Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
10.11. Стационар кузатувларни қуйидаги вазифаларни ечиш учун
амалга ошириш керак: хавфли физик-геологик жараёнлар ривожланишининг динамикасини, ер ости сувлари кўтарилишининг, ер ости ишловидаги ҳудудлар деформациясини, ҳудудларнинг чўкиши ва чўкувчанлигини, шу жумладан, сейсмик фаоллик ва ер ости сувлари кўтарилиши натижасида, ўрганиш; грунтлар ҳолат ва хусусиятларининг ўзгаришини, ер ости сувларининг сатҳ, ҳарорат ва гидрокимёвий режимини, грунтларнинг мавсумий музлаш ва эриш чуқурлигини ўрганиш; бино ва иншоотлар пойдевор замини грунтларининг чўкиши, кўпчиши ва бошқа ҳолатларини, муҳандислик ҳимоя иншоотлари ҳолатларини ва б. ўрганиш учун. Стационар кузатувларни, қоидага кўра, мураккаб муҳандислик геологик шароитларда ва масъул бино ва иншоотлар учун, уларни лойиҳадан олдинги ҳужжатлар ёки лойиҳа босқичида бошлаб ва кейинги изланишлар даврида давом эттириб, зарурат туғилганда эса, (агар хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг ривожланиш эҳтимоли бўлса) – объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш даврида ҳам (геологик муҳит компонентларининг локал мониторинги) амалга ошириш керак. Стационар кузатувлар жараёнида геологик муҳит алоҳида компонентларининг макон ва замонда ўзгаришининг миқдорий кўрсаткичларини олишни таъминлаш керак. Бу кўрсаткичлар ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик геологик шароитларини баҳолаш ва уларнинг ўзгариш эҳтимолини башорат қилиш учун, лойиҳа ечимлари ва муҳофаза чора- тадбирлари ва иншоотларини асослаш учун етарли бўлиши керак. Стационар кузатувларни характерли (типик), махсус жиҳозланган пунктлар (майдончалар, участкалар, постлар, станциялар ва б.)да олиб бориш керак. Бу пунктларнинг бир қисмидан қурилиш тугаллангандан кейин кузатувлар учун фойдаланиш тавсия қилинади. Стационар кузатувларни олиб боришнинг энг самарали воситалари сифатида ўлчовлар даврий равишда ҳамиша битта нуқтада ёки битта профилда олиб бориладиган геофизик тадқиқотлар режимидан, маҳкамланган датчик ва приёмниклар ёрдамида ўлчовлардан, ҳамда махсус жиҳозланган гидрогеологик бурғқудуқларда ўтказиладиган режим кузатувлардан фойдаланиш керак. ШНҚ 1.02.09-15 78-бет Кузатувлар таркиби (турлари, кузатув пунктларини жойлаштириш), ишлар ҳажми (пунктлар сони, стационар кузатувларнинг даврийлиги ва давомийлиги), стационар кузатувларни олиб бориш усуллари (визуал ёки инструментал) ва кузатувлар аниқлигини изланишлар дастурида, табиий ва техноген шароитлар, ўрганилаётган ҳудуднинг майдони, бино ва иншоотларнинг масъуллик даражаси ва лойиҳалаш босқичларига боғлиқ равишда олиб бориш керак. Изланишларнинг илгариги босқичларида тузилган кузатувлар тармоғи мавжуд бўлса, бу тармоқдан фойдаланиш керак. Бу тармоқни, зарурат туғилганда, тармоқ амалда бўлган даврдаги олинган ўлчовлар натижаларига кўра кенгайтириш (камайтириш), кузатувлар такрорланишига (даврийлигига), ўлчовлар аниқлигига ва бошқа параметрларга аниқлик киритиш лозим. Кузатувларнинг давомийлик муддати бир гидрологик йилдан ёки жараённинг давом этиш мавсумидан кам бўлмаслиги керак. Кузатувлар частотаси (даврийлиги) эса кузатувлар муддати давомида геологик муҳит компонентларининг экстремал (максимал ва минимал) қийматларини қайд қилиши керак. Геодезик усуллар билан, ёки гидрометеорологик омиллар таъсиридан туғиладиган аниқ миқдорий кўрсаткичларни олиш зарурати билан боғлиқ геологик муҳитнинг алоҳида олинган компонентлари ўзгаришининг стационар кузатувларини муҳандислик геодезия ёки муҳандислик гидрометеорология изланишларини олиб бориш тўғрисидаги тегишли норматив ҳужжатлар қоидаларига кўра амалга ошириш керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling