Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Ёнбағир жараёнлар (сурилмалар, кўчкилар)


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Ёнбағир жараёнлар (сурилмалар, кўчкилар) 
17.17. Кенг тарқалган хавфли ёнбағир жараёнларга тоғ жинсларининг ўз 
оғирлиги ва ҳар хил таъсирлар (гидродинамик, вибрация, сейсмик ва ш.ў.) 
натижасида ёнбағирлардан силжиш кўринишидаги сурилмалар, кўчкилар, 
солифлюкция, сочилмалар киради. 
Сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция содир бўлиш хавфи бўлган 
ёнбағирлар учун қўшимча равишда қуйидагалар аниқланиши керак: 
рельефнинг шакллари (ўлчамлари, гипсометрик ҳолати, морфологик 
элементларининг оғиш бурчаги ва б.); 
ёнбағирларнинг ривожланиш тарихи, генезиси ва ёши; 
сурилмалар, кўчкилар содир бўлиш хавфи бўлган ёнбағирлар учун 
заифлашган сатҳ ва зоналарнинг массивда ётиш шароитлари (шу жумладан,
фаол, эски ва қадимги сурилмаларнинг силжиш сатҳи) ва тоғ жинсларининг бу 
сатҳ ва зоналар бўйича физик-механик хусусиятлари (айниқса силжишга қарши 
мустаҳкамлиги); 
солифлюкция содир бўлиш хавфи бўлган ёнбағирлар учун-музлаган тоғ
жинсларининг ётиш шароитлари, уларнинг тузилиши ва таркибидаги муз 
даражаси, ҳамда мавсумий музлаш – эриши, намлик динамикаси ва эриётган 
тоғ жинсларининг реологик хусусиятларининг кўрсаткичлари; 
тоғ жинсларининг тектоник емирилиши; 
сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнлари ривожланишига 
таъсирини баҳолаш билан тоғ жинсларининг ёши, ётиш шароитлари, генезиси 
ва структура-текстурага оид ўзига хос хусусиятлари; 
ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари, сейсмик микрорайонлаштириш 
натижалари билан сейсмиклик даражаси;
ер ости сувлари горизонтларининг сатҳ ва босими режимлари ва уларнинг 
ёнбағирдан оқиб чиқиш шароити. Бу ҳолда ер ости сувларининг сурилмалар, 
кўчкилар, солифлюкция жараёнлари содир бўлишига таъсири баҳоланади. 
сурилмалар, кўчкилар, солифлюкция жараёнлари ривожланишига таъсир 
қилувчи нураш, эрозия, қирғоқлар емирилиши ва бошқа геологик 
жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ва интенсивлиги; 
силжиш тури ва механизмини кўрсатган ҳолда сурилмалар, кўчкилар, 
солифлюкция жараёнлари (17.3 жадвал), майдон бўйича силжиш ўлчамлари, 


ШНҚ 1.02.09-15 102-бет 
ёнбағирни ўйиб олиш чуқурлиги, уларнинг силжиш базиси, сурилмалар, 
кўчкилар, солифлюкция ётқизиқларининг ёши, бу жараёнларнинг ёнбағирлар
морфологик элементларида жойлашганлиги ва уларнинг геологик тузилиш, 
литология, гидрогеологик ва геокриологик шароитларга боғлиқлиги; 
лойиҳаланаётган объект ҳудуди ва муҳандислик геологик шароитлари 
ўхшаш участкалардаги сурилмаларга қарши, кўчкиларга қарши, 
солифлюкцияга қарши кўрилган чора – тадбирларнинг ижобий ва салбий 
тажрибалари.
17.3 жадвал 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling