9.8. Режадаги тўсиқлар чизиғини ўзгартириш зарурияти бўлганда уни
камида 10:1 нисбатда ўтказилади.
9.9. Иккинчи гуруҳ тўсиқлари қуйидаги ҳолатларда ўрнатилиши зарур:
I тоифали йўлнинг пиёдалар йўлакчаси (шу жумладан ер остки ва устки )
бўлган автобус бекатлари қаршисидаги ажратувчи тасмада, бекатнинг бутун
узунлиги бўйлаб ва унинг ташқарисида икки томонга камида 20 м масофада;
чегара тошининг (бордюр) олди юзасидан (панжара туридаги тузилма
кўринишида) камида 0,3 м масофада;
ажратувчи тасма ўқида, йўл ўтказгич ва ёритиш тармоғининг таянчлари,
ахборот-кўрсатувчи йўл белгиларининг консолли ва ромли таянчлари бор
бўлганда, ажратувчи тасма ўқи бўйлаб қатнов қисм четидан сим тўрлар камида
1 м ва панжара туридаги тўсиқлар камида 0,5 м масофада.
9.10. I тоифали автомобиль йўллари, шунингдек II-IV тоифали йўлларнинг
хавфли қисмларида, сунъий ёритиш ва биринчи гуруҳ тўсиқларини ўрнатиш
талаб қилинмаганда, 0,75-0,8 м баландликдаги огоҳлантирувчи устунчалар
кўри-нишдаги йўналтирувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
9.11. II-IV тоифали йўлларнинг ёқаларида огоҳлантирувчи устунчалар
қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:
бўйлама кесимдаги эгриликлар чегарасида ва уларга келишда (ҳар томон-
дан учтадан огоҳлантирувчи устунчалар) кўтарманинг баландлиги 2 м дан кам
бўлмаганда ва ҳаракат жадаллиги камида 2000 келт.дона/сут бўлганда 59-жад-
валда кўрсатилган масофаларда;
59-жадвал
Бўйлама
кесимда
эгрилик
радиуси, м
Устунчалар орасидаги масофа, м
Эгрилик
чегарасида
Эгриликга киришда
бошидан
биринчисигача
биринчисидан
иккинчисигача
иккинчисидан
учинчисигача
100
5
8
17
34
200
7
12
23
47
300
9
15
30
50
72-бет ШНҚ 2.05.02-07
Do'stlaringiz bilan baham: |