Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 Бўшанг грунтлар тарқалган ҳудудларда


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
13. Бўшанг грунтлар тарқалган ҳудудларда 
муҳандислик геология изланишлари олиб бориш 
13.1. Бўшанг грунтларга ҳар хил моддий таркиб ва келиб чиқиши турли 
бўлган грунтлар: балчиқлар (ботқоқ грунтлари), сапропеллар, торфлар, 
торфлашган грунтлар, оқувчан қайишқоқ, оқувчан чангсимон ва гилли грунтлар 
киритилиши керак. 
13.2. Бўшанг грунтлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология 
изланишлари уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб 
борилиши керак. Бу ўзига хос хусусиятлар қуйидагича: 
катта қийматларга эга бўлган ғоваклик ва намлик; 


ШНҚ 1.02.09-15 87-бет 
кам даражадаги мустаҳкамлик ва кучли қисилиш хусусияти, ҳамда 
зичланганда 
консолидациянинг 
узоқ 
давом 
этиши 
ва 
силжиганда 
мустаҳкамлигининг пасайиши; 
грунтларнинг табиий тузилиши бузилганда, ҳамда зичланиш ва қуриш 
(қуритилиш) жараёнларида мустаҳкамлик, деформациявий ва филтрация 
хусусиятларининг кескин ўзгариши; 
динамик таъсирларга сезгирлик; 
қуриш (қуритилиш) жараёнида киришиш натижасида ёриқлар 
(дарзликлар) пайдо бўлиши; 
аэрация зонасида органик бирикмаларнинг, ўсимлик қолдиқлари ва 
уларнинг чириш маҳсулотларининг барқарор эмаслиги; 
грунтларнинг ва ер ости сувларининг бетон ва металларга нисбатан 
юқори даражада агрессивлиги ва коррозион фаоллиги; 
юқори даражадаги гидрофиллиги ва паст даражадаги сув қайтариш 
хусусияти; 
мустаҳкамлик, 
деформациявий 
ва 
филтрация 
хусусиятларининг 
анизотроплиги; 
динамик таъсирлар натижасида суюлиш ва тиксотроп мустаҳкамлигини 
йўқотишга мойиллиги; 
ёрқин намоён бўлган реологик хусусиятларининг мавжудлиги; 
аэрация зонасида ўсимлик қолдиқларининг чириши; 
табиий газ (метан)нинг мавжудлиги.
Юқорида айтиб ўтилган хусусиятлар бу грунтларнинг уларда ҳар хил 
иншоотлар қуриш учун яроқлилиги жуда паст даражада эканлигини кўрсатади. 
13.3 Изланишлар натижасида қуйидагиларни таъминлаши керак бўлган 
материаллар олиниши керак: 
бўшанг грунтларни бино ва иншоотлар замини сифатида сақлаб қолиш 
мақсадга мувофиқлигини, ёки уларни олиб ташлаш, алмаштириш ва қозиқ 
устунлар ёрдамида кесиб ўтиш зарурлигини баҳолаш; 
ҳудудни муҳандислик тайёрлаш ва ёндош ҳудудни ободонлаштириш 
усулларини белгилаш; 
қурилиш амалга ошириладиган ҳудудда муҳандислик геологик 
шароитлар ўзгариш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда барпо этиладиган бино ва 
иншоотларнинг эксплуатацияга ишончлилигини таъминловчи замин турини 
танлаш; 
белгиланган чора – тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
ишларнинг ҳажми ва технологиясини аниқлаш. 
13.4. Бўшанг грунтлар тарқалган ҳудудларда лойиҳадан аввалги
ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда 1:10000-1:5000 
масштабларда муҳандислик геология съёмкаси бажарилиши ва 6.19-6.21 
бандларга қўшимча равишда қуйидагилар техник ҳисоботда кўрсатилиши 
керак: 
торфлар, торфлашган грунтлар учун - ботқоқларнинг генезиси ва 
геоморфологик типлари, ботқоқ грунтларининг тарқалганлиги ва қалинлиги, 
ботқоқ юзи ва минерал тубининг рельефи ва нишаблиги, уни сув билан 


ШНҚ 1.02.09-15 88-бет 
таъминлайдиган манбалар, айрим участкаларнинг сувга тўлганлиги, ботқоқ 
ётқизиқларининг ва тўшама минерал грунтларнинг таркиб ва хусусиятлари; 
ҳар хил турдаги кўмилган грунтлар учун – генезиси, чуқурлиги, ётиш 
шароити, таркиб ва хусусиятлари, ҳамда тўшама ва қоплама грунтларнинг 
таркиб ва хусусиятлари; 
органик моддаларининг таркиби, торфлар ва торфлашган грунтлар учун 
уларнинг чириганлик ва кулланиш даражаси.
Торфлар учун чириганлик даражасини, ташқи белгиларни 13.1-жадвалга 
кўра ҳисобга олган ҳолда, тўлиқ сув сиғдириши ёки ғоваклик коэффициенти 
бўйича аниқлаш мумкин. 
13.5. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва 7.21,7.22
бандларга қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: 
торфнинг тури (пастки, юқориги); 
торфланган грунтларнинг турлари, уларнинг таркиби ва хусусиятлари; 
қатламни сув билан таъминлайдиган манбаалар (атмосфера, грунт, ер 
усти ёки аралаш турдаги сувлар); 
булоқлар кўзининг жойлашган ўрни;
кўллар ва ёғоч оқизадиган жойларнинг мавжудлиги; 
ботқоқ ривожланишининг умумий тенденцияси (унинг камайиб бориши 
ёки ёндош ҳудудларнинг ботқоқланиши); 
торф ва торфланган грунтлар учун – сувга тўйинган ҳолатдаги зичлиги ва 
намлиги, органик моддаларни ўз ичига олганлиги, чириганлик даражаси, 
кулланиш даражаси, ботаник таркиби (зарурат бўлган тақдирда); 
балчиқ ва сапропеллар учун – гранулометрик таркиби, органик 
моддаларни, корбонатларни ўз ичига олганлиги, сувда эрувчан тузларнинг 
таркиби (шўр сув ҳавзаларининг чўкмалари учун); 
грунтларнинг консолидация ва сирғалувчанлик кўрсаткичлари (махсус 
топшириқ бўйича). 
13.1-жадвал 
Тўлиқ 
сув сиғди 
риши 
Ғоваклик 
коэффициен
ти 
Чириганл
ик дара 
жаси, % 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling