Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ўрта Ўн минглар Катта
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
Ўрта
Ўн минглар Катта Юз минглар Жуда катта Миллионлар Ўта катта Ўнлаб миллионлар ва ундан кўп ШНҚ 1.02.09-15 103-бет қисмлари изланишлар доирасига кириши шарт) шу жумладан, лойиҳаланаётган объект ёнбағирнинг бир қисмини эгаллаган тақдирда ҳам, олиб борилиши керак. 17.20. Сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнлари ривожланган районларда, ушбу жараёнларнинг ривожланиши мавжуд муҳандислик геологик материалларга қанчалик тўғри келишини баҳолаш мақсадида, ҳамда изланиш ишлари дастурига аниқлик киритиш учун, маршрут кузатувларини ва бу кузатувлар жараёнида маҳаллий аҳолидан сўраб-суриштириш ишларини амалга ошириш керак. 17.21. Сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнлари ривожланган районларда лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу нормаларнинг 6.19-6.21 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: ёнбағирларнинг содир бўладиган сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнлари эгаллаб оладиган майдон ва уларнинг ёнбағирни ўйиб олиш чуқурлиги, уларнинг, ёнбағирлар геологик тузилиши ва морфологияси хусусиятларига, ер ости ва ер усти сувлари режимига, музлаш ва эришига боғлиқ равишда, макон ва замонда ривожланиш динамикаси; силжиш базиси, сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция ётқизиқларининг ёши, бу жараёнларнинг ёнбағирлар морфологик элементларида жойлашганлиги ва уларнинг геологик тузилиш, литология, гидрогеологик ва геокриологик шароитларга боғлиқлиги; кўрилаётган жараёнлар таъсирида ёнбағирлар барқарорлигининг бузилиш эҳтимоли ва уларнинг лойиҳаланаётган қурилиш учун хавфлилиги; бевосита участкадаги, ҳамда табиий шароитига кўра унга яқин бўлган мавжуд муҳандислик муҳофазаси иншоотларининг самарадорлигини, ҳудудни ёнбағир жараёнлардан муҳандислик муҳофазаси чора - тадбирларини амалга ошириш зарурлиги бўйича таклифлар; қурилиши лойиҳаланадиган барқарор майдонлар, участкалар, трассаларни танлаш масалалари, уларни қиёсий баҳолаш. 17.22. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун ҳал қилувчи участкаларда изланишлар олиб борилганда, зарурат туғилганда, 1:5000-1:2000 масштабларда муҳандислик геология съёмкасини бажариш керак ва сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнларининг стационар кузатувларини амалга ошириш керак. 17.23. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу нормаларнинг 7.21, 7.22 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: ёнбағирларнинг мустаҳкамлигини белгилаб берувчи омилларнинг, силжиш тезлигини ва силжиш юзасининг чегараларини кўрсатган ҳолда, миқдорий тавсифи; ёнбағирларнинг ўзгармаган табиий шароитларда макон ва замонда барқа- рорлигини, ҳамда ҳудудни хўжалик жиҳатдан ўзлаштириш билан боғлиқ башо- рат қилинган ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, баҳолаш. ШНҚ 1.02.09-15 104-бет ҳудудни ёнбағир жараёнлардан муҳандислик муҳофазасини амалга ошириш бўйича таклифлар, шу жумладан объектлар қурилиши давридаги муваққат ҳимоя чора – тадбирлари бўйича таклифлар; майдонлар, участкалар, трассаларнинг узил-кесил жойлашган жойи, муҳандислик муҳофазаси иншоотлари турлари ва жойлашган жойи тўғрисида аниқ таклифлар. 17.24. Лойиҳа учун изланишларда 1:2000-1:1000 масштабларда муҳандислик геология съёмкасини бажариш керак, лойиҳаланаётган I ва II масъуллик даражали алоҳида олинган ҳар бир бино ва иншоотларнинг участкаларида сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнларининг, ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг, ҳамда муҳандислик муҳофазаси иншоотларининг ҳолати ва ишлаши бўйича стационар кузатувларини амалга ошириш керак. 17.25.Ишчи ҳужжатлари учун олиб бориладиган изланишларда ушбу нормаларнинг 8.22-8.24 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг участкалари ва трассаларида сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнларининг муҳандислик геологик шароитларига аниқлик киритилиши ва улар ривожланишини баҳолаш кўрсатилиши керак. Бу баҳолаш ёнбағирларнинг, муҳандислик муҳофазаси иншоотларининг барқарорлигини ва табиатдан фойдаланиш чора – тадбирларини асослаш учун зарур бўлган ҳисоблар учун етарли даражада батафсил бўлиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling