ШНҚ 1.02.09-15 60-бет
Гидрогеологик шароитлар бўлимида – гидрогеологик параметрларга, ер
ости сувлари ва грунтларнинг бетонга нисбатан
агрессивлиги ва металларга
нисбатан коррозион фаоллигига аниқлик киритилади.
Грунтларнинг физик-механик хусусиятлари бўлимида - ҳарбир бино
(иншоот) ёки уларнинг гуруҳлари учун, илгари бажарилган муҳандислик
изланишларини ҳисобга олган ҳолда, грунтлар хоссалари кўрсаткичларининг
статистик ҳисоблари натижалари келтирилади. Грунтларнинг тегишли ишон-
члилик
чегараларида табиий, деформациявий, мустаҳкамлик ва кимёвий
хусусиятларининг норматив ва ҳисобий кўрсаткичлари ҳар
бир ажратилган
муҳандис геологик элемент учун келтирилади. Лойиҳаланаётган қурилиш ва
объектлардан фойдаланиш билан боғлиқ равишда грунтлар хоссаларининг
ўзгариши тўғрисидаги башоратга аниқлик киритилади.
Ўзига хос хусусиятли грунтлар бўлимида 5.11 банд талабларига кўра
лойиҳаланаётган бино, иншоотлар ва уларнинг гуруҳлари жойлашган участка-
лар муҳандислик геология шароитларининг аниқлик
киритилган тавсифи кел-
тирилади. Ҳар бир ажратилган муҳандис геологик элемент бўйича
грунтларнинг физик, деформациявий, мустаҳкамлик, кимёвий ва ўзига хос
бошқа хосса-ларининг норматив ва ҳисобий кўрсаткичлари аниқланиб, улар
ўзгаришининг башорати, ҳамда лойиҳалаш ва муҳандислик муҳофазаси бўйича
таклифлар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: