Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

ρ=R
ср
(S/L), 
бу ерда S- А ва В электроди бир томонининг юзаси, м²; 
L- М ва N электродлар орасидаги масофа, м. 
6.6 Грунтлар ва ер ости сувларининг қўрғошин ва алюминийга 
нисбатан коррозион фаоллиги норматив ҳужжатлар талабларига кўра 
аниқланадиган кимёвий таҳлиллар ва водород кўрсаткичи - рН миқдорига кўра 
баҳоланади.


ШНҚ 1.02.09-15 17-бет 
Қўрғошинга нисбатан коррозион фаоллик қуйидаги параметрлар бўйича 
баҳоланади: 
грунтлар таркибидаги мавжуд гумус, нитрат-ион ва рН миқдори; ер ости 
сувлари таркибидаги мавжуд нитрат-ион, умумий қаттиқлик ва рН миқдорига 
кўра. 
Алюминийга нисбатан коррозион фаоллик грунтлар ва ер ости сувлари 
таркибидаги мавжуд хлор-иони, темир иони ва рН миқдорларига кўра. 
6.7 Грунтлар ва ер ости сувларининг ҳар хил металларга нисбатан 
коррозион фаоллиги тўғрисида юқорида келтирилган барча усуллар 
комплексини қўллаган ҳолда тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин. 
 
7. Динамик таъсирларни ўрганиш 
7.1 Бино ва иншоотлар инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган динамик ва 
зарблар таъсири остида ўзгаришларни бошидан кечиради. Сунъий йўл билан 
ҳосил қилинган динамик ва зарблар босими тоғ жинсларининг хусусиятларини 
ўзгартиради, Ер қобиғининг геодинамик ҳолати тегишли шароитларда бино ва 
иншоотлар барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади. 
7.2 Муҳитга сунъий йўл билан ҳосил қилинган динамик таъсирларнинг 
манбаси бўлиб ер ости транспорти, ер юзидаги ҳар хил вибрация ва зарбларни 
туғдирувчи машина ва механизмлар (двигателлар, турбогенераторлар, 
турбиналар, компрессорлар, вибраторлар,оғир юк машиналари қатнови
скреперлар, бульдозерлар, қоқиб киргизувчи қурилмалар ва б.) ҳисобланади.
Муҳандислик геология жараёнларнинг шу синфига яна сунъий йўл билан 
ҳосил қилинган зилзилалар ҳам киради, бу зилзилаларни қўзғатилган 
зилзилалар ҳам дейилади. 
Тоғ жинсларининг тебранишига атом, фугас ва бошқа бомбаларнинг, 
миналарнинг, снарядларнинг, ракета ва портловчи моддаларнинг портлаши ҳам 
сабаб бўлади. 
7.3 Динамик таъсирларни ўрганишда объектнинг (бино ва иншоотларнинг) 
ва у жойлашган ҳудуднинг рекогносцировкаси амалга оширилади. Бу ҳолда 
объектга яқин ҳудудда қандай кўча ва йўллар жойлашиши, қандай транспорт 
воситалари, қандай интенсивлиикда ўтиб туриши аниқланади. 
Сезиларли даражада вибрация берувчи манбалар (машина ва механизмлар, 
устун қозиқ қоқадиган қурилмалар ва ҳ.) ва улардан объектгача бўлган масофа 
аниқланиб қайд қилинади.
Метрополитен трассаси қандай чуқурликда ўтишига, темир йўл ўтган 
бўлса, ундаги ҳаракат интенсивлиги аниқланади. 
7.4 Динамик таъсирлар натижасида юз берадиган тебранишлар одатдаги 
сейсмик разведка усуллари ёрдамида бино ва иншоотлар бўйлаб жойлашган ҳар 
хил нуқталарда ва ҳар хил баландликларда: пойдевор цоколининг юқори 
қисмида, ер юзасида ва пойдевор таги жойлашган сатҳда ўлчанади. 
Тебранишлар динамик таъсирлар бўлмаган тақдирда ҳам, вибрация 
манбаалари таъсир қилганда ҳам қайд қилинади. 


ШНҚ 1.02.09-15 18-бет 
7.5 Ўлчашлар натижасини қайта ишлашда олинган материаллар 
тушунтириш хати билан бирга техник ҳисоботнинг “Геофизик ишлар” 
бўлимига киритилади. 


ШНҚ 1.02.09-15 19-бет 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling