Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 Лойиҳалаш ва қурилиш ҳужжатлари (қурилиш лойиҳаси


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

18.4. Лойиҳалаш ва қурилиш ҳужжатлари (қурилиш лойиҳаси, 
муаллифлик назорати журнали, хандақларни қабул қилиш 
далолатномалари ва б.) билан танишиб қайта ишлаш ишларини ҳар бир 
алоҳида олинган бино ва иншоотлар учун, асосий эътиборни заминнинг 
геология-литология тузилишига ва уни тайёрлаш бўйича қабул қилинган 
лойиҳа ечимига қаратиш керак. 
18.5. 18.3 бандда келтирилган бошқа ишлар турларининг мақсади, вазифа 
ва бажарилиш технологиялари ушбу нормаларнинг 5 –бўлимида батафсил 
кўрсатиб берилган.
Олинган материалларни хонаки шароитда қайта ишлаш ва техник 
ҳисобот (Хулоса) тузиш. 
 Дала ишларини бажариш жараёнида, ҳамда лаборатория ишлари 
бажарилгандан кейин олинган материаллар хонаки шароитда комплекс 
равишда қайта ишланади. 
Бу ишларнинг натижаси бўлиб грунтлар замини ва бино ва иншоотлар 
пойдеворлари ҳолати тўғрисидаги техник ҳисобот (Хулоса) бўлиши керак. 
Техник ҳисобот (Хулоса)нинг мазмуни ушбу нормаларнинг 19 –
бўлимида келтирилган бўлим ва маълумотларни ўз ичига олиши керак.
 
19. ГЕОТЕХНИК ТАДҚИҚОТЛАР 
МАВЖУД БИНО ВА ИНШООТЛАР ЗАМИНИ ВА 
ПОЙДЕВОРЛАРИНИНГ ГРУНТЛАРИНИ ЎРГАНИШ УЧУН 
БАЖАРИЛАДИГАН МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ 
19.1 Мавжуд бино ва иншоотлар пойдеворлари заминини ўрганиш 
19.1.1 Мавжуд бино ва иншоотлар замини грунтларини ўрганиш 
ишларини бино ва иншоотлар кенгайтирилаётган, реконструкция қилинаётган 
ва техник қайта жиҳозланаётганда, янги иморатларни мавжуд бино ва 
иншоотлар таъсир доирасида (яқинида) қурилаётганда, ҳамда бино ва 
иншоотлар деформация ва аварияга учраган ҳолатларда амалга ошириш керак. 
Мавжуд бино ва иншоотлар замини грунтларини ўрганиш ишларини 
қуйидаги вазифаларни ечиш учун зарур бўлган маълумотлар олиш мақсадида 
амалга ошириш керак: 
пойдеворлар типини, уларнинг пландаги шаклини, ўлчамларини, 
конструкциясини, жойлашиш чуқурлигини ва б. аниқлаш;


ШНҚ 1.02.09-15 112-бет 
ковланган шурфларда замин грунтларини ўрганиш; 
гидроизоляция мавжудлигини, унинг тури ва материалларини аниқлаш; 
лаборатория текширишлари учун грунтлар намуналарини олиш; 
бино ва иншоотларнинг пойдеворига ва замин грунтларига тушадиган 
муваққат ва доимий оғирликларни ошириб, ҳамда капитал таъмирлаб уларнинг 
барча қаватлардаги томларини алмаштирганда, уларнинг устига қўшимча 
қаватлар қуриш эҳтимоли бўлган тақдирда. 
Бино ёки иншоот девор ва пойдеворларида деформация мавжуд бўлган 
тақдирда: 
деформация содир бўлиши сабабларини аниқлаш ва уларнинг кейинчалик 
ўсишини тўхтатиш учун чора – тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳамда бино ва 
иншоотлардан нормал фойдаланиш шароитларини тиклаш;
бино ва иншоотлар замини грунтларининг ҳолатини, қурилиши 
тўхтатилгандан узоқ вақт ўтгандан кейин уларнинг устига қўшимча қаватлар
қуриш эҳтимоли ва шароитларини аниқлаш; 
мавжуд бино ва иншоотлар ва улар ёнига қуриладиган қўшимча бино ва 
иншоотлар орасидаги жойнинг ҳолатини аниқлаш ва уларнинг барқарор 
туришини таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; 
ертўласи бўлмаган биноларда ертўла қуриш имконияти ва шароити, 
бинонинг цокол ва ертўла қаватларини чуқурлаштириш имконияти ва 
шароитини;
ертўла ва бошқа ер ости иншоотларини сув босишининг сабабларини 
аниқлаш; 
ер ости маконини ўзлаштириш ва б. вазифаларни ечиш учун зарур бўлган 
маълумотлар олиш мақсадида амалга ошириш керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling