Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Сувни четлатувчи иншоотлар


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/68
Sana22.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1042816
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Сувни четлатувчи иншоотлар 
6.47. Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва барқарорлигига ёки қурилиш ша-
роитларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер ости ва устки сувларини ушлаб 
қолиш ёки дренаж қурилмалари ёрдамида пасайтириш лозим. Ажратувчи тас-
маси бўлган кўп тасмали йўллар виражидаги қатнов қисмдан юзаки сувларни 
чет-латиш учун сувни четлатувчи ер ости иншоотларини қуриш лозим. Бир 
сатҳли ҳалқа кесишмаларнинг қатнов қисмидан сувларни четлатишда ер ости ва 
устки четлатиш тармоғини кўзда тутиш керак. 
6.48. Кичик кўприк ва қувурларга киришдаги йўл пойининг қоши сув 
кўтарилишини ҳисобга олган ҳисобий сув сатҳидан иншоот босимсиз режимда 
ишлаганда камида 0,5 м, босимли ва ярим босимли режимда камида 1 м га 
баланд бўлиши шарт. 
Кўприкка киришда кўтармаларни лойиҳалашда тошқин сатҳининг ошиш 
эҳтимоли I-III тоифали йўллар учун 1 %, IV-V тоифали йўллар учун 2 %, 
қувурларга киришда I тоифали йўллар учун 1 %, II -III тоифали йўллар учун 2 
%, IV-V тоифали йўллар учун 3 % қабул қилиш лозим. 
Йўл пойи ва сувни четлатувчи иншоотларни мустаҳкамлаш,
махсус геотехник тузилмалар 
6.49. Йўл пойи ва сувни четлатувчи иншоотлар ёнбағирларини мустаҳ-
камлаш турлари мустаҳкамланаётган иншоотнинг иш шароитига жавоб бери-
ши, тупроқ хусусиятлари, об-ҳаво иқлим омилларининг, йўл пойи тузилмалари 
хусусиятларини ҳисобга олиши ва ишни механизациялаш имконияти, қурилиш 
ва эксплуатацияда энг кам харажатлар бўлишини таъминлаши керак. Мустаҳ-
камлаш турларини танлашда вариантлар ишлаб чиқиш ва йўл пойини қуриш ва 
мустаҳкамлашдаги ишлаб чиқариш шароитлари ва вақтини ҳисобга олиш зарур. 
Дарё ёки сув ҳавзасининг гидрологик режимига қараб кўтарманинг сув 
босадиган ёнбағирларини тегишли мустаҳкамлаш турлари билан тўлқин таъси-
ридан ҳимоялаш лозим.
Тегишли техник-иқтисодий ҳисоблар асосида мустаҳкамлаш ўрнига ёнба-
ғирларни ётиқ нишабликда (пляж ёнбағри) қабул қилишга рухсат этилади. Ён-
бағирнинг сув таъсирига барқарор қиялигини гидрологик ва иқлим шароит-
лари, кўтарма тупроғи турига қараб ҳисоблаш орқали аниқланади. 
Пляж ён бағри тахминий қияликларини 36-жадвалдан қабул қилишга рух-
сат этилади. 
36-жадвал 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling