Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- (ўртача), м
Чизғий иншоотлар
Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар учун изланишлар Лойиҳа учун изланишлар Кавлама чуқурлиги, метр Трасса йўли кенг- лиги, м Трасса бўйлаб ўтила- диган ковлама- лар ора- сидаги масофа (ўртача), м Трасса йўли кенг- лиги, м Трасса бўйлаб ўтила- диган ковлама- лар ора- сидаги масофа (ўртача), м ШНҚ 1.02.09-15 31-бет Темир йўл 500 500 400 250 5 гача Лойиҳада белгиланган сатҳни ҳисобга олган ҳолда грунтнинг норматив музлаш чуқурлиги- дан 2-3м чуқурроқ Автомобиль йўли 400 500 300 250 3 гача Магистрал қувур ўтказгич 500 500 200 250 Қувур ўтказгични ётқизишга мўлжалланган чуқурликдан 1м чуқурроқ Ер усти коммуника- циялари учун эстакада 200 200-400 100 100-200 3-7 Кучланиши: 35 кВ гача 35 кВ дан юқори ҳаво орқали электр узатиш ва алоқа йўллари 200 200 2000 1000 100 100 500 300 3-5 5-7 Алоқа ва электр узатиш кабел йўллари 100 2000 100 1000 2 Сув элтгич, канализация, иссиқлик элтгич, газ элтгич 200 500 100 300 Қувур ўтказ- гични ётқизиш- га мўлжаллан- ган чуқурлик- дан (шпунт, қозиқоёқ учи) 1м чуқурроқ Грунтлар- нинг норма- тив музлаш чуқурлиги- дан 1-2м чуқурроқ Суғориш (ирригация) канали 500 500 300 250 Сув ўтказмас қатламгача, лекин 30 метрдан чуқур эмас. Сув ҳайдашга ва коммуникацияларга мўлжалланган ер ости коллектори 300 200-300 200 50-100 Коллекторни (шпунтни, қозиқоёқ учини) ётқизишга мўлжалланган чуқурликдан 2 м чуқурроқ. Эслатмалар: 1.Ўзига хос хусусиятга эга грунтлар, хавфли муҳандис-геологик ва табиий - геологик жараён ва ҳодисалар тарқалган ҳудудларда ва индивидуал лойиҳалашда уч-бешта ковламалардан иборат алоҳида кўндаланг створлар тузишни кўзда тутиш керак, ҳамда ковламалар орасидаги масофани қисқартириш керак, ковламалар чуқурлигини 6.9 банд талабларига кўра белгилаш керак. 2. Ҳаво орқали электр узатиш йўллари таянч устунларини ёки қозиқ оёқли пойдеворлардаги бошқа иншоотларни лойиҳалашда ковламалар чуқурлигини 8.15 банд талабларига кўра белгилаш керак. 3. Битта коридорда бир нечта чизғий иншоотлар трассалари ўтказилганда ковламалар миқдори ва чуқурлигини, изланишлар дастурида, чизғий иншоотларнинг тегишли турлари учун максимал чуқурлик ва минимал масофалардан келиб чиқиб белгилаш керак. 6.17 Грунтлар хусусиятларининг кўрсаткичларини аниқлашнинг лабо- ратория усулларини ГОСТ 25100 талабларига кўра таснифлаш учун, уларнинг таркиби, ҳолати, физик, механик ва кимёвий хусусиятларини ГОСТ 5180 талабларига кўра амалга ошириш керак. Грунтлар қатламидан намуналарни ГОСТ 12071 талабларига риоя қилган ҳолда олиш керак. ШНҚ 1.02.09-15 32-бет Изланишлар жараёнида ҳар бир асосий литологик қатламдан олинган грунтлар намунасининг миқдори ўнтадан кам бўлмаслиги керак. Учинчи синф бино ва иншоотлари учун изланишлар олиб борилганда грунтларнинг деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятларини аниқ-лашни (зарурат туғилганда) уларнинг шу район учун хос бўлган грунтлар кўрсаткичларининг регионал жадвалларидан (агар улар мавжуд ва белгиланган тартибда келишилган бўлса) фойдаланган ҳолда амалга ошириш керак, ёки ҚМҚ 2.02.01 нинг 1- иловасидаги 1-6 жадваллар ва шу ҚМҚга 2- ўзгартиришнинг (7- илова) талабларига кўра физик хусусиятларининг кўрсаткичлари асосида аниқлаш керак. Йирик бўлакли ва тошқол грунтларнинг тахминий таркиби ва ҳолатини уларни визуал текшириб ёзиш (петрографик таркиби, бўлаклар ўлчами, уларнинг фоизда келтирилган миқдори, тўлдиргичнинг таркиби ва ҳолати, дарзликлар ва нураш даражалари ва б.) натижаларига кўра, маълумотнома ва жадваллардаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ҳамда геофизик тадқиқотлар натижаларига кўра аниқлаб келтириш керак. Лойиҳадан олдинги ҳужжатлар учун олиб борилган изланишларда грунтлар хусусиятларини аниқлашда муҳандислик геологик аналоглар усулларидан ҳам фойдаланиш керак. 6.18 Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар учун ҳудуди катта майдонларда (ҳудудни комплекс баҳолаш ва ундан фойдаланиш, қурилиш объектларини жойлаштириш, ҳудудни ва объектни хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлардан муҳандислик муҳофазаси ва ш.ў.) олиб борилган изланишларда муҳандислик геологик ва гидрогеологик шароитлар ўзгаришини башорат қилишни, қоидага кўра, қиёсий-геологик усуллардан фойдаланган ҳолда сифатий башорат шаклида (табиий ва муҳандислик геологик аналоглар усуллари) амалга ошириш керак. Башоратни ўрганилаётган ҳудудда илгариги йилларда бажарилган изланишлар материалларини, ерни масофадан туриб зондлаш маълумотлари- нинг дешифровкаси материаллари ва муҳандислик геологик хариталаш маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш асосида, рекогносцировка текширув- лари натижаларини ҳисобга олган ҳолда, амалга ошириш керак. Изланишлар районидаги муҳандислик геологик шароитлар ўзгаришини башорат қилиш натижасида қуйидагилар белгилаб олиниши керак: маълум тур ва масштабдаги физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар пайдо бўлиши ва ривожланиши эҳтимолини; грунтларнинг табиий ва техноген омиллар таъсирида таркиби ва ҳолати ўзгариши эҳтимолининг характери ва йўналишлари, грунтларнинг ўзига хос хусусиятларининг намоён бўлиши, ва уларнинг тахминий характеристикаси, ҳамда табиий жараёнлар хавфининг даражасини ва муҳандислик геологик шароитлар айрим омилларининг ўзгариш йўналишларини. 6.19 Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун бажарилган муҳандислик геологик изланишлар натижаларига кўра тузиладиган техник ҳисобот қуйида келтирилган мазмундаги бўлимларни ўз ичига олиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 33-бет Кириш қисмида ишларни амалга ошириш учун асос, муҳандислик геологик изланишлар вазифалари, муҳандислик изланишлар райони (майдонча, трасса, уларнинг вариантлари)нинг жойлашган жойи, лойиҳаланаётган объект тўғрисида маълумот, бажарилган ишлар тури, ҳажми, уларни бажариш муддатлари, алоҳида иш турларини амалга ошириш услуби, ижрочилар таркиби, изланишлар дастуридан оғишишлар ва уларни асослаш ва бошқалар келтирилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling