Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
16.4. Техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда лойиҳадан аввалги
ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда қуйидагилар аниқланиши ва мазкур нормаларнинг 6.19-6.21 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: техноген грунтларнинг тарқалганлиги ва ётиш шароитлари; техноген грунтларнинг таркиби, тузилиши ва хусусиятлари; техноген грунтлар кўрсаткичларининг замон ва маконда, ҳамда ҳарорат- намлик режими ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаришлари; техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда мавжуд бўлган қурилиш тажрибалари. Шунингдек ушбу нормаларнинг 16.2 банд талабларига кўра мавжуд маълумотларга аниқлик киритиш ва йиғиш керак. 16.5. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва мазкур нормаларнинг 7.21, 7.22 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда техноген грунтлар консолидациясининг тугалланиш даражаси ва хусусиятларининг вақтга боғлиқ равишда ўзгариши кўрсатилиши керак. Шу мақсадда бошқа ишлар билан бирга, изланишлар дастурида асослаган ҳолда, махсус жиҳозланган тажриба участкаларида, ўзида техноген грунтларнинг физик-механик хусусиятларини аниқлашни, шу жумладан, ғоваклик босимини ўлчаш ишлари (махсус топшириқ бўйича)ни қамраб олган, стационар кузатувлар олиб бориш керак. 16.6. Техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг ишчи ҳужжатлари учун, улар жойлашган участкаларда олиб бориладиган изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва мазкур нормаларнинг 8.22, 8.24 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда техноген грунтларнинг физик-механик хусусиятларини ва уларнинг, лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар қурилиши ва улардан фойдаланиш даврида, вақтга боғлиқ равишда, ўзгаришини баҳолаш кўрсатилиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 96-бет Пойдеворлар ёки тупроқ иншоотлари замини сифатида ишлатилиши мўлжалланган техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология съёмкасини, қоидага кўра, лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда 1:10000-1:5000 масштабларда ва лойиҳа учун изланишларда 1:2000-1:1000 масштабларда бажариш керак. Тартибсиз равишда ҳосил бўлган техноген грунтлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология съёмкасини йирикроқ масштабларда (нормаларда белгиланганга нисбатан) амалга ошириш зарур, ва ишчи ҳужжатлари учун изланишларда тоғ ковламаларининг орасидаги масофани 20 метрдан камроқ олиш, ёки ҳар бир алоҳида олинган пойдевор остида ўтиш керак. 16.7. Тоғ ковламаларининг чуқурлигини техноген грунтлар қатлами тўлиқ ўтилишини мўлжаллаган ҳолда белгилаш керак. Тоғ ковламаларини табиий тўшама грунтлар қатламига киритиш ёки киритмаслик заминнинг қисилиш қатлами чуқурлигига боғлиқ равишда белгиланади. Тўшама грунтлар бўшанг грунтларга мансуб бўлган ҳолларда, тоғ ковламаларини улардан пастда жойлашган ва мустаҳкамроқ бўлган тўшама грунтлар қатламигача ўтиш керак. 16.8. Техноген грунтларининг турдошлигини (бир хиллигини) ва улар хусусиятларининг ўзгарувчанлигини асосан зондлаш ва бошқа муҳандислик геология изланишлари билан бирга, геофизик тадқиқотлар ёрдамида (георадарлар ва бошқа масофадан туриб зондлаш приборларини ҳам қўшиб) аниқлаш керак. 16.9. Техноген грунтларнинг мустаҳкамлик ва деформация хусусиятларининг норматив ва ҳисобий қийматларини аниқлашда, уларнинг ҳосил бўлган вақти, ҳамда изланишлар ва бино (иншоотлар) қурилишига кетган вақтни ҳам ҳисобга олиш керак ва бу қийматларни асосан дала шароитларида олиб бориладиган тадқиқотлар усуллари ёрдамида аниқлаш керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling