Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Хавфли геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
17. Хавфли геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларда муҳандислик геология изланишларини олиб бориш Карст 17.1. Карст ривожланган ҳудудларда қуйидагаларни аниқлаш керак: карст ривожланишининг геологик, гидрогеологик ва геоморфологик шароитларини; карстга йўлиққан тоғ жинсларининг тарқалганлиги, ривожланиш тарихи ва қонуниятларини; карст ҳодисаларининг ер остида содир бўлиш интенсивлиги, шу жумладан карстланувчи тоғ жинсларининг ҳолати, карстлангани ва мустаҳкамлигини (барқарорлиги), карст бўшлиқларининг тарқалиши ва ўлчамларини, ҳудудни карст ривожланиш шароитига, ер ости карстланиш даражаси (карстнинг ер остидаги кўриниши) ва характерига кўра районлаштириш; ҳудуднинг карст ўпқонлари ва чўкмаларига нисбатан барқарорлигини баҳолаш; карст билан боғлиқ бўлган грунтлар физик-механик хусусиятларининг ва гидрогеологик шароитларининг ўзига хослиги; ШНҚ 1.02.09-15 97-бет бино ва иншоотлар қурилиши ва улардан фойдаланиш даврида табиий ва техноген омиллар таъсирида карст ривожланишини баҳолаш; муҳандислик геологик характеридаги ҳудуддан рационал фойдаланиш, карстга қарши чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифлар. 17.2. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва лойиҳалашнинг ҳар бир босқичи учун олиб борилган муҳандислик геология изланишлари таркибида карстологик текширишлар билан маршрут кузатувлар, ҳамда бошқа ишлар билан бирга олиб бориладиган геофизик тадқиқотлар бўлиши керак. 17.3. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу нормаларнинг 6.19-6.21 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: воронкалар, чўкмалар, ер сатҳининг ўпирилган ва чўккан жойлари ва карстнинг ер юзидаги бошқа кўринишлари; карстга йўлиққан тоғ жинсларининг ётиш шароитлари, тарқалганлиги, ер ости карстланиш даражаси (карстнинг ер остидаги кўриниши)ни баҳолаш; карст ривожланишининг гидрогеологик шароитлари; ҳар хил даражада карстланган участкаларнинг чегаралари; карст ривожланишини ва унинг лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар учун хавфини дастлабки баҳолаш. 17.4. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва мазкур нормаларнинг 7.21 ва 7.22 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: карстга йўлиққан тоғ жинсларининг ётиш шароитлари, минерал ва литологик - петрографик таркиби; қадимги кўмилган водийларнинг мавжудлиги; карстга йўлиққан, қоплама ва тўшама тоғ жинсларининг дарзланганлиги; структуравий-тектоник шароитлар, карстланаётган тоғ жинслари устки қатламининг рельефи, заифлашган тектоник зоналарнинг мавжудлиги; карстга йўлиққан, қоплама ва тўшама тоғ жинслари қатламларидаги гидрогеологик шароитлар, уларнинг гидрогеологик параметрлари, шу жумладан ер ости сувларининг кимёвий таркиби, ҳарорати ва режими, гидродинамик ва гидрокимёвий зоналлиги, уларнинг таъминланиш, ҳаракатланиш ва ер юзига чиқиш шароитлари, ер ости сувли горизонтларининг бир-бири билан ва ер устидаги сувлар билан ўзаро боғлиқлиги; ер ости сувларининг карстланаётган жинсларни эритиш қобилияти ва уларга нисбатан агрессивлиги; ўтилган тоғ ковламаларига кўра карстнинг ер остидаги кўринишлари – эриш натижасида кенгайган дарзликлар, ўйиқлар ва ҳар хил бўшлиқлар, уларнинг тарқалганлиги ва ўлчамлари, тоғ жинсларининг зичлиги камайган ва ётиш шароитлари ўзгарган зоналари, карст бўшлиқларини тўлдирган жинслар таркиби, бўшлиқларнинг тўлганлик даражаси, заифлашган тектоник зоналар ва карстнинг бошқа кўринишлари; бу маълумотлар техник ҳисоботга қўшиб тузиладиган ер ости карстланиш (карстнинг ер остидаги кўриниши) харитасида кўрсатилиши керак; ШНҚ 1.02.09-15 98-бет карстнинг ер юзасидаги кўринишлари – каррлар, понорлар, воронкалар, чўкмалар, ер усти сувлари карстга йўлиққан тоғ жинсларига сингиб кетадиган ўчоқлар, ер сатҳининг ўпирилган ва чўккан жойлари ҳисобига деформацияга учраган бино ва иншоотлар, улардаги деформацияларнинг характери ва бошқа аниқланган ҳодисалар ва маълумотлар; бу маълумотларнинг ҳаммаси техник ҳисоботга қўшиб тузиладиган карстнинг ер юзидаги кўриниши харитасида кўрсатилиши керак (харита масштабида ёки масштабсиз белгиларда); карстга йўлиққан майдонларда бино ва иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланиш тажрибалари ва карстга қарши чора-тадбирлар кўриш; табиий шароитларнинг бино ва иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланиш даврида карст фаоллашиши натижасида ўзгаришини баҳолаш; мавжуд ва лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар учун геологик муҳит ўзгариши натижасида содир бўладиган хавфли оқибатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар. 17.5. Бажарилган изланишлар натижасида муҳандислик геологик районлаштиришда 17.1 жадвалга асосан, ўпқонлар ҳосил бўлиш интенсивлигига кўра ва 17.2 жадвалга асосан, карст ўпқонлари диаметрига кўра ҳудуднинг карст ўпқонларига нисбатан барқарорлик даражасини (категориясини) аниқлаш керак. 17.1 жадвал Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling