Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


  Мавжуд бино ва иншоотлар пойдеворларини ўрганиш


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

19.2  Мавжуд бино ва иншоотлар пойдеворларини ўрганиш 
19.2.1. Мавжуд бино ва иншоотлар пойдеворларини ўрганишнинг ўзига 
хослигини ҳисобга олган ҳолда ушбу ишга ихтисослаштирилган лойиҳа 
ташкилотларининг мутахассисларини жалб этиш керак. 
Мавжуд бино ва иншоотлар пойдеворларини ўрганиш натижасида 
қуйидагилар аниқланиши керак: 
пойдевор типи, унинг план бўйича шакли, ўлчами, жойлашиш чуқурлиги, 
конструкцияси ва ҳ.; 
пойдеворлар материалларини механикавий текшириб, ундаги 
носозликларни аниқлаш ва бетоннинг синфи (маркаси)ни баҳолаш; 
илгари бажарилган мустаҳкамлаш қурилмаларини, ҳамда ростверклар ва 
сунъий заминларни қидириб топиш; 
ғишт терилган деворларни
механикавий ва электрфизик усуллар 
ёрдамида текшириш, ҳамда ғишт ва қоришманинг мустаҳкамлигини аниқлаш;
гидроизоляция мавжудлигини, унинг тури ва материалларини аниқлаш; 
лаборатория текширишлари учун пойдевор материалларидан намуналар 
олиш; 
конструкцияларда дарзликлар (бўйлама, кўндаланг, қия ва б.) 
мавжудлигини аниқлаш; 
бетон ва ғиштлардан тўкилиб кетган жойларни, ковакларни, ҳимоя 
қатламининг бузилган жойларини, бетоннинг ранги ўзгарган жойларини 
аниқлаш;
арматураларнинг, деталларнинг, пайвандлаш чокларининг шикастланган 
жойларини (шу жумладан, коррозия натижасида) аниқлаш;
йиғма конструкцияларнинг таяниш схемаларини аниқлаш ва амалдаги 
геометрик ўлчамларнинг лойиҳа ўлчамларидан оғишишини аниқлаш; 
пойдеворлар конструкцияларидаги ўта шикастланган ва авария 
ҳолатидаги участкаларини аниқлаш. 
19.2.2 Пойдеворлар конструкцияларини, ғиштдан терилган деворларни 
диаметри 8-16мм бўлган шлямбурлар ва электр дрель билан назорат зондлаш 
ёрдамида аниқланади. Пойдевор типи, унинг план бўйича шакли, ўлчами, 
жойлашиш чуқурлигини ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаб аниқланади.
Назорат зондлаш бинонинг конструкцияси ва майдонига боғлиқ равишда 
танлаб олинган участкаларда амалга оширилади. Енгиллаштирилган ва аралаш 
ҳолда терилган ғиштларга алоҳида эътибор берилади. 
19.2.3 Ертўлаларнинг пойдеворлари ва деворларини ёппасига тўлиқ 
текшириш ултратовуш усуллари ёрдамида аниқланади. Терилган ғиштлар 
мустаҳкамлигини Физдел ва Кашкаров болғалари ёрдамида аниқланади.


ШНҚ 1.02.09-15 117-бет 
19.2.4 Устун қозиқли пойдеворларда устун қозиқларнинг 
конструкцияларини, уларнинг ўлчами ва 1п.м. пойдевордаги сонини
аниқланади. Бундай ҳолларда шурфлар кесими юзасини кенгайтириш керак. 
Пойдевор материалларидан олинган намуналар, сиқилиш ва эгилишдаги
мустаҳкамлик чегараларини махсус лабораторияда пресслар ёрдамида 
ўрганилади. 
19.2.5 Пойдевор тагининг энини, унинг жойлашиш чуқурлигини, икки 
томонлама шурфларда, ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаб аниқланади, кам босим 
тушадиган участкаларда эса пойдеворлар симметрик тарзда ривожланиши 
қабул қилинади ва бир томонлама шурфларда аниқланган ўлчамларда қабул 
қилиниши мумкин. 
Пойдеворлар ва шурфларнинг жойлашиш баландликлари геодезик 
усуллар ёрдамида белгиланиши керак.
19.2.6 Устига қўшимча қаватлар қуриш мўлжалланган бинолар учун 
пойдеворларни ўлчаш ишлари натижасида олинган материалларни мавжуд 
пойдеворларнинг плани, пойдеворлар эгаллаган майдоннинг қурилишнинг 
умумий майдонига нисбати аниқланиши керак. Визуал равишда
пойдеворларнинг ҳолати, ғишт ва қоришманинг тавсифи, бўш чоклар 
мавжудлиги, қопламаси, кўчган, бузилган жойлар мавжудлиги, пойдеворлар 
юзасида ҳимоя қатлами мавжудлиги ва б. баҳоланиши керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling