Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
Селлар 
17.26. Сел тарқалиш хавфи бўлган районларда, барча ҳолатларда 
муҳандислик геология изланишларини, селларни комплекс ўрганишни 
таъминловчи муҳандислик гидрометеорология ва муҳандислик геодезия 
изланишлари билан, ҳамда ландшафт тадқиқотлари билан бирга қўшиб олиб 
бориш керак. 
17.27. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб 
борилганда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу нормаларнинг 6.19-6.21 
бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: 
сел жараёнлари мавжудлиги ва тарқалганлиги, селларнинг ҳосил бўлиши, 
содир бўлиш тезлиги, сел ҳосил бўлиш частотаси (такрорийлиги), уларнинг 
генетик типлари; 
сел ҳосил бўладиган ҳавзаларнинг геоморфологик тавсифи; 
сел жараёнлари кўламининг кенглигини 17.5 жадвал бўйича, ҳамда, 
муҳандислик муҳофазаси чора – тадбирлари бўйича таклифлар ва 
лойиҳаланаётган қурилиш натижасида сел жараёнлари ҳосил бўлиш
шароитининг ўзгаришини баҳолаш керак.
17.5 жадвал 
Кўлами 
Сел оқимларининг ҳажми, м
3
 
Кичик 
Юзлаб 
Ўрта 
Минглаб


ШНҚ 1.02.09-15 105-бет 
Кўлами 
Сел оқимларининг ҳажми, м
3
 
Катта
Ўн минглаб 
Жуда катта 
Юз минглаб 
Ўта катта 
Миллионлаб 
Улкан 
Ўнлаб миллион 
Техник ҳисоботнинг график материалларига ҳудуднинг сел хавфи 
харитаси киритилиши керак. Бу харитада сел ҳосил бўладиган ҳавзаларнинг 
чегаралари, ўзанларининг нишаблиги кўрсатилган гидрографик тармоқлар, сел 
оқимларининг пайдо бўлиш, ҳаракатланиш (транзит) ва йиғилиш (аккумуляция) 
зоналари, музликлар, қадимги ва ҳозирги замон мореналари, кўл ва сув 
омборлари, гидротехник иншоотлар, мавжуд селга қарши иншоотлар ва халқ 
хўжалиги объектлари ажратиб кўрсатилган бўлиши керак. 
17.28. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар 
олиб борилганда ҳудудда сел хавфи борлигини баҳолашни, сел хавфининг 
бавосита белгиларини ўрганиш, топографик ва муҳандислик геологик 
хариталарни, аэрофото ва космик съёмка материалларини хонаки шароитда 
таҳлил қилиш асосида, ҳамда маршрут кузатувларни бажариш асосида амалга 
ошириш керак. 
17.29. Маршрут кузатувларни бажариш жараёнида қуйидагалар амалга 
оширилади: аэрофото ва космик съёмка материалларини дала шароитида 
дешифровка қилиш, участкаларнинг тавсифини ёзиш, сел оқимларини асосий 
параметлари бўйича баҳолаш учун сел фаолияти натижасида қолган изларни 
интерпретация қилиш, ҳамда сел ҳосил бўлган вақтни ва сел келишининг ўзига 
хос хусусиятларини аниқлаш учун маҳаллий аҳолидан сўраб-суриштириш
ишларини ўтказиш керак.
17.30. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу 
нормаларнинг 7.21, 7.22 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда 
кўрсатилиши керак:
селларнинг генетик типлари; 
сел ҳосил бўладиган ҳавзаларнинг геоморфологик тавсифи; 
сел оқимларининг шаклланиш механизми ва типлари; 
сел бирваракайига олиб чиққан массанинг максимал ҳажми; 
селларнинг динамик параметрлари; 
сел пайдо бўладиган жойларда ва улар олиб бориб ётқизган зоналардаги 
грунтларнинг физикавий-механик хусусиятлари; 
лойиҳаланаётган объектнинг селлар пайдо бўлиш шароитига таъсирини 
баҳолаш; 
лойиҳаланаётган объектнинг муҳандислик муҳофазасини амалга ошириш 
усуллари бўйича таклифлар. 
Техник ҳисоботнинг график материалларига ҳудуддаги сел ҳавзаларининг 
харитаси киритилиши керак. Бу харитада 17.27 бандга қўшимча қуйидагилар
кўрсатилиши керак: 
сел ҳосил бўладиган ўчоқлардаги сел ҳосил қилувчи дисперс ётқизиқлар ва 
туб тоғ жинслари комплекслари ва улардаги чақиқ материалнинг ҳажми; 


ШНҚ 1.02.09-15 106-бет 
сув йиғгич рельефининг ўйдим – чуқурлиги ва майдон юзасининг тупроқ-
ўсимлик қатлами билан қопланиш даражаси; 
сел ўзанининг ҳисобий створлар участкаларида бўйлама ва кўндаланг 
профиллар кўринишидаги тавсифи; 
сел ўзанининг ҳисобий створлар участкаларида бўйлама ва кўндаланг 
профиллар кўринишидаги тавсифи; 
селнинг транзит зонасидаги тиқилиб қолиш эҳтимоли бор жойлар; 
сел ҳосил бўлишига имкон берувчи геологик жараёнлар – сурилма, кўчки, 
тўкилмалар ва бошқаларнинг тарқалганлиги ва фаоллиги; 
селлар аккумуляцияси зоналаридаги сел ётқизиқларининг тарқалганлиги ва 
характери. 
17.31. Сел ҳосил қилувчи грунтлар ва ётқизиқларнинг қуйидаги таркиби 
ва физик-механик хусусиятларининг кўрсаткичларини аниқлаш керак: 
гранулометрик таркиб; 
табиий намлик; 
зичлик; 
грунт зарраларининг зичлиги;
намликнинг қуйи ва юқори чегаралари;
сувда ивилиш (эриш) (боғланишли грунтлар учун); 
табиий нишаблик бурчаги (ҳар хил намликда ва сув остида); 
фильтрация коэффициенти;
тиксотроп хусусиятлари; 
деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятлари кўрсаткичлари.
17.32. Лойиҳа учун изланишларда бошқа ишлар билан бир қаторда, 
қоидага кўра, стационар кузатувлар олиб борилиши керак. Илгариги йилларда 
селларни ўрганиш ишлари бажарилган бўлса, у ҳолда бир йил давомида 
стационар кузатувлар олиб бориш билан чегараланиш мумкин. Махсус 
кузатувлар олиб борилмаган тақдирда стационар кузатувларни камида уч йил 
давомида олиб бориш керак. 
17.33. Ишчи ҳужжатлари учун олиб бориладиган изланишларда ушбу 
нормаларнинг 8.22-8.24 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда аниқ 
чора - тадбирлар ва селга қарши иншоотларни асослаш ва ҳисоблаш учун зарур 
бўлган материаллар келтирилган бўлиши керак.
Техник ҳисоботнинг график материалларига махсус сел харитасини ёки 
қуйидагиларни кўрсатган ҳолда сел ҳаракатланиш эҳтимоли бўлган батафсил 
схемасини келтириш керак:
сел оқимларининг максимал параметрлари - тезлиги, чуқурлиги, эни ва 
сарфи; 
сел босадиган зоналар (ҳалокатли вайронагарчиликлар, сел ётқизиқлари 
билан қопланиш келтирилган ҳолда); 
сел оқимларининг таъсир зоналари; 
сел таъсирида ювилиши оқибатида ёнбағирлар барқарорлигининг бузилиш 
эҳтимоли; 
хавфсиз зоналар; 
эвакуация йўллари; 


ШНҚ 1.02.09-15 107-бет 
лойиҳаланаётган иншоотларнинг контурлари.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling