Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
11. Чўкувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология изланишлари олиб бориш 11.1. Чўкувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун муҳандислик геология изланишлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланиши ва 6.19-6.21 бандларга қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: чўкувчан грунтларнинг тарқалган жойлари ва уларнинг маълум геоморфологик элементлар ва рельеф шаклларига боғлиқлиги; рельефнинг ўзига хос шакллари (товоқ шаклидаги чўкмалар, суффозия воронкалари ва б.) ва уларнинг маълум геоморфологик элементларга боғлиқлиги; ШНҚ 1.02.09-15 80-бет чўкувчан қатламнинг қалинлиги; кўмилган тупроқларнинг, карбонатли ва гипсли тузилмаларнинг, юмронқозиқ инларининг мавжудлиги ва уларнинг тарқалганлиги; ўхшаш шароитли участкаларда грунтлар чўкувчанлик хусусиятларини ўрганиш ва хандақларда ўтказилган тажриба-намлаш синовларининг натижалари; грунтларнинг чўкувчанлик хусусиятлари; чўкувчанлик бўйича грунт шароитларининг типи; қадимги ёки ҳозирги замонда суғорилганлик ёки намлаш белгиларининг мавжудлиги; намлаш манбалари, амалдаги бино ва иншоотлардаги мавжуд деформацияларнинг ҳолати ва характери. 11.2. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар учун грунтларнинг чўкувчанлик хусусиятларини (грунтларнинг ўз оғирлиги остида ва қўшимча босим остидаги нисбий чўкувчанлиги, чўкувчанликнинг бошланғич босими) лаборатория шароитларида текширишларга асосан аниқлаш керак. Ҳар бир геоморфологик элементда шурфлар (дудкалар) ўтиш ва грунтларнинг чўкувчанлик хусусиятларини аниқлаш учун ҳар бир литологик қатламдан камида учтадан монолит олиш керак. 11.3. Буюртмачининг лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар учун муҳандислик геология изланишларига берган техник топшириғи 4.5 бандга қўшимча равишда замин ва пойдеворлар лойиҳа ечимларининг ўзига хослиги тўғрисидаги ва чўкувчанликка қарши белгиланадиган чора - тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. 11.4. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва 7.21, 7.22 бандларга қўшимча техник ҳисоботда: микрорельефнинг характери ва чўкувчанлик жараёни ва ҳодисаларининг ривожланиши (товоқ шаклидаги чўкмаларнинг, адирлараро чўкмаларнинг, тақирларнинг, шўртоб ва шўр хок ерларнинг ва б. ўлчамлари ва шакллари; лёсс ётқизиқларининг ва чўкувчан қатламнинг қалинлиги, уларнинг майдон узра ўзгариши; лёсс ётқизиқлари структура (вертикал ва горизонтал бўйича макроғовакларнинг характери, уларнинг чуқурлик ва майдон узра жойлашиши, агрегатлилиги ва чанглилиги ва б.) ва текстура (ингичка қатламлилик, дарзлилик, конкрециялар, гипс тўпламларининг мавжудлиги ва б.)ларининг ўзига хос хусусиятлари; 10% ли HClда қайнаш даражаси, карбонатларнинг кесмада тақсимлангани; чўкувчан қатламнинг циклли тузилиши, қатламлар ва улар комплекслари орасидаги контактларнинг ўзига хос хусусиятлари; грунтлар таркиби ва хусусиятларининг тавсифи ва улар чўкувчанлигининг миқдорий кўрсаткичлари; гранулометрик таркиби (таҳлилларга тайёрлашнинг ҳар хил схемаларида); грунтларнинг табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги деформацивий ва мустаҳкамлик хусусиятлари; чўкувчан грунтларнинг фильтрация хусусиятлари; ШНҚ 1.02.09-15 81-бет грунтларнинг ўз оғирлиги натижасида чўкиши; чўкувчанлик бўйича грунт шароитларининг типи; чўкувчанликнинг майдон ва чуқурлик бўйича ўзгариши; рельефнинг пасайган жойларида грунтларнинг чўкувчанлик хусусиятлари; ажратилган муҳандислик геологик элементларида чўкувчан грунтларнинг табиий намлик ва тўлиқ сувга тўйинтирилган ҳолатларидаги чўкувчанлик, деформацивий ва мустаҳкамлик хусусиятлари кўрсаткичларининг норматив қийматлари; чўкувчан бўлмаган тўшама грунтларнинг жойлашиш чуқурлиги, литологик таркиби ва кўрсаткичлари уларнинг филтрация хусусиятларини (махсус топшириқ бўйича) баҳолаш билан бирга кўрсатилиши керак. 11.5. Лойиҳа учун изланишларда тоғ ковламалари ҳар бир геоморфологик элементда муҳандислик геология кесмалар ўтказиш имкони бўлишини (бўйлама ва кўндаланг бўйича), ҳамда товоқ шаклидаги чўкмалар ва улар оралиғини, суффозия воронкалари ва псевдокарстни ўрганишни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак. Тоғ ковламалари “қуруқ” усулда, яъни сув ёки гилли эритмалардан фойдаланмаган ҳолда, ўтилиши керак. 11.6.Лойиҳа учун изланишларда тоғ ковламаларининг бир қисмини шурфлар ва дудкалар ташкил қилиши керак. ҳар бир муҳандислик геологик элементлар доирасида жойлашган шурфлар ва дудкалардаги чўкувчан грунтлардан камида олтитадан монолит олиниши керак. Чўкувчан қатламнинг қалинлиги 25 метрдан ортиқ бўлган тақдирда, ҳамда сувли горизонт очилганда, грунт олгичлар (грунтонослар) билан монолитлар олиб шурф ва дудкаларнинг чуқурлигини бурғқудуқлар ёрдамида охиригача етказиш мумкин. 11.7 Монолитлар ва намуналарни тоғ ковламаларидаги ҳар бир муҳандислик геологик элементдан, аммо 1-2метрдан кам бўлмаган оралиқдан олиш керак. Монолитлар товоқ шаклидаги чўкмалар ва уларнинг орасида жойлашган тоғ ковламаларидан олиниши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling