Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Табиий-географик шароитлар бўлимида
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги
Табиий-географик шароитлар бўлимида:
участканинг рельефи, иқлими, гидрографияси, геоморфологияси, ўсимликлари, тупроқлари ва бино ва иншоотлар ҳолатига таъсир этувчи бошқа омиллар (хандақлар, ер ишловидаги ҳудудлар, траншеялар, ҳар хил ер ости қурилиш коммуникациялари ва б.) ҳақида маълумотлар келтирилиши керак Муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги бўлимида: илгари бажарилган муҳандислик изланишлар ва тадқиқотлар характери, моҳияти ва чегаралари; ижрочи ташкилотнинг номи, ишлар амалга оширилган давр ва асосий натижалар; муҳандислик геологик шароитни баҳолаш учун улардан фойдаланиш имкониятлари; муҳандис геологик шароитни баҳолаш учун аҳамиятга эга бўлган асосий натижалар, материалларнинг қаерда сақланиши тўғрисидаги маълумотлар; ҳудудни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш, ҳамда маҳаллий қурилиш тажрибалари тўғрисида маълумотлар; мавжуд бино ва иншоотларнинг ҳолати, улардаги деформациялар ва уларнинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши керак. Бу бўлимда яна илгари ўтказилган изланишлар материалларини тартибга солиш ва баҳолаш натижаларининг ишончлилиги келтирилиши керак. Ҳисоботнинг (Хулосанинг) бу бўлими сўнгида келажакда бажарилиши керак бўлган тадқиқотларнинг вазифалари белгилаб олиниши лозим. Геологик тузилиш ва гидрогеологик шароит бўлимида грунтларнинг юқоридан пастга қараб жойлашиш тартиби, стратиграфияси, грунтларнинг келиб чиқиши ва петрографик таркиби, уларнинг тарқалиши ва жойлашиш шароитлари, туб қоятош (тошқол) грунтлар учун уларнинг тектоник бузилишлари характерлари ва нураганлиги келтирилиши керак. Бўлимда бино ва иншоотнинг геологик муҳит билан ўзаро таъсир доирасида бўлган барча ер ости сувлари горизонтлари, ер юза қисмида бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ҳосил бўлган сунъий сув горизонтлари тўғрисида ҳам, ер ости сувларининг турлари, уларни ўзида сақловчи тоғ жинслари таркиби ва ер ости сувлари горизонтлари жойлашиш шароитларининг таърифи келтирилиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 119-бет Бўлим яна ер ости сувлари горизонтларининг гидрогеологик параметрлари, кимёвий таркиби, сув билан таъминланиш шароити, ер ости сувлари ҳаракатланиши ва чиқиб кетиши (бўшалиши), бошқа сув горизонтлари, ҳамда ер усти сувлари билан боғлиқлиги, ер ости сувлари режими ва унинг ўзгаришларини башорат қилиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling