Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги бўлимида: 
илгари бажарилган муҳандислик изланишлар ва тадқиқотлар характери
моҳияти ва чегаралари;
ижрочи ташкилотнинг номи, ишлар амалга оширилган давр ва асосий 
натижалар; 
муҳандислик геологик шароитни баҳолаш учун улардан фойдаланиш 
имкониятлари; 
ҳудудни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар;
маҳаллий қурилиш тажрибаси ва бошқалар келтирилади. 
Табиий-географик ва техноген шароитлар бўлимида:
рельеф, иқлим, гидрография, геоморфология, ўсимликлар, тупроқлар, тех-
ноген босим ҳақида маълумотлар; 
муҳандислик муҳофазасининг ҳолати ва унинг самарадорлиги, бино ва 
иншоотлар заминининг деформацияси (агар улар мавжуд ва аниқланган бўлса) 
характери ва юз беришининг сабаблари келтирилади. 
Геологик тузилиши бўлимида:
стратиграфик – генетик комплекслар; 
грунтларнинг ётиш шароитлари; 
грунтларнинг генетик типлар бўйича ажратилган қатламларининг 
литологик - петрографик тавсифи; 
районнинг тектоник тузилиши ва неотектоникаси келтирилади. 
Гидрогеологик шароитлар бўлимида: 
гидрогеологик тадқиқотларни бажариш усуллари; лойиҳаланаётган объект 
ва геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида ковламалар ёрдамида очилган, 
корхоналар, бино ва иншоотларни қуриш шароитига ва (ёки) улардан 
фойдаланишга таъсир қилувчи сувли горизонтларнинг тавсифи;
ер ости сувларининг тутган ўрни, уларнинг тарқалиши, ётиш шароитлари;
ер ости сувларини тўйиниш манбаси;
ер ости сувларининг кимёвий таркиби; 
лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар таъсири остида гидрогеологик 
шароитларнинг ўзгариш эҳтимолини баҳолаш каби маълумотлар келтирилади. 
Эслатма. Гидрогеологик шароитлар лойиҳа ечимларига катта таъсир кўрсатган 
тақдирда алоҳида бўлим тарзида келтирилиши мумкин, бошқа ҳолларда уларнинг тавсифи 
геологик тузилиш бўлимида келтирилса бўлади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling