Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
16. Техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда
муҳандислик геология изланишлари олиб бориш 16.1. Техноген грунтлар деб, ГОСТ 25100 талабларига кўра, инсоннинг муҳандислик ва хўжалик фаолияти натижасида ўзгартирилган, бир жойдан иккинчи жойга кўчирилган ёки ҳосил бўлган грунтларга айтилади. Табиий ётиш шароитларда техноген ўзгартирилган грунтлар деб уларни ётган жойида табиатан ҳар хил техноген таъсирларга (кимёвий, физик – кимёвий, биологик ва ш.ў.) дучор бўлган грунтларга айтилади. Техноген йўл билан бир жойдан иккинчи жойга кўчирилган грунтлар деб у ёки бу сунъий йўллар билан ўзининг табиий ётган жойидан кўчирилган ва шу ҳолда қисман ўзгартирилган табиий грунтларга айтилади. Физик таъсирлар натижасида грунтлар кимёвий таркибининг кўрсаткичлари қиймати камида 15 %га ўзгаради. Физик таъсирлар (шиббалаб, портлатиб, қуритиб, музлатиб зичлаш, гррунтларнинг тузилиши ва фазавий таркибини ўзгартиради. Физик - кимёвий таъсирлар (цементлаш, силикатлаш, битумлаш, иситиш ва куйдириш) уларнинг моддий таркибини, структураси ва текстурасини ўзгартиради. Транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда, портлатиш йўли билан (кўтарма грунтлар) ёки гидромеханизация воситалари ёрдамида (ювилма грунтлар), ўз табиий ётган жойидан кўчирилган табиий грунтлар ҳам техноген грунтлар ҳисобланади. Бир жойдан иккинчи жойга кўчириш тоғ-техника (шахта ва очилмалар) ва қурилиш (хандақлар ковлаш, ўйиқлар, кўтармалар ҳосил қилиш ва б.) ишлари жараёнида амалга оширилади. Муҳандислик геология изланишлари усулларини танлашда техноген грунтлар жуда катта диапазонларда - табиий грунтларга яқин хилларидан тортиб токи табиий грунтларга умуман ўхшамайдиган хилларигача – ўзгаришини ҳисобга олиш керак. 16.2. Техноген грунтларни пойдеворлар замини сифатида ишлатиш мўлжалланганда техник топшириқ мазкур нормаларнинг 4.5 бандига қўшимча тарзда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: ШНҚ 1.02.09-15 95-бет техноген грунтларнинг пайдо бўлиш йўллари ва ҳосил бўлган вақти тўғрисидаги мавжуд маълумотлар, режа бўйича сув ёрдамида ётқизилган (ювилма) ёки тўкма (кўтармалардаги) грунтларнинг (тупроқли иншоотлар) ва саноат чиқитлари тўпламларини ишлаб чиқариш ва технологиялари бўйича маълумотлар; геотехник назорат натижалари; ишлаб чиқаришнинг ўзига хос технологик хусусиятларини (улар ҳосил бўлиш манбаларини) ҳисобга олган ҳолда грунтларнинг таркиби, ва бошқа кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар. 16.3. Бўшанг грунтлар тарқалган ҳудудларда (торф, балчиқ, сапропеллар ва б.), техник топшириққа кўра, муҳандислик геологик шароитларни аниқлаш ва уларнинг кейинчалик ўзгаришини баҳолаш мақсадида, муҳандислик геология изланишлари ҳудуд ободонлаштирилгунча ва ободонлаштирилгандан кейин (сув ёрдамида ётқизилган ёки тўкма грунтлар ёрдамида) ҳам амалга оширилиши керак. Грунтлар консолидациясини ҳисоблаш зарурати туғилганда, сув ёрдамида ётқизилган ва бўшанг тўшама грунтларнинг фильтрация коэффициентини аниқлаш керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling