Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Физик-геологик жараёнлар ва ҳодисалар
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳандислик геологик шароитлар
Физик-геологик жараёнлар ва ҳодисалар бўлими қидирув-тадқиқот
ишларини, мазкур нормаларнинг тегишли физик-геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларда изланишлар олиб боришни белгилаб берувчи бобда келтирилган кўрсатмалар асосида тузилиши керак. Муҳандислик геологик шароитлар бўлимида бино ва иншоотлар жойлашган участканинг тавсифи ва баҳоси, бино ва иншоотлар заминини ташкил этувчи грунтларнинг таркиби, ҳолати, хусусиятлари, уларнинг маконий ўзгариши, грунтларнинг ҳар хил усуллар ёрдамида аниқланган хусусиятлари кўрсаткичларининг тавсифи келтирилиши керак. Грунтлар таркиби, ҳолати ва хусусиятларининг бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгандан кейинги даврда бўлган ўзгаришларини баҳолаш (лойиҳадан олдинги тадқиқотлар натижалари билан ёки назорат ковламалари ёрдамида очилган грунтларнинг таркиби, ҳолати ва хусусиятларини аниқлаш натижалари билан солиштириш орқали) натижалари ҳам келтирилиши керак. Ўзига хос хусусиятли грунтлар (лёссимон чўкувчан, техноген, шўрхок, бўшанг сувга тўйинган ва б.) тарқалган ҳудудларда грунтларнинг деформациявий, мустаҳкамлик, кимёвий ва ўзига хос бошқа хоссаларининг ўзгариши келтирилиши, ҳамда пойдеворлар ва уларнинг таъсир доирасидан ташқаридаги зоналарда ҳар бир ажратилган муҳандис геологик элемент бўйича грунтларнинг норматив ва ҳисобий кўрсаткичлари келтирилиши керак. Чўкувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилиши керак: чўкувчан грунтларнинг тарқалган жойлари ва уларнинг маълум геоморфологик элементлар ва рельеф шаклларига боғлиқлиги; рельефнинг ўзига хос шакллари (товоқ шаклидаги чўкмалар (ботиқлар), суффозия воронкалари ва б.) ва уларнинг маълум геоморфологик элементларга боғлиқлиги; чўкувчан қатламнинг қалинлиги; кўмилган (қадимги) тупроқларнинг, карбонатли ва гипсли тузилмаларнинг, юмронқозиқ инларининг мавжудлиги ва уларнинг тарқалганлиги; ўхшаш шароитли участкаларда грунтлар чўкувчанлик хусусиятларини ўрганиш ва хандақларда ўтказилган тажриба-намлаш синовларининг натижалари; грунтларнинг чўкувчанлик хусусиятлари; чўкувчанлик бўйича грунт шароитларининг типи; қадимги ёки ҳозирги замонда суғорилганлик ёки намлаш белгиларининг мавжудлиги; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling