Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Пойдевор жойлашиш чуқурлиги, м


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

Пойдевор жойлашиш чуқурлиги, м 
Шурфлар кесимининг юзаси, м
2
 
1,5 гача 
1,5—2,5 
2,5 дан чуқур 
1,25 

2,5 ва ундан катта 
Муҳандислик геология изланишлари натижасида бино ва иншоот 
чегарасида қатламларнинг кетма-кет ётганлигини, уларнинг узлуксизлиги ёки 
чекланганлигини, айниқса ўта сиқилувчан грунтларнинг линза ва қатламчалари 
мавжудлигини ўта синчковлик билан текшириш керак. 
19.1.8 Муҳандислик геология текширишлар материалларини геологик – 
литологик кесма кўринишида ифодаланади.
19.1.9 Бурғулаш жараёнида ўтиладиган геологик қатламларнинг 
кўрсаткичлари аниқланиши ва грунтлар ҳар бир қатламининг мутлақ 
баландлиги аниқланган бўлиши керак. 
19.1.10 Бурғулаш журнали бирламчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади ва уни 
сақлаш учун изланишлар олиб борувчи ташкилотнинг геофондига бошқа дала 
материаллари билан бирга топширилиши керак. 
19.1.11 Грунтлар ГОСТ 25100 номенклатурасига кўра тавсифланиши 
керак. 
19.1.12 Бурғқудуқлар сони бинодаги секциялар миқдори ва муҳандислик 
геологик шароитларнинг мураккаблик даражасига кўра 19.4- жадвал бўйича 
аниқланади. 
19.1.13 Барча ўтилган шурфларда пойдеворлар замини грунтларининг 
тавсифи ва шурф деворларининг хомаки расмлари келтирилган бўлиши керак 
(1:20 ёки 1:50 масштабларда). 
19.4- жадвал 
Бинодаги секциялар 
миқдори 
Мураккаблик даражасига кўра бурғқудуқлар 
сони

II и III 
1-2 
3-4 
4 дан кўп 






Эслатма. Илгариги йиллар изланишлари материаллари мавжуд бўлган тақдирда 
жадвалда кўрсатилган бурғқудуқлар сони камайтирилиши керак. 
19.1.14 Грунтлардан монолитлар (структураси бузилмаган намуналар)ни 
бевосита пойдеворлар тагидан ва шурфнинг қарама-қарши девори ва унинг 
тагидан, пойдеворлар тагида жойлашган структураси бузилмаган грунтларнинг 
ҳар бир туридан олиш керак.
19.1.15 Грунтлар монолитларини олиш, ўраш ва жойига элтиш ишлари
ГОСТ 12071 талабларига кўра амалга оширилиши керак. 


ШНҚ 1.02.09-15 115-бет 
Грунтлар монолитларини тоғ ковламасининг бутун чуқурлиги бўйлаб 
олиш интерваллари 0,4
в
(
в
- пойдевор эни, метрда)дан ошмаслиги, лекин
0,5метрдан ортиқ ҳам бўлмаслиги керак, бино ва иншоотлар ўзаро таъсири 
доирасида эса ҳар 0,5метрдан олиниши керак. 
Грунтларнинг кимёвий таҳлили (сув тортмаси) учун намуналар жўяк 
усули билан ер юзасидан пойдевор тагигача бўлган оралиқдан олиниши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling