Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Автомобиль йўлларининг темир йўллари ва бошқа алоқа йўллари билан
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
Автомобиль йўлларининг темир йўллари ва бошқа алоқа йўллари билан
кесишмалари 5.15. Автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишмалари бекатлар ва ҳаракат маневри чегарасидан ташқарида, кўпинча кесишаётган йўлларнинг тўғри қисмларида лойиҳаланиши керак. Бир сатҳда кесишувчи йўллар ораси- даги ўткир бурчак 60° дан кам бўлмаслиги керак. 5.16. I-III тоифали автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесиш- малари турли сатҳларда лойиҳаланиши лозим. IV-V тоифали автомобиль йўлларининг темир йўллар билан турли сатҳда кесишмалари ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи қуйидаги шароитларда лойиҳаланади: уч ва ундан ортиқ асосий темир йўллар билан кесишганда, ёки кесишма тезюрар (120 км/соат дан юқори) поездлар ҳаракатланадиган темир йўл қисм- ларида жойлашса, ёки ҳаракат жадаллиги суткасига 100 поезддан ортиқ бўл- ганда; кесишмадаги темир йўл ўймада жойлашган бўлса, шунингдек 5.17-бандга асосан кўриниш меъёри таъминланмаган бўлса; автомобиль йўлларида троллейбуслар ҳаракати бўлса ёки унда биргалик- даги трамвай йўллари қурилганда. 5.17. Автомобиль йўлларининг темир йўллар билан бир сатҳдаги қўриқ- ланмайдиган кесишмаларида кўриниш таъминланган бўлиши керак, бунда кесиб ўтиш жойида тўхташ учун кўриш масофасидан кам бўлмаган масофада турган автомобиль ҳайдовчиси (14-жадвалга асосан) ўтиш жойига яқинлашиб келаётган поездни камида 400 м, яқинлашаётган поезд ҳайдовчиси эса ўтиш жойи ўртасини камида 1000 м дан кўра олсин. 5.18. Темир йўллар билан бир сатҳда кесишаётган автомобиль йўллари қатнов қисми кенглигини кесишмаларга киришдаги йўл қатнов қисми кенглигига тенг қийматда, V тоифали автомобиль йўлларида эса ўтиш жойидан икки томонга 200 м да камида 6 м га тенг қабул қилинади. Автомобиль йўли бўйлама кесимда энг четки рельсдан камида 2,0 м масофада горизонтал майдончага, катта радиусли эгриликка ёки кесишма темир йўл бурилиш жойларида жойлашганда бир рельсни бошқасига нисбатдан кўтарилишидан ҳосил бўлган нишабликка эга бўлиши керак. Автомобиль йўлларининг кесишмага келиш қисмлари 50 м масофада 30 ‰ дан ошмайдиган бўйлама нишабликда лойиҳаланади. 32-бет ШНҚ 2.05.02-07 Тўсувчи ва шлагбаум устунларини кесишмалар қатнов қисми чеккасидан 0,75 м дан кам бўлмаган, ўлчам дарвозалари устунини эса 1,75 м дан кам бўлмаган масофаларда жойлаштириш лозим. Темир йўллар бўйлаб 100 м дан кам бўлган масофада жойлашган II-III тоифали автомобиль йўлларининг темир йўллар билан кесишмаларида ҳаракат жадаллиги 26-жадвалда келтирилган қийматдан ошган тақдирда қўшимча тасма қуриш лозим бўлади. 26-жадвал Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling