Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Дарёлар, кўллар, денгизлар ва сув омборлари қирғоқларининг


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
Дарёлар, кўллар, денгизлар ва сув омборлари қирғоқларининг 
емирилиш жараёнлари
17.34. Дарёлар, кўллар, денгизлар ва сув омборлари қирғоқларининг 
емирилиш жараёнлари учун муҳандислик геология изланишлари муҳандислик 
гидрометеорология изланишлари билан бирга олиб борилиши керак.
Эслатма. Қирғоқлар емирилаётган районларда муҳандислик гидрометеорология 
изланишлари таркибига ётқизиқларнинг сатҳий ва шамол тўлқин энергетик 
режимларининг, оқимларининг ва ҳаракатланишларининг тавсифи киради. 
17.35. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб 
борилганда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу нормаларнинг 6.19-6.21 
бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда кўрсатилиши керак: 
қирғоқлар емирилишининг асосий регионал-геологик ва зонал-иқлимий 
омиллари ва ривожланиш шароитлари; 
ҳал қилувчи участкаларда, қурилиш лойиҳаланаётган ҳудуд ва ёндош 
соҳилда муҳим қирғоқ ҳосил қилувчи жараёнлар;
ўзгармаган табиий шароитларда макон ва замонда қирғоқлар 
емирилишининг интенсивлигини баҳолаш; 
бевосита изланишлар участкасида ҳам, унинг табиий шароитига ўхшаш 
участкаларда ҳам қирғоқлар муҳандислик муҳофазасининг самарадорлиги. 
17.36. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун қирғоқлар 
емирилиши жараёнининг омиллари ва ривожланиш шароитлари, сув омборлари 
(кўллар, дарёлар) турига боғлиқ равишда муфассал, 17.6 жадвалга кўра 
аниқланиши керак. 
17.37. Лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб 
борилганда қуйидагилар бажарилиши керак: 
қирғоқлар емирилиши ва қирғоқлар муҳандислик муҳофазаси чора - 
тадбирларининг самарадорлиги бўйича нашр этилган ва фонд материалларини 
йиғиш ва таҳлил қилиш; 
мавжуд материалларни яна ҳам чуқурроқ ўрганиш ва қирғоқлар 
емирилишининг омиллари ва ҳозирги замонда ривожланиши тўғрисидаги янги 
маълумотларни олиш учун маршрут кузатувларни амалга ошириш ва ҳар хил 
йилларда олинган аэрофото ва космик съёмка материалларини дешифровка 
қилиш; 
деформациялар эҳтимоли мавжуд зоналар доирасида, ўрганилаётган 
майдондан икки томонга қирғоқ бўйлаб 2-10км чегарасида, қоидага кўра, 
дарёларнинг икки бурилган жойида оқим бўйлаб қуйига ва юқорига, 17.6 
жадвалга кўра, лойиҳаланаётган қурилиш ва ёндош соҳил майдонининг 
муҳандислик геология съёмкасини бажариш керак;
зарурат туғилганда, соҳилнинг ҳал қилувчи, унинг табиий шароитига 
ўхшаш қурилиши лойиҳаланаётган, қирғоқлар емирилиши тўғрисида амалда 
олинган маълумотлар бўлган участкаларда, 17.6 жадвалга кўра, муҳандислик 
геология съёмкасини бажариш керак;


ШНҚ 1.02.09-15 108-бет 
соҳилнинг ҳал қилувчи участкаларида, қурилиши лойиҳаланаётган 
майдонда, зарурат туғилганда, қирғоқлар емирилишининг ва уларни аниқловчи 
омилларнинг стационар кузатувларини олиб бориш керак (агар шундай 
кузатувлар Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар қўмитаси 
томонидан амалга оширилмаган бўлса).
17.38. Стационар кузатувларни лойиҳадан аввалги ҳужжатлар ишлаб 
чиқиш учун изланишлар олиб борилганда бошлаб, лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар 
ишлаб чиқиш учун изланишлар олиб борилганда ҳам тўхтатмасдан давом 
эттириш керак. 
Изланишлар тугаллангандан сўнг кузатув тармоқларини буюртмачига, ёки 
у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал 
ресурслар қўмитаси корхоналарига, кузатувларни объектлар қурилиши ва 
улардан фойдаланиш даврларида давом эттириш учун, топшириш керак.
Объектда 
лойиҳалашнинг 
айрим 
босқичлари 
учун 
изланишлар 
оралиқларидаги даврларда, ва улар тугалланганда, изланишларни бажарган 
ташкилот, буюртмачи билан тузилган алоҳида шартнома асосида, стационар 
кузатувлар олиб бориши мумкин. 
17.39. Лойиҳа учун изланишларда қуйидагилар аниқланиши ва ушбу 
нормаларнинг 7.21, 7.22 бандларига қўшимча равишда техник ҳисоботда 
кўрсатилиши керак
қирғоқларни емирувчи омилларнинг миқдорий тавсифи; 
ўзгармаган табиий шароитларда, ҳамда лойиҳаланаётган объект қурилиши 
ва ундан фойдаланиш жараёнларида қирғоқлар емирилишининг маконий ва 
замоний башорати; 
қирғоқларнинг муҳандислик муҳофазасини амалга ошириш бўйича 
тавсиялар. 
17.40. Лойиҳа учун изланишларда 17.6 жадвал талаблари доирасидаги 
масштабларда муҳандислик геология съёмкасини бажариш керак.
Муҳандислик геология съёмкаси қурилиш майдонини ва унга туташган 
соҳил ҳудудини (сув объекти, ҳамда қирғоқлардаги муҳандислик муҳофазаси 
иншоотларининг қирғоқлар емирилиши ривожланишига таъсири доирасидаги 
лойиҳаланаётган қурилиш майдонидан барча томонга 1-2км чегарасида, ҳамда
қоидага кўра, дарёларнинг оқим бўйлаб қуйи ва юқори қисмларидаги биттадан 
бурилган жойини ҳам қўшиб олган ҳолда), қамраб олиши керак. 
17.41. Ишчи ҳужжатлари учун олиб бориладиган изланишларда ушбу 
нормаларнинг 8.22 - 8.24 бандларига қўшимча тарзда техник ҳисоботда илгари 
олинган маълумотлар, шу жумладан, муҳандислик муҳофазаси ва иншоотларни 
ҳисоблашлар бўйича узил-кесил лойиҳа ечимларини қабул қилиш учун зарур 
бўлган қирғоқлар емирилиши жараёнларини баҳолаш натижалари ва уларнинг 
параметрлари келтирилган бўлиши керак. 
17.6 жадвал 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling