Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/68
Sana22.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1042816
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Ўймалар 
6.32. Индивидуал лойиҳаланадиган объектларга кирмайдиган ўйма ёнбағ-
ри қиялигини 35-жадвалга асосан белгилаш лозим. 
35-жадвал 
Тупроқлар 
Ёнбағир 
баландлиги

м 
Ёнбағирнинг энг катта
қиялиги 
Қоя тоғ жинслари: 
кам нурайдиганлар
енгил нурайдиганлар 
сувда юмшамайдиганлар 
сувда юмшайдиганлар 
16 гача 
16 гача
6 гача
6 - 12 
1:0,2 
1:0,5 - 1:1,5
1:1 
1:1,5 
Йирик бўлаклилар 
6 - 12 
1:1 - 1:1,5 
Бир хил қаттиқ, ярим қаттиқ ва қийин 
юмшайдиган лойсимон ва қумсимонлар
12 гача 
1:1,5 
Майда бархан қумлар 
2 гача 
2 - 12 
1:4 
1:2 
Лесслар 
12 гача 
1:0,1+1:0,5 
1:0,5-1:1,5 
Изоҳлар: 1. Чизиқ устида қуруқ иқлимли минтақалардаги, остида қуруқ иқлимли 
минтақалардан ташқаридаги ёнбағир қияликлари келтирилган. 
2. Лесс тупроқли тоғ ёғбағрининг юқориги 1,5 м ни ёнбағирнинг асосий қисми 
қиялигига нисбатан 1:0,2 - 1:0,3 дан ётиқроқ қилиниши керак. 
3. Кам нурайдиган қоя тоғ жинсларда тик ёнбағирларга рухсат этилади. 
4. Ўсимликлар билан мустаҳкамланган қумли ҳудудларда ёнбағир баландлиги 12 м бўл-
ганда энг катта қияликни 1:2 қабул қилишга рухсат этилади.
5. Ўйма ёнбағрининг баландлиги устки ва остки қош белгилари фарқи билан 
аниқланади. Ушбу жадвалдан тоғ ёнбағирлари мавжуд бўлган жойлардан фойдаланилганда 
ҳисоб учун устки ёнбағир олинади. 


ШНҚ 2.05.02-07 45-бет 
6.31. Чуқурлиги 1 м гача бўлган ўймаларни қор уюми босишидан ҳимоя-
лаш мақсадида ёнбағир қияликларини 1:1,5 дан 1:10 гача очиқ ёки кўтарма 
кўринишида лойиҳалаш зарур. Чуқурлиги 1 м дан 5 м гача бўлган ўймаларнинг 
қор босадиган қисмини тик ёнбағирли қилиб (1:1,5 - 1:2) ва 4 м дан кам бўл-
маган кенгликдаги йўл ёқалари ёки қўшимча токчалар билан лойиҳалаш зарур. 
6.32. Майда ва чангсимон қумлар, ўта намланган лойсимон тупроқлар, 
енгил нурайдиган ёки ёриқли қоя тоғ жинсларда 2 м дан чуқур бўлган ўй-
маларни ариқорти токчалари билан лойиҳалаш лозим. Ариқорти токчалар кенг-
лиги майда ва чангсимон қумларда 1 м, юқорида кўрсатилган бошқа тупроқ-
ларда ёнбағир баландлиги 6 м гача бўлганда 1 м, ёнбағир баландлиги 12 м гача 
бўлганда (қоя тоғ жинслари учун 16 м гача) 2 м қабул қилиш керак. I-III 
тоифали йўл ўймалари енгил нурайдиган қоя тоғ жинсларидан лойиҳаланганда 
кенглиги камида 3 м, чуқурлиги камида 0,8 м ариқ зовурлари кўзда тутилишига 
рухсат этилади. 
Ариқорти токчалари юзасига 20-40 ‰ да ариқ томонга қаратиб нишаблик 
берилади. Қоя тоғ жинсларида, шунингдек қуруқ иқлим шароитларидаги 
қумларда нишабликни кўзда тутмаслик мумкин.
6.33. Индивидуал лойиҳаланадиган объектларга тааллуқли ўймаларни 
лойиҳалашда ёнбағирларнинг умумий ва ички барқарорлигини баҳолаш ҳисоб-
ларини бажариш, уни таъминлаш бўйича тегишли кўндаланг кесимни белги-
лаш, дренажлар, ҳимоя қатламлари қуриш, ёнбағирларни мустаҳкамлаш турла-
ри ва бошқаларни ўз ичига олган тадбирлар ишлаб чиқиш лозим. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling