Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бинони текширишдан мақсад Бажариладиган ишлар
19.1.2 Бино ва иншоотларни текшириш мақсадига боғлиқ равишда 19.1 –
жадвалда келтирилган ишлар бажарилиши керак. 19.1.3 Назорат учун ковланадиган шурфларни пойдеворларнинг конструкциясини, ўлчамларини, материалларини, жойлашиш чуқурлигини ва гидроизоляция мавжудлигини аниқлаш, замин грунтларининг литологик таркибига аниқлик киритиш учун ўтиш лозим. 19.1-жадвал Бинони текширишдан мақсад Бажариладиган ишлар Томларини алмаштирмай ва оғирликларини оширмай капитал таъмирлаш Назорат шурфлари ўтиш - пойдеворларни очиш. Барча қаватлардаги томларини алмаштириб реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш. Участка грунтларини бурғулаб ўрганиш. Пойдеворлар заминини батафсил ўрганиш. Грунтлар ва ер ости сувларининг лаборатория таҳлиллари, пойдеворлар материалларининг лаборатория таҳлиллари. Замин ва пойдеворларни текшириш учун ҳисоблар. Бино ёки иншоот ертўлаларида сув ёки деворларида захлик пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш. Сув элтгич коммуникацияларни ревизия қилиш. Участка грунтларини бурғулаб ўрганиш. Назорат шурфлари ўтиш- пойдеворларни очиш. Ер ости сувлари сатҳини кузатиш. ШНҚ 1.02.09-15 113-бет 19.1.4 Назорат учун ковланадиган шурфларнинг сони текширишлар мақсадига боғлиқ бўлиб 19.2 – жадвалга асосан олинади. 19.2- жадвал Бинони текширишдан мақсад Шурфлар сони Оғирликларини оширмай реконструкциялаш ёки капитал таъмирлаш. Бино ичида 2—3та. Ертўлаларга сув киришини ёки ертўлалар ва биринчи қават деворларидаги захликни бартараф қилиш. Ҳар бир сув босган ёки захлаган бўлмада биттадан. Ертўлани чуқурлаштириш. Чуқурлаштириладиган хонанинг ҳар бир девори ёнида биттадан. 19.1.5 Замин ва пойдеворларни батафсил текширишда тоғ ковламаларининг сонини қуйидагича олиш керак: ҳар бир секцияда энг кўп босим тушган ҳар бир конструкция тури ёнида ва босим кам тушган участкаларда биттадан шурф; бир бирига ўхшаш ва такрорланувчи (плани ва контурлари бўйича) секцияларнинг биттасида барча зарур шурфлар ўтилади, бошқаларида эса энг кўп босим тушган жойларда бир – иккитадан шурф ўтилади; ҳар бир иморат учун қўшимча равишда тоғ ковламаси ўтилган жойга қарши томондаги девор ёнидаги энг кўп босим тушган жойда иккита шурф ўтиш керак; қўшимча оралиқ таянч устуни ўрнатилиши мўлжалланган жойларда ҳар бир секцияда биттадан шурф ўтиш керак; деворлар ва пойдеворлар деформацияга учраган жойларда биттадан шурф ўтиш керак, бу ҳолда иш жараёнида бўшанг грунтлар тарқалган чегараларни (агар улар мавжуд бўлса) аниқлаш учун қониқарсиз аҳволдаги пойдеворларнинг замини ёки чегараларида қўшимча шурфлар ўтилиши керак. 19.1.6 Шурфлар чуқурлигини, қоидага кўра, очиладигин пойдевор тагидан 0.5-1.0м чуқурроқ ўтилишини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак. Ўзига хос хусусиятга эга грунтлар (чўкувчан, кўпчувчан, шўрланган, ўта сиқилувчан, техноген ва ш.ў.) ва сувга тўйинган бўшанг грунтлар (торф, балчиқ ва ш.ў.) тарқалган ҳудудларда ковламалар бу грунтларнинг қатламини тўлиқ кесиб ўтиши, ёки бу грунтлар бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилмайдиган чуқурликкача ўтилиши керак. Хавфли муҳандис-геологик ва табиий - геологик жараён ва ҳодисалар тарқалган ҳудудларда ковламалар уларнинг фаол қатламидан 3-5м чуқурроқ ўтилиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 114-бет 19.1.7 Шурфларнинг пландаги минимал кесимини пойдеворлар жойлашиш чуқурлигига боғлиқ равишда 19.3- жадвал бўйича олиш керак. 19.3- жадвал Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling