сув айиргичлар билан кесилган рельеф киради. Тоғли жойнинг мураккаб қисмларига
тоғ чўққиларидан ўтган довон қисмлар ва мураккаб, эгри-бугри ёки мустаҳкам бўлмаган ён
бағирли тоғ даралари киради.
2. Шаҳарга кириш йўлларини лойиҳалашда автомобиль йўли трассаси бўйида қиммат-
ли капитал иншоотлар, ўрмон массивлари, шунингдек қимматбаҳо қишлок хўжалик экин-
лари ва боғлар мавжуд бўлган ҳолларда, тегишли техник-иқтисодий асосларга мувофиқ (1.8-
бандга асосан) 4-жадвалда паст-баланд жойлар учун белгиланган ҳисобий тезликларни
қабул қилишга рухсат этилади.
Автомобиль йўлларининг ёнма-ён қисмларида ҳисобий тезликлар 20 % дан
кўпга фарқ қилмаслиги керак.
4.2. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари йўл тўшамасининг
мустаҳкамлигини ҳисоблашда автомобилнинг энг кўп юкланган якка ўқидаги
оғирлик I-II тоифа учун 130 кН (13 тс), III-V тоифа учун 100 кН (10 тс) қабул
қилинади.
4.3. Йўл тўшамаси мустаҳкамлигининг 4.2-бандда кўрсатилган оғирлик-
ларга ҳисоблаш йўл тўшамаси тузилмасини белгилаш ва ҳисоблаш бўйича
қўлланмаларга биноан ва 7-бўлим кўрсатмалари бўйича амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: