Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Эслатма. Қурилиш ҳудуди табиий ва техноген шароитларининг ўрганилиш даражаси 
ва асосий кўрсаткичлари муҳандислик изланишларининг Республика муҳандислик техник 
изланишлар электрон геофонди, ҳудудий, идоравий фондлар, ҳамда илмий –адабий манбалар, 
корхона ва ташкилот фондлари материаллари ва маълумотлари асосида келтирилиши 
лозим.
Техник топшириқ матнига, изланиш ишларининг таркиби ва ҳажмини 
тўғри ва асосланган ҳолда аниқлаш учун, ҳамда изланишларни лойиҳалашнинг 
тегишли босқичларида ташкил қилиш ва бажариш учун зарур бўлган, қуйидаги 
матний ва чизма материаллар илова қилиниши лозим:
мавжуд бўлган топографик хариталар, тафсилотлар планлари (ситуация 
планлари)дан кўчирмалар (уларда майдончалар ва участкаларнинг чегаралари 
ва трассаларнинг йўналишлари кўрсатилган бўлиши керак);
мавжуд ва лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар, муҳандислик тармоқла-
рининг контурлари туширилган бош план (схема)лар ва бошқа зарур 
материаллар. 
Техник топшириқда белгиланган материалларнинг тўлиқлиги, ишончли-
лиги, аниқлиги ва сифатига бўлган талабларга муҳандислик изланишлари ижро-
чиси томонидан изланишлар дастурини тузиш ва изланиш ишларини олиб бо-
риш жараёнида, буюртмачи билан келишган ҳолда, аниқлик киритилиши 
мумкин. 
Буюртмачи техник топшириқда баён этилган изланиш ишларини олиб 
бориш ва ҳисобот материаллари тўғрисидаги маълумотлар ва талаблар тўлиқ-
лиги ва ишончлилиги, ҳамда техник топшириқнинг ажралмас қисми ҳисоблан-
ган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз вақтида тақдим этилиши учун масъул 
ҳисобланади.
Техник топшириққа киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар изланиш 
ташкилотига ўз вақтида тақдим этилмаганлиги сабабли лойиҳалашда 
фойдаланилмайдиган изланиш ишлари бажарилган тақдирда, бу ишлар 
буюртмачи томонидан тўланиши лозим. 
Эслатма. Муҳандислик геология изланишларига техник топшириқ шартнома 
ҳужжатлари (контракт)нинг ажралмас қисми ҳисобланади.Изланиш ишларини олиб 
борувчи ташкилотнинг ички ҳужжати ҳисобланувчи изланишлар дастури буюртмачи
талабига кўра шартнома таркибига киритилади.
4.6 Мураккаб табиий шароитларда муҳандислик геология изланишлари 
олиб бориш кўзда тутилганда, техник топшириқ ва изланишлар дастурини
тузиш учун, зарур бўлган тақдирда, ушбу объектда муҳандислик геологик 
шароитлар ўзгаришининг башоратини тузишда қатнашиш учун 
ихтисослаштирилган ёки илмий – текшириш ташкилотлари жалб қилиниши 
лозим. 


ШНҚ 1.02.09-15 9-бет 
4.7 Муҳандислик изланишлари дастурида буюртмачининг техник 
топшириғига асосан, лойиҳадан олдинги ёки лойиҳа босқичи (лойиҳа, ишчи 
ҳужжатлар) қурилиш тури, бино ва иншоотларнинг типи, уларнинг нимага 
мўлжаллангани, ўрганилаётган ҳудуднинг майдони, унинг ўрганилганлик 
даражаси ва муҳандислик геологик шароитларнинг мураккаблик даражасидан 
келиб чиқиб (В илова) муҳандислик геология изланишлари таркиби ва ҳажмини 
белгилаш керак. 
Оддий муҳандислик геологик шароитларда масъулияти бўйича III тоифага 
мансуб бино ва иншоотларни лойиҳалашни асослаш учун, ҳамда муҳандислик 
изланишлари дастурини шартнома (контракт) таркибига киритиш тўғрисида 
буюртмачи талаб қилмаган тақдирда муҳандислик изланишларини амалга 
ошириш учун изланишлар дастури ўрнига қисқача “Кўрсатма” тузишга рухсат 
берилади. 
Муҳандислик геология изланишларини изланишлар дастурисиз ёки 
қисқача “Кўрсатма”сиз бажариш мумкин эмас. 
Изланишлар дастури ёки қисқача “Кўрсатма” муҳандислик геология 
изланишларини бажаришда, улар сифатининг ички назоратини амалга 
оширишда, изланишлар материалларини қабул қилишда, ҳамда техник 
ҳисоботларни экспертиза қилишда асосий ҳужжат ҳисобланади.
Муҳандислик изланишларини комплекс тарзда олиб борилганда, айрим 
иш турларини (бурғулаш, намуналар олиш ва ш.ў.) такроран бажармаслик учун 
муҳандислик геология изланишлари дастурини бошқа муҳандислик 
изланишлар тури (хусусан муҳандислик экология изланишлари) дастурлари 
билан боғлиқ равишда тузиш керак. 
4.8 Муҳандислик геология изланишларини олиб боришда қўлланиладиган 
ўлчов воситалари Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисидаги” 
қонуни талабларига кўра ГОСТ-8.002 ва ГОСТ 8.326 асосида аттестацияланган
ва текширишдан ўтказилган бўлиши керак. 
Қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари олиб борувчи 
ташкилотлар текширишдан ўтказилиши керак бўлган ўлчов воситаларининг 
ҳисобини олиб бориши керак. 
4.9 Муҳандислик геология изланишларини олиб боришда меҳнат 
муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя 
қилиниши керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling