Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Симметрик қурилмалар учун таъминловчи ва қабул қилувчи электродлар
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
Симметрик қурилмалар учун таъминловчи ва қабул қилувчи электродлар
орасидаги масофа (м) АВ/2 1,5 2 3 3 4,5 4,5 6 9 12 15 15 25 25 40 65 65 100 100 150 250 МN/2 0,5 0,5 0,5 1 0,5 1 1 1 1 1 5 1 5 5 5 20 5 20 20 20 К= π*АМ *А N/ МN 0,628 1,18 2,75 1,26 6,28 3,0 5,5 12,6 22,5 35,2 6,28 98 18,8 19,5 132 30 313 75,4 173 486 4.5 ВЭЗ бажарилгандан сўнг логаримф масштабли махсус бланкларда (масштабли махсус бланкнинг модули 6,25 см га тенг) ρ κ нинг ярим етказиб берувчи АВ га боғлиқлик графиги чизилади. Бу ишлар бевосита дала шароитида бажарилади ва ишлар сифатини назорат қилиш, ҳамда эгри чизиқ кескин ўзгарганида тадқиқотларни яна ҳам мукаммаллаштириш учун амалга оширилади. 4.6 Дала шароитида олинган ρ κ ва АВ/2 қийматлари жадвали кўринишидаги материаллар IPI (Москва Давлат Университети) компьютер дастури учун тайёрланади. Дастур ҳар бир эгри чизиқнинг миқдорий интерпретациясини амалга оширади ва олинган маълумотларни ҳисоблаб чиқади. Бу маълумотлар асосида геоэлектрик кесма тузилади. Бундан ташқари кесманинг сифатли геоэлектрик характеристикасини олиш учун дала ишлари маълумотлари асосида тузилган ρ κ нинг вертикал кесмасидан фойдаланилади. Ўлчаш ишларида жорий назоратдан ташқари, ВЭЗнинг айрим нуқталарининг (асосий ишлар ҳажмининг 10% миқдорида) назорати амалга оширилади. 5. Р адиотўлқинлар ёрдамида ёритиб – георадар системаси ёрдамида текшириш 5.1 Радиотўлқинлар ёрдамида текшириш қўйилган масалалар ва текшириш чуқурлигига боғлиқ. 5.2 Аввал объект ва ҳудуднинг рекогносцировкаси амалга оширилади. Бу рекогносцировка натижасида қўйилган масалалар яна ҳам аниқлаштирилади, ушбу объектда ишлаш шароитлари аниқланади ва текширишларнинг асосий параметрлари белгилаб олинади. ШНҚ 1.02.09-15 14-бет 5.3 Текширишларнинг асосий параметрларига қуйидагилар киради: 1) текширишлар майдони ва зарурий муфассаллик; 2) зондлаш чуқурлиги ва асбоб-приборларнинг горизонтал ва вертикал бўйича частотали мукаммаллиги; 3) параметрик тоғ ковламаларининг сони ва жойлашиш ўрни. 5.4 Георадар ёрдамида зондлаш узунлиги, сони ва жойлашиши биринчи асосий параметр ёрдамида аниқланадиган профиллар бўйича бажарилади. Георадар ёрдамида зондлаш узлуксиз ва нуқтали режимларда бажарилиши мумкин. Бу режимларни текширишларнинг биринчи ва иккинчи асосий параметрлари ёрдамида танланади. 5.5 Иккинчи асосий параметр ёрдамида фойдаланиладиган антеннанинг типи, унинг частотали характеристикаси танланади. Шу билан бир қаторда қайд қилувчи аппаратура ишчи параметрларининг, даражаси, частотали фильтрлар каби, баъзи қурилмалари ҳам танланади. Параметрик тоғ ковламалари бўйича маълумотлар олинган маълумотларни интерпретация қилишда ишлатилади. 5.6 Юқорида қайд қилинганлардан, трасса профиллари аниқлангандан ва улар топогрфик жиҳатдан жойга боғлангандан сўнг бевосита зондлашга киришилади. 5.7 Георадар ёрдамида зондлаш қуйидаги усулда амалга оширилади. Агар съёмка ғилдираги ёрдамида зондланса, у ҳолда уни антенна устига қўйиб ғилдиракни тегишли инструкция талабларига кўра калибрланади. Съёмка ғилдираги мавжуд бўлмаган тақдирда профилни 1-5метрли оралиқлар белгилаб чиқилади ва белгиланган нуқталарга ориентирлар қўйиб чиқилади. Иккала ҳолда ҳам трасса профили, антенна тўсиқларга учрамасдан ўтиши ва кабел йўлда учрайдиган нарсаларга илинмаслиги учун, тозалаб чиқилиши керак. Антеннанинг металл конструкциялар устидан ўтадиган жойлари ва профилнинг ер ости коммуникацияларини кесиб ўтадиган жойлари белгиланиши керак. 5.8 Қайд қилувчи қурилма конструкцияси йиғилади ва унинг ишлаш қобилияти текшириб кўрилади. Шундан сўнг профил бўйича, антенна ва қайд қилувчи қурилмани созлаш мақсадида қуриш параметрларини танлаш учун, бир неча қисқа синов зондлашлар амалга оширилади. Профил бўйича зондлашлар амалга оширилади ва бунда профилнинг белгиланган нуқталарига маркалар қўйиб чиқилади. Антенна юриш давомида тахминан 0,5м/с тезликда, грунт юзасига ёпишган ҳолда бир текис ҳаракатланиши керак. Нуқтали режимда антенна белгиланган нуқталар устига қўйилади ва бир неча марта сканлангандан сўнг кейинги нуқтага ўтилади. 5.9 Ишлаш жараёнида кузатувлар дала журнали олиб борилади. Журналда зондлаш амалга ошириладиган профилнинг номери, ҳаракат йўналиши, файллар номери, аппаратурани ўрнатиш параметрлари ва зондлашни амалга ошириш шароитлари ёзиб борилади. 5.10 Олинган маълумотларнинг кондицияга жавоб беришини аниқлаш. Олинган дала материалларини интерпретация учун қулай ҳолга келтириш дала шароитида ҳам олиб борилади. Бу билан кондицияга жавоб бермайдиган ШНҚ 1.02.09-15 15-бет материалларни ўз вақтида чиқариб ташлаб, зарурат туғилганда такроран зондлашни амалга ошириш учун имконият туғдирилади. Жойнинг абриси тузилади, унда профилнинг жорий файлга тўғри келадиган кўриниб турган ориентирлар бўйича боғланган кесмаси белгиланади. Ишлар тугагандан сўнг олинган маълумотлар асосий компьютерга ўтказилади, ва унда хонаки шароитда қайта ишланади. 5.11 Дастлабки қайта ишлаш ишлари “RADAN” (TerraSIRch SIR – 3000 георадари учун) “RADAR” (SIR system -2 георадари учун) программалари ёрдамида амалга оширилади. 5.12 Олинган материалларнинг, параметрик тоғ кавламаларининг маълумотларидан фойдаланган ҳолда, геология- геодезия нуқтаи назардан мақсадли интерпретацияси амалга оширилади. Бу ҳолда қуйидаги ишлар бажарилади: олинган маконий-замоний диаграммаларда қайтарилган электрмагнит тўлқинларининг амплитудалари тақсимланишини, реал маконий объектлар образларини ажратиб олиш, уларнинг идентификацияси ва маконий характеристикаларини (ўлчамлари, чуқурлиги, ажратилган қатламларнинг қалинлиги) аниқлаш; ажратилган объектларнинг табиатини, уларнинг таркиби, миқдорий характеристикаларини, параметрик тоғ ковламаларидан олинган маълумотларни жалб қилган ҳолда, аниқлаш. 5.13 Олинган маълумотларнинг таҳлили (қўйилган масалаларга мос келадиган муҳим маълумотларни ажратиб олиш ва кераксизларини ташлаб юбориш). Олинган натижаларга асосан кесмалар, схемалар, хариталар тузилади, зарур жадвалий материаллар ва олиб борилган геофизик ишлар натижасига асосан техник ҳисоботнинг бўлими тузилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling