Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

11.14. Лойиҳаланаётган I ва II масъуллик даражали алоҳида олинган 
бино ва иншоотларнинг участкаларида ўтиладиган тоғ ковламаларининг бир 
қисмини шурф ва дудкалар ёрдамида ўтиш керак. 
11.15. Лойиҳаланаётган I ва II масъуллик даражали алоҳида олинган 
бино ва иншоотларнинг участкаларида ўтиладиган тоғ ковламалари чўкувчан 
грунтлар қатламини тўлиқ кесиб ўтиши керак. 
Чўкувчанлик бўйича I тип грунт шароитли участкаларда
лойиҳаланаётган III масъуллик даражали бинолар (иншоотлар) ва чизғий
иншоотлар трассалари ушбу норматив ҳужжатнинг 8.5 банди ва 8.2 жадвал 
талаблари билан чегараланиши мумкин
.


ШНҚ 1.02.09-15 84-бет 
11.16. Қозиқ устунлар чўкувчан бўлмаган грунт тўшамаларига тақаб 
лойиҳаланиши лозим бўлган ҳолларда тоғ ковламалари чўкувчан бўлмаган ва 
тошқол бўлмаган грунтларни 10метрдан кам бўлмаган чуқурликкача кесиб 
ўтиши керак. 
11.17. Чўкувчанлик бўйича II тип грунт шароитли, қурилишдан олдин 
намланиши мўлжалланган ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалашда 
хандақлар ёрдамида тажриба - намлаш синовларини ўтказиш кўзда тутилиши 
керак. Бу хандақларда тажриба-намлаш синовлари билан бирга намланган 
чўкувчан грунтларни прессиометрлар, зондлаш, штамплар ва айланма кесиклар 
ёрдамида синаш ишларини бажариш керак.
11.18. Чўкувчанлик бўйича I ва II тип грунт шароитли участкаларда, агар 
чўкувчан грунтларни зичлаш ёки мустаҳкамлаш (шиббалаш, силикатлаш, 
цементлаш ва б.) мўлжалланган бўлса, қўшимча равишда грунтларнинг 
филтрация хусусиятларини, зичланишга мойиллигини, кимёвий таркибини 
(махсус техник топшириқ бўйича) аниқлаш учун, мустаҳкамланган 
грунтларнинг хусусиятларини аниқлаш учун тажриба ишларини амалга 
ошириш керак.
11.19. Чўкувчанлик бўйича II тип грунт шароитли, лойиҳаланаётган I ва 
II масъуллик даражали алоҳида олинган бино ва иншоотларнинг участкаларида 
ўтиладиган тоғ ковламаларидан: грунтларнинг ўз оғирлиги ва иншоот 
оғирлигидан тушган босимлар йиғиндиси бошланғич чўкиш босимидан кўп 
бўлган зонада ҳар 1 метр оралиқдан, ундан пастда эса ҳар 2 метр оралиқдан
монолитлар олиниши керак. 
11.20. I масъуллик даражали алоҳида олинган бино ва иншоотларни 
лойиҳалашда лаборатория шароитларида олинган чўкувчан грунтларнинг 
табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги деформация 
модули, нисбий чўкувчанлиги ва бошланғич чўкиш босими қийматларига 
аниқлик киритиш учун дала шароитида ГОСТ 20276 талабларига кўра махсус 
шурфларда юзаси 5000 кв.см бўлган штамплар ёрдамида синов - тажриба 
ишларини амалга ошириш керак.
11.21. Қурилиш даврида замин чўкувчан грунтларини зичлаш ва 
мустаҳкамлаш натижаларини назорат қилиш мақсадида уларнинг табиий ва 
оптимал намлигини, намланиш даражасини, зичлиги ва максимал зичлигини, 
бошланғич чўкиш босимини (чуқурлик бўйича ва мустаҳкамланган қатламдан 
пастки қатлам учун) аниқлаш, ҳамда зичланган ва мустаҳкамланган 
грунтларнинг табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги
деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятлари (солиштима тиркашиш ва ички 
ишқаланиш бурчаги)ни аниқлаш керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling