Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 КОРХОНА, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
18. КОРХОНА, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ
РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ ВА ТЕХНИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН 
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ ИЗЛАНИШЛАРИ 


ШНҚ 1.02.09-15 110-бет 
18.1. Корхона, бино ва иншоотларни реконструкциялаш ва техник қайта 
жиҳозлаш учун муҳандислик геологияси изланишлари Ўзбекистон 
Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва мазкур нормалар 
талабларига кўра бажарилиши лозим.
Объектларни реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун 
муҳандислик геологияси изланишлари бажарилганда корхона, бино ва 
иншоотлар қурилиши ва улардан фойдаланиш даврида муҳандислик геологик 
шароитларнинг ўзгаришларини, шу жумладан, рельефнинг, геологик 
тузилишнинг, гидрогеологик шароитларнинг, грунтларнинг таркиби, ҳолати ва 
хусусиятларининг, геологик жараёнларнинг фаоллиги ўзгаришларини
аниқлаш керак. 
Муҳандислик-геология изланишлари давомида амалдаги корхона, бино ва 
иншоотларнинг вакиллари билан биргаликда қўшимча геологик муҳит 
ўзгаришини келтириб чиқарувчи ёки бу ўзгаришлар оқибати сифатида чиқувчи
бино ва иншоотлар деформациясининг характери ва сабабларини, дренажлар, 
сув пасайтириш системалари, фильтрацияга қарши қурилмалар мавжудлиги ва 
уларнинг ишлаш самарадорлигини, ер юзасининг чўкканлигини, ботқоқланиш 
ривожланганини, вертикал текислашдаги хатоликларни, газонлар ва 
дарахтларни суғориш даражаларини (кам ёки ҳаддан зиёд суғориш) ва б. 
аниқлаш, ҳамда муҳандислик муҳофазаси иншоотлари ва геологик муҳитни 
муҳофаза қилиш бўйича чора – тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш 
керак.
Нефткимё, кимё, металлургия ва шунга ўхшаш саноат корхоналари учун 
ўзлаштирилган 
(қурилиш 
олиб 
борилган) 
ҳудудларда 
муҳандислик 
изланишлари олиб борилганда, ер ости сувларининг сатҳ ўзгаришлари 
режимини, уларнинг бетонларга нисбатан агрессивлигини, металларга нисбатан 
коррозиявий фаоллигини, грунтларнинг мустаҳкамлик ва деформациявий 
хусусиятларини, уларнинг макон ва замонда маълум даражада ўзгаришларини 
ҳисобга олган ҳолда, ҳамда “нам” технологик жараён ва катта миқдордаги сув 
элтгич, чиқит элтгич ва технологик тармоқлар мавжудлигини ҳисобга олиш 
керак.
18.2. Қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари уларни олиб 
бориш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома (лицензия ёки 
лицензия шартномаси) олган юридик шахслар томонидан бажарилиши лозим. 
18.3. Реконструкциялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун муҳандислик 
геология изланишларининг таркибига қуйидаги иш турлари ва комплекс 
текширишлар киради: 
лойиҳалаш ва қурилиш ҳужжатлари (қурилиш лойиҳаси, муаллифлик 
назорати журнали, хандақларни (котлованларни) қабул қилиш далолатномалари 
ва б.) билан танишиб қайта ишлаш; 
реконструкцияланаётган ва техник қайта жиҳозланаётган бино ва 
иншоотлар учун бажарилган изланишлар, ҳамда илгариги йилларда 
бажарилган изланишлар ва ҳудуднинг муҳандислик геологик шароитлари 
тўғрисидаги маълумотлар ва материалларини йиғиш, қайта ишлаш; 


ШНҚ 1.02.09-15 111-бет 
эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотларга ёндош ҳудудларни 
муҳандислик геологик текширувлар (рекогносцировка), шу жумладан, мавжуд 
бино ва иншоотлар заминидаги грунтларнинг текширувлари; 
тоғ ковламаларини ўтиш; 
геофизик тадқиқотлар; 
гидрогеологик тадқиқотлар; 
мавжуд бино ва иншоотлар пойдевори замини грунтларини ўрганиш; 
стационар кузатувлар; 
грунтлар, ер усти ва ер ости сувларини лаборатория шароитида ўрганиш; 
материалларни хонаки шароитда қайта ишлаб техник ҳисобот (Хулоса) 
тузиш. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling