Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ертўлаларнинг пойдеворлари ва деворлари тузилишини ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаб ўрганиш керак. 19.2.8
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
19.2.7 Ертўлаларнинг пойдеворлари ва деворлари тузилишини
ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаб ўрганиш керак. 19.2.8 Бетон ва ғиштнинг синфи (маркаси)ни Физделнинг зўлдирли ва ва Кашкаровнинг эталон болғалари ёрдамида аниқланади. 19.2.9 Лаборатория синовлари учун пойдевор материалларидан намуналар, уларнинг мустаҳкамлиги қўшимча босимни аниқлаш учун ҳал қилувчи рол ўйнаган ҳолларда олинади. Ғишт терилган деворнинг сиқилиш ва эгилишдаги мустаҳкамлигини синаш учун пойдеворнинг ҳар хил участкаларидан 10тадан ғишт олинади. Харсангтошлардан қурилган пойдеворларнинг мустаҳкамлигини синаш учун томонларининг минимал ўлчамлари 7х7х7 ёки 4х4х4см бўлган бешта намуна олинади. Бетон пойдеворларнинг мустаҳкамлигини синаш учун пойдеворлардан бурғулаш йўли билан диаметри 10см ва 12сантиметрдан кам бўлмаган узунликдаги бешта керн олинади. Барча олинган намуналар учун қайдномалар (ведомостлар) тўлдирилган бўлиши керак. 19.3 КОРХОНА, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ РЕКОНСТРУКЦИЯЛАШ ВА ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ УЧУН БАЖАРИЛГАН МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯ ИЗЛАНИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУЗИЛАДИГАН ТЕХНИК ҲИСОБОТНИНГ ТАРКИБИ ВА МАЗМУНИ Техник ҳисоботнинг матни қуйида келтирилган мазмундаги бўлимларни ўз ичига олиши керак: кириш, участканинг табиий географик шароитлари, муҳандислик геологик шароитлар ўрганилганлиги, геологик тузилиши ва гидрогеологик шароитлар, ШНҚ 1.02.09-15 118-бет физикавий -геологик ва муҳандис геологик жараёнлар ва ҳодисалар, муҳандис геологик шароитлар, ҳудудни ўрганиш (текшириш) натижалари, бино ва иншоотлар заминини эксплуатация қилишнинг ишончлилигини ташкил қилувчи омиллар, хулосалар, тавсия ва таклифлар. Кириш қисмида ишларни амалга ошириш учун асос, муҳандислик геологик изланишларнинг вазифалари, муҳандислик изланишлар майдонининг жойлашган жойи, лойиҳа ва муҳандислик изланишлар ҳужжатларининг мавжудлиги, изланишлар дастури тўғрисида маълумотлар, лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар тўғрисида маълумотлар, уларнинг тавсифи, бажарилган ишлар тури, ҳажми, уларни бажариш муддатлари, алоҳида иш турларини амалга ошириш услублари, ижрочилар таркиби, изланишлар дастуридан оғишишлар ва уларни асослаш ва бошқалар келтирилиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling