Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Вертикал электр зондлаш усули – ВЭЗ
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
Вертикал электр зондлаш усули – ВЭЗ
4.1 Электр зондлаш усулларини ётиш бурчаги 20 0 дан кам бўлган қатлам – қатлам кесмалардаги айрим геоэлектрик горизонтларнинг қалинлигини ва солиштирма электр қаршилигини аниқлаш учун қўлланилади. Муҳандислик геология изланишларида вертикал электр зондлаш (ВЭЗ) унча чуқур бўлмаган (0,5-1,0 метрдан 25-30 метргача) чуқурликларни разведка қилиш учун қўлланилади. ВЭЗ асосан симметрик тўрт электродли АМNВ қурилма ёрдамида бажарилади. 4.2 МNнинг қиймати ўзгармас бўлиб қолади, таъминловчи (етказиб берувчи) электродлар эса аста-секин 1,3-1,5 геометрик прогрессия бўйича ортиб боради. Дастлаб таъминловчиларнинг симларида изолента, сим ёки бўёқ ёрдамида белгилар қўйиб чиқилади. Қўйилган белгиларнинг сони етказиб берувчининг узунлиги ортган сари даврий равишда ўзгариб боради: аввал битта, кейин иккита, учта, яна битта, кейин иккита, учта ва ҳ.. 4.3 ВЭЗ қуйидагича амалга оширилади. Зондлаш нуқтасида электрразведка прибори, батареялар, таъминловчи электродларга етказиб бериш учун симли ғалтак ва бир-биридан узоқ бўлмаган масофада иккита қабул қилувчи электрод ерга уланади (одатда МN = 1м). Сўнгра МN бўйлаб таъминловчи линиянинг биринчи етказиб берувчиси (АВ/2=1,5м), МNда потенциаллар фарқи ∆V, АВда ток кучи I ўлчанади ва ρ κ =К х ∆V/ I ҳисобланади, бу ерда К қурилманинг коэффициенти. Симметрик қурилмалар учун К=π* АМ*AN/МN, Бу ерда π=3,14; АМ, AN и МN тегишли равишда бир хил номли электродлардан ҳисобланган масофа. Сўнгра таъминловчи электродлар кейинги етказиб берувчига ўтказилади, ρ κ қайтадан аниқланади ва ҳ. Таъминловчи электродлар етказиб бериладиган йўналиш 5 0 аниқликдаги тўғри чизиқ бўйича бўлиши керак. Қабул қилувчи чизиқлар одатда таъминловчи чизиқлар бўйлаб жойлаштирилади. ШНҚ 1.02.09-15 13-бет МN етказиб берувчилари ҳамиша АВ нинг 1/3қийматидан кичик бўлиши керак. ВЭЗ эгри чизиқларида қоплашни амалга ошириш учун МNнинг икки линиясидаги ўлчашлар АВ нинг иккита етказиб берувчиси орқали амалга оширилади. АВ ва МN қийматларини, ҳамда қурилманинг коэффициентини танлаш 4.1 жадвалда келтирилган. 4.4 Ўлчашлар потенциометрлар ёрдамида токнинг ўзгармас манбаалари (батарейкалар, аккумуляторлар)ни, қабул қилувчи (мис) ва таъминловчи (пўлат) электродларни – пикетларни, ҳамда бириктирувчи симларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. 4.1 жадвал Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling