Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Кўпчувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
12. Кўпчувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология изланишлари олиб бориш 12.1. Кўпчувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун муҳандислик геология изланишлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланиши ва 6.19-6.21 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: ШНҚ 1.02.09-15 85-бет кўпчувчан грунтларнинг тарқалган жойлари ва уларнинг қалинлиги, литологик ва минерал таркиби; дарзликлар зонасининг қалинлиги; рельефнинг ўзига хос шакллари, кўпчувчан грунтлар билан боғлиқ жараён ва ҳодисаларнинг мавжудлиги; нисбий эркин кўпчувчанлик ва қуриш натижасида киришиш; грунтларни нисбий эркин кўпчувчанлик бўйича таснифлаш. Кўпчувчан грунтларда лойиҳалашда қурилиш объектларига кўпчиш жараёнининг таъсирини баҳолаш тўғрисида тавсиялар берилиши керак. Бу баҳолаш ҳудудни қурилиш жиҳатдан ўзлаштириш мумкинлиги ва мақсадга мувофиқлигини белгилашда, қурилиш объектларини жойлаштириш учун район (пункт)ни танлашда ва кўпчиш жараёнининг таъсирини бартараф қилиш ёки кучсизлантириш чора – тадбирларини танлаш учун ҳисобга олиниши керак. Техник ҳисоботда кейинги босқичларда олиб бориладиган муҳандислик геология изланишлари ва махсус ишлар ва тадқиқотлар бажариш кераклиги тўғрисида тавсиялар берилиши керак. 12.2. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва 7.21, 7.22 - бандларга қўшимча равишда техник ҳисоботда: кўпчувчан грунтлар билан боғлиқ жараён ва ҳодисаларнинг мавжудлиги, уларнинг маълум геоморфологик элементларга боғлиқлиги; кўпчувчан грунтларнинг ётиш шароитлари, кўпчувчан грунтлар қатламининг қалинлиги, литологик ва минерал таркиби, тузилиши (чангсимон ва қумли материаллар линзалари, чўнтак ва қатламчаларининг мавжудлиги); қоплама ва тўшама грунтларнинг структура ва текстурасининг ўзига хос хусусиятлари, ётиш характери ва шароитлари; қуригандан сўнг ҳосил бўладиган ёриқларнинг эни, чуқурлиги ва тарқалиш йўналиши, дарзликлар зонасининг қалинлиги ; нисбий эркин кўпчувчанлик; грунтнинг кўпчишдан кейинги намлиги; кўпчиш босими; босим остида нисбий кўпчувчанлик; грунтнинг чизғий қуриши; грунтнинг ҳажмий қуриши; грунтнинг қуриш чегарасидаги намлиги; объектлардан фойдаланиш даврида кўпчувчан грунтлар хусусиятларининг ўзгаришини баҳолаш; ажратилган муҳандислик геологик элементларида кўпчувчан грунтларнинг табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятлари кўрсаткичларининг норматив ва ҳисобий қийматлари келтирилиши керак. Зарурат туғилганда, махсус топшириқ бўйича қуйидагилар аниқланиши керак: кўпчиш пайтидаги горизонтал босим; грунтларнинг оғирлик бўлмаган ҳолда ва берилган оғирликлар остидаги кесиш кучига (силжитиш кучига) қаршилиги; ШНҚ 1.02.09-15 86-бет грунтларнинг оғирлик бўлмаган ҳолда ва берилган оғирликлар остидаги деформация модули; грунтларнинг эритмалар (лойиҳаланаётган объектлардан чиқадиган техноген сувлар ва саноат оқавалари) таъсирида кўпчиши кўрсатилиши керак. 12.3. Кўпчувчан грунтларнинг хусусиятларини шурф ва дудкалардан олинган монолитлар бўйича ўрганиш керак. Кўпчувчан грунтлар жуда чуқур (20 метрдан чуқурроқда) жойлашган тақдирда бурғқудуқлардан олинган монолитлар бўйича ўрганиш мумкин. Ҳар бир ажратилган муҳандислик геологик элементлари учун кўпчувчан грунтлар хусусиятлари кўрсаткичларининг миқдори олтитадан кам бўлмаслиги керак. 12.4. Кўпчувчан грунтларни дала шароитида ўрганиш ишларини (штамплар ёрдамида намлаб синов - тажриба ишларини амалга ошириш, хандақларда тажриба намлаш ишлари ва б.) йирик ва мураккаб объектлар бўйича ва, қоидага кўра, оммавий қурилиш олиб бориладиган ўрта ва кучли кўпчувчан грунтлар тарқалган участкаларда лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар учун изланишларда бажариш керак. Бошқа ҳолларда кўпчувчан грунтларни дала шароитида ўрганиш зарурати буюртмачининг техник топшириғига кўра изланишлар дастурида белгиланиши керак. Тажриба хандақининг пландаги ўлчами кўпчиш зонасининг қалинлигидан кам бўлмаслиги, аммо 8х8 метрдан кам бўлмаслиги керак. Изланишлар дастурида ўлчами белгиланган ҳолларда махсус хандақлардан фойдаланиш мумкин. 12.5. Кўпчувчан грунтларнинг характерли участкаларида, зарурат туғилганда, кўпчиш жараёнининг стационар кузатувларини олиб бориш керак. Бу ҳолда грунтнинг қуриши, айрим дарзликларнинг ёрилиш динамикаси ва чуқурлиги, грунт намлигининг ўзгариши кузатиб борилади. 12.6. Ишчи ҳужжатлар учун изланишларда лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар участкаларининг муҳандислик геологик шароитларига 8.2-банд талабларига кўра аниқлик киритиш ва 8.22-8.24 -бандларга қўшимча равишда техник ҳисоботда уларнинг натижалари келтирилиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling