Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
II. ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА УНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
II. ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА УНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
2.1. Автомобиль йўлларининг лойиҳавий ечимлари қуйидагиларни таъмин- лаши лозим: транспорт воситаларининг ҳисобий тезлик билан хавфсиз, уюшган ва қулай ҳаракатларини; бир хил ҳаракат шароитларини, ҳайдовчиларнинг кўриб чамалаш асосла- рига риоя қилишни; кесишма ва туташмаларнинг хавфсиз жойлашишини; қатнов қисм юзаси билан автомобиль шиналари орасидаги тегишли тиш- лашишни. 2.2. Лойиҳа ечимларида қуйидаги саволлар ёритилиши керак: режа ва бўйлама кесим эгриликларида, кўтарилиш ва тушишларда, шунинг- дек йўл қопламасининг илашиш сифатини ошириш ҳисобига йилнинг ноқулай иқлим шароити даврида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш; авария ҳолатларида транспорт воситаларининг хавфсиз тушишини таъмин- лаш; йўлни ёритиш; кўринишни таъминлаш, йўлни жиҳозлаш, шу жумладан йўл белгиларини жойлаштириш, белги чизиқларини чизиш схемалари; ҳимоя ва йўналтирувчи жиҳозларни жойлаштириш схемаси; йўналишларни кўрсатувчи схема, автоматлаштирилган тизимлар ва айрим светофорларни жорий қилиш вариантлари ва дастурлари; кесишма ва туташмалар, сунъий иншоотлар, сервис пунктлари, дам олиш майдончалари, тўхтаб туриш жойлари, автобус бекатлари, хизмат кўрсатиш бино ва иншоотларни хавфсиз жойлаштирилиши ва зарурий жиҳозланиши. 2.3. I-IV тоифали автомобиль йўли лойиҳаларининг ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш қисми Ҳаракат хавфсизлиги давлат хизмати органлари (ҲХДХО) билан келишилади. 2.4. Лойиҳавий ечимларни баҳолаш ҳаракат тезлиги, ҳаракат хавфсизлиги ва йўлларнинг транспорт ўтказувчанлик қобилияти кўрсаткичлари, транспорт ҳаражатлари ва ҳаракат қулайлиги шароити бўйича махсус кўрсатмаларга асо- сан олиб борилиши лозим. Йўлнинг айрим элементлари ўлчамларининг ҳаракат хавфсизлиги ва қулай- лиги талабларига мослиги ЭҲМда ёки жойлардаги кузатишлар асосида ҳисоб- лаб бaҳолaнганда якка автомобиль тезлигининг режа ва бўйлама кесим ўлчам- ларига боғлиқ ўзгариш эпюраси чизилади. Йўлнинг у ёки бу қисмининг хавфлилик даражасини баҳолаш учун нисбий авария коэффициенти ёки хавфсизлик коэффициенти кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Якуний авария коэффициентини ҳисоблашда йўл шароитла- рини ҳисобга олувчи айрим авария коэффициентларини эътиборга олиш лозим. Турли йўл шароитлари таъсирини ҳисобга олган йўлнинг ўтказиш имкониятини баҳолаш, унинг энг катта қийматига маҳаллий йўл шароитларини ҳисобга олган камайиш коэффициентларини киритиш орқали баҳоланади (МШН 25-05). 10-бет ШНҚ 2.05.02-07 2.5. Йўлларни лойиҳалашда ўрнатиш жойи ва услубини ўз ичига олган йўл белгиларини жойлаштириш схемаси ва йўл чизиқларини тушириш схемаси иш- лаб чиқилиши керак. Йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларини жой- лаштириш схемасини ишлаб чиқишда ГОСТ 23457-86 дан фойдаланиш лозим. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, автомобиль йўллари қайси юридик шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик шахслар билан келишмасдан туриб, рекламаларни жойлаш- тиришга рухсат этилмайди. 2.6. Пиёдалар ўтиш жойлари (“зебра” туридаги), автобус бекатлари, тез- ликни ўзгартириш тасмалари, кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, автомобиллар тўхташ тасмалари, туннеллар ва йўлўтказгичлар остидаги қатнов қисмлари, те- мир йўл кесиб ўтиш жойлари, кичик кўприклар ва йўл қопламаси фонида тўсиқлар ёмон кўринадиган жойларда уларни туришини максадида очроқ ранг- даги қопламалар ишлатилиши лозим. 2.7. Қоронғи вақтда ёқиладиган электр ёритгичлар йўлни аҳоли пунктлари чегарасида, мавжуд электр тарқатувчи тармоқлардан фойдаланиш мумкин бўлганда катта кўприкларда, автобус бекатларида, I ва II тоифали йўлларнинг ўзаро ва темир йўллар билан кесишмаларида, кесишманинг барча боғловчи тармоқ тугунларида ва уларга келиш жойларида камида 250 м масофада, ҳалқа турдаги кесишмаларда кўзда тутилиши лозим. Агар ёритиладиган қисмлар орасидаги масофа 250 м дан кам бўлса, йўлни узлуксиз ёритишни ташкил қилиш тавсия этилади. 2.8. Автомобиль йўли қопламасининг ёритилиши аҳоли пунктларининг ташқарисида, шу жумладан катта ва ўрта кўприкларда I тоифали йўл учун 0,8 кд/м 2 , II тоифа учун 0,6 кд/м 2 , транспорт ечимларининг боғловчи тармоқларида 0,4 кд/м 2 бўлиши керак. Автомобиль ва темир йўлларининг бир сатҳдаги кесишиш жойларида ёритгич қурилмалари темир йўл транспорти меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимида белгиланган сунъий ёритиш меъёрларига мос бўлиши керак. 2.9. Йўллардаги ёритгич таянчлари йўл пойи қошидан ташқарида ўрнати- либ, бунда қатнов қисми четидан таянчнинг энг яқин қиррасигача бўлган масо- фа камида 1,75 м бўлиши керак. Йўллардаги ёритгич таянчларини сув новлари ёки кюветларнинг орқасида ўрнатиш лозим. Ёритгич таянчларини кенглиги 5 м дан кам бўлмаган ажратиш тасмаларида тўсиқлар билан бирга ўрнатиш мумкин. 2.10. Автомобиль йўллари қисмларидаги ёритгичлар табиий ёруғлик миқ- дори 15-20 лк гача камайганда ёқилиб, 10 лк дан ортганда эса ўчирилади. Кечаси автомобиль йўлларининг чўзилган қисмларида (300 м дан узун), кўприклар ва тоннелларга, автомобиль ва темир йўллар билан кесишиш жойла- рига яқинлашиш ёритгичларни ярмини ўчириш йўли билан ташқи ёритиш миқ- дорини камайтиришни кўзда тутиш лозим Бунда кетма-кет жойлашган иккита ёритгич, шунингдек тармоқланиш, қўшилиш, бўйлама кесимдаги радиуси 300 м дан кам бўлган эгрининг чўққисида, пиёдалар йўлакчаларида. жамоат транспор- ти бекатларида, радиуси 100 м дан кичик бўлган режадаги эгрида ёритгичлар ўчирилишига йўл қўйилмайди. ШНҚ 2.05.02-07 11-бет 2.11. Автомобиль йўллари ёритгичларининг электр таъминоти яқин аҳоли пунктларидаги электр тарқатувчи тармоқдан ёки яқин орада жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари тармоғидан амалга оширилиб, уларни бошқариш йўл яқинида жойлашган диспетчер пунктидан марказлашган ҳолда олиб борилади. Темир йўлларнинг кесишиш жойларида ёритгичларнинг электр таъминоти, агар темир йўлнинг бу қисми бўйлама электр таъминоти тармоқлари ёки элект- роблокировка тармоқлари билан жиҳозланган бўлса, асосан темир йўл электр тармоқларидан амалга оширилиши лозим. Ташқи ёритиш тармоқларини бошқариш яқин жойлашган шаҳар аҳоли пункти ёки ишлаб чиқариш корхоналаридан марказлаштиришни назарда тути- ши лозим. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling