Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
Тупроқлap
6.5. Йўл қурилишида йўл пойининг устки қисмида қўлланиладиган тупроқлар таркиби, шўрланиш хусусияти ва даражаси, кўпчиши, нисбий чўқув- чанлиги, музлаганда кўпчишга мойиллиги, шунигдек муз ҳажми ва эриш вақ- тидаги чўкувчанлиги бўйича 2-мажбурий илованинг 2-10 жадвалларига асосан бўлинади. Кўтармалар ва ишчи қатламни қуришда ишлатиладиган тупроқлар намланиш даражаси бўйича мажбурий 2-илованинг 11-жадвалига асосан бўли- нади. Бунда рухсат этилган намликдаги тупроқлар жумласига мажбурий 2-ило- ванинг 12-жадвали талабларига мувофиқ намликка эга бўлган тупроқлар кири- тилиши лозим. 6.6. Махсус тупроқларга қуйидагилар киритилади: лойқа; лессимон туп- роқлар; лойли мергеллар; тўртламчи даврга мансуб лой тупроқлар, лойли сла- нецлар, бархан қумлари, техноген тупроқлар (саноат чиқиндилари). ШНҚ 2.05.02-07 39-бет 6.7. Бўш тупроқларга табиий шароитдаги силжишга мустаҳкамлиги 0,075 МПа дан кам (айланма қирқиш асбоби билан синалганда) ёки 0,25 МПа қийматда юклгангандаги чўкиш модули 50 мм/м дан ортиқ (деформация моду- ли 5,0 МПа дан кам) бўлган бириккан тупроқлар киради. Синов маълумотлари бўлмаганда бўш тупроқларга лойқа, лойли тупроқлар (шу жумладан консистен- ция даражаси 0,5 дан юқори лессимон тупроқлар), таркибида хлорли тузлар бўлган нам тупроқларни киритиш лозим. 6.8. Таркибида 50 % ортиқ (0,05-0,005 мм ўлчамли) чанг зарралари бўлган, енгил ва ўртача эрийдиган тузлар ва кальций карбонати бўлган чанг-лойли тупроқларни лессимон тупроқларга киритиш лозим. Лессимон тупроқ бир хил таркибли, табиий ҳолатда кўпинча йирик ғовакли, кам намланган шароитда тик ёнбағирликни сақлаш хусусиятига эга. Кам намли лессимон тупроқлар намлан- ганида чўкади, осон ивийди ва ювилади, сувга тўйинганда эса оқувчан ҳолатга ўтиш мумкин. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling