Ҳудудни текшириш натижалари бўлимида текшириш усуллари, унда
қўлланилган техника ва технологиялар баён қилиниши керак Бу ерда ҳар бир
қўлланилган усуллардан (визуал, топографик, геодезик, геофизик ва бошқалар)
олинган натижалар алоҳида-алоҳида кўрсатилиши керак.
Бу ерда деформация ҳодисалари ва авария ҳолатларининг содир бўлишига
сабаб бўлган омиллар алоҳида эътибор ҳамда диққат билан таърифланиб
ёзилиши керак.
Мавжуд бино ва иншоотлар замини ва пойдеворларини текшириш
натижалари бўлимида, ўлчашларнинг техника ва технологиялари кўрсатилган
ҳолда, текширишларни ўтказиш усуллари, пойдеворлар материалларининг,
конструкцияларининг
деформациявий,
мустаҳкамлик
кўрсаткичларини
кўрсатиш керак, нуқсонлар қайдномалари (дефект ведомостлари) кўринишида
пойдеворлар конструкцияларининг ҳолати, уларда деформациялар, чўкишлар,
материаллар нуқсонлари ва бошқа шикастланган жойлар келтирилиши керак.
Бино ва иншоотларнинг фойдаланиш ишончлилигини аниқловчи
омиллар бўлимида биноларнинг замини ва уларнинг конструкцияларида юз
берган деформацион ҳодисаларни келтириб чиқарган асосий омиллар рўйхати
келтирилади. Бу рўйхатда келтирилган ҳар бир омилнинг таҳлили бўлиши
лозим.
Хулосаларда қисқа тарзда ҳудуддаги бино ва иншоотларнинг ҳолати ва
фойдаланиш ишончлилигига ўта таъсир қилувчи табиий шароитлар
келтирилиши, бино ва иншоотлардан фойдаланиш ва уларни қайта қуриш
шароитини умумий тарзда баҳолаш, пойдеворлар заминининг деформациялари
сабаби ёки содир бўлган бошқа салбий жараён ва ҳодисалар тафсилоти (агар
улар мавжуд бўлса), уларни келтириб чиқарган омилларни алоҳида таъкидлаб
келтирилади.
Тавсияларда салбий жараён ва ҳодисалар таъсирининг олдини олиш,
ҳамда уларни тугатиш чора-тадбирлари келтирилади.
Бундан ташқари бино ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотларга
ўзига хос хусусиятларга эга бўлган грунтлар тарқалган ҳудудларда
иморатлардан фойдаланиш тартиби ва қоидалари ҳам тавсия қилинади.
Техник ҳисобот (Хулоса)нинг матнига қуйидагилар илова қилинади:
бино (иншоот) нинг муҳандис-геологик профиллар билан биргаликдаги
плани ва кесмалари; бино ва пойдеворларнинг конструктив хусусиятлари,
уларнинг геометрияси; реперлар, маркаларнинг жойлашиш схемалари; юз
берган горизонтал ва вертикал силжишларнинг, оғишларнинг, дарзликлар
ривожланишининг график ва эпюралари ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |