Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 Элювиал грунтлар тарқалган ҳудудларда


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
15. Элювиал грунтлар тарқалган ҳудудларда 
муҳандислик геология изланишлари олиб бориш 
15.1. Элювиал грунтларга ўзаро структуравий боғлиқлиги қаттиқ бўлмаган, 
тоғ жинслари нурашининг маҳсули бўлган, ўзлари пайдо бўлган жойида қолиб 
бирламчи тоғ жинсларининг хусусиятларини йўқотган, ва у ёки бу даражада 
нураш қобиғида бирламчи тоғ жинсларининг структура ва текстурасини, ҳамда 
ётиш характерини сақлаб қолган грунтлар киради. 
Нураш қобиғининг профилида дисперс, бўлакли ва дарзлик зоналарини 
ажратиш керак. Элювиал грунтларга дисперс ва бўлакли зоналар киради.
15.2. Йирик бўлакли, чангсимон ва гилли грунтлар номларида, йирик 
бўлакли фракциянинг миқдори 30%дан ортиқ бўлган ҳолларда, 15.1 жадвалга 
кўра, йирик бўлакли фракциянинг нураш даражасини ҳам кўрсатиш керак. 
1 5 . 1 жа д ва л
Элювиал грунтлар йирик бўлакли 
фракциясининг нураш даражаси 
бўйича номи 
Нураш коэффициенти k
wr
(Ҳосил қилувчи 
бирламчи тоғ жинслари бўлганда) 
 


ШНҚ 1.02.09-15 93-бет 
Магматик ва 
метаморфик 
Цементланган чўкма 
Кучсиз нураган 
Нураган 
Кучли нураган 
0 дан 0,5гача 
 0,5 дан 0,75гача
0,75 дан 1,0гача "
 0 дан 0,33гача
0,33 дан 0,67гача
0,67 дан 1,0гача
Э с л а т м а . Элювиал грунтлар йирик бўлакли фракциясининг нураш 
коэффициентини (k
uw
)
 
 айланма барабанда ишқалаб синаш йўли билан аниқлаш керак. 
 
15.3. Элювиал грунтлар тарқалган ҳудудларда лойиҳадан аввалги
ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда қуйидагилар 
аниқланиши ва 6.19-6.21 бандларга қўшимча равишда техник ҳисоботда 
кўрсатилиши керак: 
элювиал грунтларнинг тарқалганлиги, ётиш шароитлари ва шаклланиш 
хусусиятлари; 
қоплама ва бирламчи тоғ жинсларининг ётиш шароитлари, таркиби ва 
хусусиятлари. 
15.4. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб 
борилганда ва нураш қобиғининг сезиларли ўзгарувчанлигида муҳандислик 
геология съёмкасини 1:10000-1:5000 масштабларда бажариш керак.
15.5. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу 
нормаларнинг 7.21 ва 7.22 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда 
кўрсатилиши керак: 
нураш қобиғининг структураси, тектоник узилмалар, нураш қобиғининг 
ёши; 
нураш қобиғининг профилидаги зоналар;
нураш қобиғи грунтларининг литологик ва петрографик таркиби, 
структураси, текстураси ва дарзлангилиги; 
қоплама, элювиал ва бирламчи тоғ жинсларида ажратилган муҳандислик 
геологик элементларининг таркиби ва хусусиятлари; 
нураган грунтларнинг кўпчишга, чўкувчанликка, музлаш таъсирида 
шишишга, тузлар эриши натижасида суффозион ювилишга мойиллиги.
15.6. Лойиҳа учун изланишларда ва нураш қобиғининг сезиларли 
ўзгарувчанлигида муҳандислик геология съёмкасини 1:2000-1:1000 
масштабларда бажариш керак. 
15.7. Нураш қобиғи дисперс ва бўлакли зоналарининг муҳандислик 
геология кесмасини тузиш, элювиал грунтларнинг ётиш шароитларини 
аниқлаш ва монолитлар олишни таъминлаш учун тоғ ковламаларининг бир 
қисми шурфлар (дудкалар) ёрдамида ўтилиши керак. 
15.8. Элювиал грунтлар тарқалган ҳудудларда ишчи ҳужжатлар учун 
изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу нормаларнинг 8.22 ва 8.24 
бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: 
бирламчи тоғ жинсларининг таркиби, уларнинг ётиш ва бўйлама 
элементлари (бўйлама азимути, ётиш азимути ва бурчаклари), қатламлар, 
чўнтаклар ва уялар мавжудлиги; 


ШНҚ 1.02.09-15 94-бет 
бўлакли қўшилмаларнинг морфометрик хусусиятлари, таркиби ва 
миқдори; 
элювиал грунтларнинг таркиби, намлиги ва зичлиги;
элювиал грунтларнинг чўкувчанлик ва кўпчиш кўрсаткичлари (зарурат 
туғилганда). 
15.9. I ва II масъуллик даражали бино ва иншоотлар участкаларида 
дисперс ва бўлакли нураш зоналаридаги элювиал грунтларнинг мустаҳкамлик 
ва деформациявий хусусиятларини дала шароитида (штамп, прессиометр 
синовлари, грунт бутун устунларини (целиклар) кесиш ёрдамида) аниқлаш 
керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling