Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
10.5 . 
Изланишларни амалга ошириш даврида муҳандислик геология 
рекогносцировка текширувларининг вазифаларига  қуйидагилар киради: 
изланишлар участкасини кўздан кечириш; 
участка рельефини кўз билан чамалаб (визуал) баҳолаш;
мавжуд очилмаларнинг, шу жумладан табиий очилмалар, жарликлар, 
карьерлар, қурилиш ковламалари тавсифини ёзиш; 
сув чиқадиган жойлар тавсифини ёзиш; 
геодинамик жараёнларнинг ташқи кўринишини ёзиш; 
гидрогеологик ва экологик шароитларнинг геоботаник индикаторлари 
тавсифини ёзиш; 
маҳаллий аҳолидан хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик 
жараёнларнинг бўлганлигини, фавқулодда ҳолатлар содир бўлгани ва б. 
тўғрисида маълумотлар олиш.
Рекогносцировка текшириш маршрутлари имкони борича аэрофото ва 
съёмканинг бошқа турлари натижасида ажратилган асосий контурларни кесиб 
ўтиши керак.
Табиий очилмалар мавжуд бўлмаган ёки улар етарли бўлмаган ҳолларда
қўшимча дала ишларини амалга ошириш (аэровизуал кузатувлар, алоҳида 
ковламаларни ўтиш, геофизик тадқиқотлар, зондлаш, грунтлар, ер ости сувлари 
намуналарини олиш ва уларнинг лаборатория таҳлили) изланишлар дастурида 
асосланиши керак.
Ҳудуд рекогносцировкаси маршрут кузатувлари йўли билан амалга 
оширилади, ва улар бошқа дала ишларидан аввал бажарилиши керак. 
10.6. Маршрут кузатувларини ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик 
геологик шароитларининг асосий ҳолатларини (айрим омилларнинг) аниқлаш 


ШНҚ 1.02.09-15 72-бет 
ва ўрганиш учун ҳам рекогносцировка текширувлари, ҳам муҳандислик 
геология съёмкасини бажариш жараёнларида амалга ошириш керак.
Маршрут кузатувларини илгариги йилларда бажарилган изланишларнинг
материалларини йиғиш ва қайта ишлаш натижаларини кўрсатувчи, 
мўлжалланаётган муҳандислик геология съёмкаси масштабидан кичик 
бўлмаган масштабдаги топография планлари ва хариталаридан (схематик 
муҳандислик геологик ва бошқа хариталар) фойдаланган ҳолда бажарилиши 
керак. 
Маршрут 
кузатувлари 
давомида 
кузатиладиган 
объектларни 
характерловчи айрим нуқталар ва умуман маршрут йўлини кузатиб ва 
тасвирлаб бориш керак. Бундай нуқталарга грунтларнинг табиий ва сунъий 
очилмалари (таянч қирқимлар) ва карьерлар, хандақлар (котлованлар), ҳар хил 
чуқурлар кўринишидаги сунъий очилмалар, табиий булоқлар ва қудуқлар, 
геоморфологик элементлар ва уларни мураккаблаштирувчи рельефнинг 
шакллари, физик-геологик жараёнлар оқибатида ҳосил бўлган кўринишлар, 
шикастланган бино ва иншоотлар ва бошқалар киради. Шу билан бирга 
грунтлар ва ер ости сувларидан уларнинг лаборатория таҳлили учун 
намуналарини олиш, маҳаллий аҳолидан хавфли физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнларнинг бўлганлигини, фавқулодда ҳолатлар 
содир бўлгани ва б. тўғрисида маълумотлар олиш, комплекс ишларни амалга 
ошириш учун мўлжалланган муҳим участкаларнинг дастлабки жойлашиш 
ўринларини, ҳамда дастлабки аэро ва космик дешифровка натижаларига 
аниқлик киритиш ишлари бажарилиши керак. 
Ҳудуднинг ўзлаштирилиши қийин ва ноқулай бўлган участкаларга
(хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг, бўшанг ва 
бошқа ўзига хос хусусиятли грунтлар мавжудлиги, ер ости сувлари ер юзига 
яқин жойлашганлиги, грунтлар литологик таркибининг хилма-хиллиги, 
рельефнинг ўйдим-чуқурлиги ва ш.ў.) алоҳида эътибор қаратилиши зарур. 
Маршрутлар йўналишини асосан геоморфологик элементлар ва геологик 
тузилмалар чегараларига, тектоник узилмалар йўналишига кўндаланг равишда, 
ҳамда эрозия ва гидрография тармоқлари элементлари, чизғий иншоотлар 
трассалари ва физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар 
йўналишлари бўйлаб белгиланади.
Маршрутлар 
йўналишини 
Ерни 
масофадан 
туриб 
зондлаш 
маълумотларининг дешифровкаси ва аэровизуал кузатувлар натижаларини 
ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак.
Изланишлар комплекс равишда амалга оширилганда ҳудуднинг маршрут 
кузатувлари ҳам муҳандислик геология, ҳам муҳандислик экология 
кузатувларини ўз ичига олиши керак. 
Маршрутлар сонини, йўл-йўлакай бажариладиган ишлар таркиби ва 
ҳажмини изланишларнинг батафсиллигига, уларнинг моҳияти ва ўрганилаётган 
ҳудуд муҳандислик геологик шароитларининг мураккаблигига боғлиқ равишда 
белгилаш керак. 
Қурилиш билан банд (ўзлаштирилган) ҳудудда маршрут кузатувлари 
амалга оширилганда қўшимча равишда геологик муҳит ўзгаришига олиб 


ШНҚ 1.02.09-15 73-бет 
келувчи ёки унинг оқибати ҳисобланувчи, ҳудуд планировакаси дефектларини, 
ботқоқланишни, ер ости сувлари кўтарилишини, ер юзаси чўккан жойларни, 
газонлар ва дарахт экилган жойларнинг ҳаддан зиёд суғорилганлиги ва бошқа 
омилларни кўрсатиб бериш керак. 
Маршрут кузатувлари натижасида батафсил изланиш ва тадқиқотларни 
амалга ошириш, таянч геологик ва гидрогеологик кесмалар тузиш, грунтлар 
асосий литогенетик типларининг таркиби, ҳолати ва хусусиятларининг 
тавсифини, сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини ва ш.ў. 
аниқлаш учун кузатиладиган объектларни характерловчи айрим нуқталар 
жойлашадиган жойларни белгилаб олиш керак. 
Белгилаб олинган нуқталарда тоғ ковламаларини ўтиш ишлари 
комплекси, геофизик, дала ва лаборатория тадқиқотларини бажариш, ҳамда 
(зарурат туғилганда) стационар кузатувлар олиб бориш кўзда тутилиши керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling