Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

10.8. Геофизик тадқиқотлар муҳандислик геология изланишларининг 
барча босқичларида, қоидага кўра, муҳандислик геология ишларининг бошқа 
турлари билан биргаликда қуйидаги мақсадларни кўзлаб бажарилиши керак: 
тўртламчи (ва ундан қадимгироқ) давр увалоқ ётқизиқларининг таркиби 
ва қалинлигини аниқлаш учун; 
тоғ жинслари массивининг литологик тузилишини, тектоник 
узилмаларни ва серёриқ ва серсув зоналарни ажратиб кўрсатиш учун; 
ер ости сувлари сатҳининг, сув ўтказмас қатламнинг жойлашиш 
чуқурлигини, ер ости сувлари оқимларининг ҳаракат йўналишини, грунтлар ва 
сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини аниқлаш учун; 
массивдаги грунтларнинг таркиби, ҳолати ва хусусиятларини ва уларнинг 
ўзгаришини аниқлаш учун;
физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар ва уларнинг 
ўзгаришини аниқлаш ва ўрганиш учун; 
хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар 
мониторингини олиб бориш учун; 
ҳудудни сейсмик микрорайонлаштириш учун. 
Геофизик тадқиқотларнинг усулларини (асосий ва ёрдамчи) танлаш ва 
уларни комплекслаштиришни Е иловага кўра ечилажак вазифалар ва конкрет 
муҳандислик геологик шароитларга боғлиқ ҳолда танлаб олинади. 
Геофизик усуллар айниқса геофизик кўрсаткичлари бир биридан тубдан 
фарқ қиладиган ҳар хил турдаги геологик объектларни ўрганишда юқори 
самара беради. 


ШНҚ 1.02.09-15 75-бет 
Геофизик 
тадқиқотларнинг 
ҳажмини 
(геофизик 
профиллар 
ва 
нуқталарнинг сони ва жойлашиш системаси) аниқлаш, ечилажак вазифалар ва 
муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, 
амалга оширилиши керак.
Геофизик тадқиқотлар натижалари интерпретациясининг ишончлилиги 
ва аниқлигини таъминлаш учун таянч участкаларда параметрик ўлчов ишлари 
олиб борилади. Бу участкаларда геологик муҳитни ўрганиш бошқа ишлар 
комплекси ёрдамида (грунтлар кўрсаткичларини дала ва лаборатория 
шароитларида аниқлаш билан бурғқудуқларни бурғулаш, шурфлар ва дудкалар 
ўтиш, зондлаш) олиб борилади.
Бино ва иншоотлар пойдеворлари остидаги грунтлар ҳолатини, ҳамда 
улар ҳолати ўзгаришининг локал мониторингини олиб бориш учун геофизик 
тадқиқотлар усуллари билан биргаликда (Е илова), қурилиш бўлган ерларда 
мавжуд бўлган ва бошқа геофизик тадқиқотлар олиб боришни 
қийинлаштирувчи электр ва механик шовқинлардан озод бўлган газ-эманация 
усулларидан фойдаланиш мумкин. Радиоактив ва газ эманацияларининг замон 
–маконда боғлиқлигига асосланган газ-эманация усулларини бино ва 
иншоотлар пойдеворлари остидаги грунтларни, уларнинг физик-механик 
хусусиятлари ўзгаришини баҳолаш учун, бурғқудуқлараро сейсмоакустик 
текшириш билан комплекслаштириш тавсия қилинади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling