Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 5.10 Стационар кузатувларни қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун 
амалга ошириш керак: 
хавфли физик-геологик жараёнлар (карст, сурилмалар, селлар, 
глетчерлар, криоген жараёнлар, сув омборлари, дарёлар, кўллар 
қирғоқларининг емирилиши, тоғ жинслари нураши ва б.) ривожланишининг 
динамикасини ўрганиш; 
ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишини, ер ости ишловидаги ҳудудлар 
сатҳининг деформациясини, ҳудудларнинг чўкиши ва чўкувчанлигини, шу 
жумладан, сейсмик фаоллик натижасида, ўрганиш; 
грунтларнинг ҳолат ва хусусиятларининг ўзгаришини, ер ости сувлари-
нинг сатҳ, ҳарорат ва гидрокимёвий режимини, грунтларнинг мавсумий музлаш 
ва эриш чуқурлигини ўрганиш; 
бино ва иншоотлар пойдевор замини грунтларининг чўкиши, кўпчиши ва 
бошқа ҳолатларини, муҳандислик ҳимоя иншоотлари ҳолатларини ва б. 
ўрганиш. 
Стационар кузатувларни, қоидага кўра, мураккаб муҳандислик геологик 
шароитларда ва масъул бино ва иншоотлар учун, уларни лойиҳадан олдинги 
ҳужжатлар ёки лойиҳалаш босқичида бошлаб ва кейинги изланишлар даврида 
давом эттириб, зарурат туғилганда эса, (агар хавфли физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнларнинг ривожланиш эҳтимоли бўлса), 
объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш даврида (геологик муҳит 
компонентларининг локал мониторинги) амалга ошириш керак. 
Стационар кузатувлар геологик муҳит алоҳида компонент-ларининг 
макон ва замонда ўзгаришининг миқдорий кўрсаткичларини олишни 
таъминлаш керак. Бу кўрсаткичлар ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик геологик 
шароитларини баҳолаш ва уларнинг ўзгариш эҳтимолини башорат қилиш учун, 
лойиҳа ечимлари ва муҳофаза чора-тадбирлари ва иншоотларини асослаш учун 
етарли бўлиши керак. 
Стационар кузатувларни характерли (типик), махсус жиҳозланган 
пунктлар (майдончалар, участкалар, постлар, станциялар ва б.)да олиб бориш 
керак. Бу пунктларнинг бир қисмидан қурилиш тугаллангандан кейин ҳам 
кузатувларни давом эттириш учун фойдаланиш тавсия қилинади. 


ШНҚ 1.02.09-15 21-бет 
Стационар кузатувларни олиб боришнинг энг самарали воситалари 
сифатида ўлчовлар даврий равишда ҳамиша битта нуқтада ёки битта профилда 
олиб бориладиган геофизик режим тадқиқотларидан, маҳкамланган датчик ва 
приёмниклар ёрдамида ўлчашлардан, ҳамда махсус жиҳозланган гидрогеологик 
бурғқудуқларда ўтказиладиган режим кузатувлардан фойдаланиш керак.
Кузатувлар таркиби (турлари, кузатув пунктларини жойлаштириш), 
ишлар ҳажми (пунктлар сони, стационар кузатувларнинг даврийлиги ва 
давомийлиги), стационар кузатувларни олиб бориш усуллари (визуал ёки 
инструментал) ва кузатувлар аниқлигини изланишлар дастурида, табиий ва 
техноген шароитлар, ўрганилаётган ҳудуднинг майдони, бино ва иншоот-
ларнинг масъуллик даражаси ва лойиҳалаш босқичларига боғлиқ равишда 
асослаш керак. 
Изланишларнинг илгариги босқичларида ташкил этилган кузатувлар 
тармоғи мавжуд бўлса, бу тармоқдан фойдаланиш керак. Бу тармоқни зарурат 
туғилганда, тармоқ амалда бўлган даврдаги олинган ўлчовлар натижаларига 
кўра кенгайтириш (камайтириш), кузатувлар частотасига (даврийлигига), 
ўлчовлар аниқлигига ва бошқа параметрларга аниқлик киритиш лозим. 
Кузатувлар муддати бир гидрологик йилдан ёки жараённинг давом этиш 
мавсумидан кам бўлмаслиги керак. Кузатувлар частотаси (даврийлиги) эса 
кузатувлар муддати давомида геологик муҳит компонентларининг экстремал 
(максимал ва минимал) қийматларини қайд қилиши керак.
Геодезик усуллар билан, ёки гидрометеорологик омиллар таъсиридан 
туғиладиган аниқ миқдорий кўрсаткичларини олиш зарурати билан боғлиқ 
геологик муҳитнинг алоҳида олинган компонентлари ўзгаришининг стационар 
кузатувларини муҳандислик геодезия ёки муҳандислик гидрометеорология 
изланишларини олиб бориш тўғрисидаги тегишли норматив ҳужжатлар
қоидаларига кўра амалга ошириш керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling