6.9. Сув ўтказувчан тупроқларга андозавий шиббаланган энг катта зичлик-
да сизиш коэфициенти 0,5 м/сут дан кам бўлмаган тупроқлар киритилади.
6.10. Ҳар хиллилик даражаси 3 дан кичик бўлган қумлар, шунингдек
таркибида 0,1-0,25 мм ўлчамли зарралари умумий оғирликка нисбатан 90 %
дан кам бўлмаган майда қумларни бир хил таркибли дейилади.
Йўл пойининг устки қисми (ишчи қатлам)
6.11. Йўл пойининг устки қатламини ва йўл тўшамасининг мустаҳкам-
лигини ва барқарорлигини таъминлаш учун қоплама юзасининг ер ости сувла-
рининг ҳисобий сатҳидан, ер юзасидаги сувлар ёки узоқ муддат (30 суткадан
ортиқ) турувчи ер юзаси сувларидан, шунингдек юзасидан оқиб кетиш таъмин-
ланмаган ер қисмларидан ёки қисқа муддат (30 суткадан кам) турувчи юза
сувлари сатҳидан кўтарилиш қиймати 31-жадвал талабларига жавоб бериши
лозим.
6.12. Лессимон тупроқларда йўл тўшамаси қопламаси юзасининг ер ости
сувлари сатҳидан кўтарилиши уларнинг зичланишидаги намлиги ва талаб
қилинган зичлик коэффициентига қараб 32-жадвал бўйича қабул қилинади.
6.13. Ёнбағир нишабликлари 1:1,5 дан кам, шунингдек бермалар билан
лойиҳаланаётган кўтармалар қоплама юзасининг кўтарилишини ҳисоб асосида
аниқлашга рухсат этилади.
Ишчи қатламда турли тупроқлар мавжуд бўлганда кўтарилиш энг юқори
кўтарилиш қиймати талаб қилинадиган тупроқ бўйича қабул қилинади.
31-жадвал
Ишчи қатлам тупроғи
Йўл-иқлим минтақалар доирасида қоплама
юзасининг энг кам кўтарилиши, м
I
II
III
IV
Майда қум, енгил йирик
супесь, енгил супесь
0,5/0,3
0,6/0,4
0,4/0,2
0,9/0,7
Чангсимон қум, чангсимон
супесь
0,8/0,5
1,0/0,6
0,7/0,4
1,2/0,9
Енгил суглинок, оғир суглинок,
лойлар
1,1/0,8
1,3/1,0
1,0/0,7
1,5/1,2
40-бет ШНҚ 2.05.02-07
Do'stlaringiz bilan baham: |