Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Шурф ва бурғқудуқларнинг чуқурлиги умумий ҳолларда қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади: Н = h
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
19.1.16 Шурф ва бурғқудуқларнинг чуқурлиги умумий ҳолларда қуйидаги
тенглама ёрдамида аниқланади: Н = h 1 +h ф + С бу ерда , h 1 – пойдеворнинг ер юзасидан жойлашиш чуқурлиги, м; h ф – пойдевор замини фаол зонасининг чуқурлиги, м; С- доимий (ўзгармас) катталик, м (уч қаватли бинолар учун -2га, учдан юқори қаватли бинолар учун -3га тенг). Ўзига хос хусусиятга эга грунтлар (чўкувчан, кўпчувчан, шўрланган, ўта сиқилувчан, техноген ва ш.ў.) ва сувга тўйинган бўшанг грунтлар (торф, балчиқ ва ш.ў.) тарқалган ҳудудларда ковламалар бу грунтларнинг қатламини тўлиқ кесиб ўтиши, ёки бу грунтлар бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилмайдиган чуқурликкача ўтилиши керак. 19.1.17 Чўкувчан грунтлар тарқалган ҳудудларда деформацияга учраган бино ва иншоотлар текширилганда асосий эътиборни заминнинг намланишига сабаб бўлган манбани аниқлашга қаратилади. Намланиш манбаалари аниқланган жойларда бурғқудуқлар ўтилади. Бурғқудуқларнинг ҳар бир метр чуқурлигидан грунт намлигини аниқлаш учун намуналар олиниши керак. Деформацияга учраган бино ва иншоотдан 10 метрдан кам бўлмаган масофада (бино ва иншоот таъсири доирасидан ташқарида), грунтларнинг табиий намлиги сақланган зонада, назорат бурғқудуғи ўтилиши керак. 19.1.18 Пойдеворларни очиш учун шурфлар ўтиш жараёнида, ҳар 25см чуқурлик ўтилганда, грунтлар ва пойдеворлар эътибор билан кузатиб борилиши ва бу кузатув натижалари бунинг учун махсус тутилган журналда қайд қилиб борилиши керак. Шу билан бир қаторда журналда шурфлар ўтилган сана, уларни ўтиш жараёнидаги шароит ва атмосфера ҳолати қайд қилиб борилиши керак. Заминлар текширилиши жараёнида грунтлар ГОСТ 25100 номенклатурасига кўра тавсифланиши керак. Бевосита пойдеворлар тагида жойлашган грунтларнинг характери белгиланиши керак ва лаборатория тадқиқотлари учун улардан монолитлар, ҳамда ер ости сувларидан намуналар олиш керак. 19.1.19 Лаборатория шароитида олинган намуналардан амалдаги стандартлар талабларига кўра замин грунтларининг физик - механик хусусиятларини аниқлаш керак. 19.1.20 Юқорида кўрсатилган ишларни бажариш натижасида олинган материалларни хонаки шароитда қайта ишлаб мавжуд пойдеворларнинг плани ШНҚ 1.02.09-15 116-бет тузилиши, уларнинг умумий юзаси ва пойдеворлар эгаллаган майдоннинг қурилишнинг умумий майдонига нисбати, жойлашиш чуқурлигининг мутлақ ва ўртача қийматлари, пойдеворлар тагининг кенглиги, пойдеворлар остидаги солиштирма босим аниқланиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling