Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

 
6.24. I-III тоифали йўлларда баландлиги 3 м гача бўлган кўтарма ёнба-
ғирлари қиялиги авария ҳолатларида транспорт воситаларининг хавфсиз туши-
ши таъминлаш мақсадида 1:4 дан тик бўлмаган, қолган тоифали йўлларда эса 
баландлиги 2 м гача бўлган кўтарма ёнбағирлари қиялиги 1:3 дан тик бўлмаган 
қийматда белгилаш зарур. Қимматбаҳо ерларда ёнбағирлар қияликларини, 
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда, 34-
жадвалда келтирилган чегаравий қийматларгача оширишга рухсат этилади. 
6.25. Кўтарма ёнбағирларининг 6.23 ва 6.24-бандларда келтирилган қия-
ликлари уларни ўт экиш ёки чим бостириш усули билан мустаҳкамлашни 
назарда тутади. Техник-иқтисодий жиҳатдан тегишлича асосланганиб уларни 
янада мукаммалроқ мустаҳкамлаш усуллари қўлланилганда қиялик оширилиши 
мумкин. 
6.26. Тупроқ заҳиралари лойиҳаланаётганда кўтармалар учун амалда талаб 
қилинадиган тупроқ ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланиши керак: 
V
1
=VK

бунда: 
V – лойиҳаланётган кўтарма ҳажми, м
3
;
К
1
- нисбий зичланиш коэффициенти (33-жадвалга асосан белгиланадиган 
тупроқнинг кўтармада талаб қилинадиган зичлигининг унинг қидирувларда 
аниқланадиган заҳира ёки карьердаги зичлигига нисбати). 
Нисбий зичланиш коэффициентини мажбурий 2-илованинг 14-жадвалига 
асосан тахминий қабул қилишга рухсат этилади. 
6.27. Бўш асосдаги кўтармаларга қуйидаги қўшимча талаблар қўйилади: 
эксплуатация даврида кўтарма асосидаги бўш тупроқнинг четга сиқиб 
чиқарилишига йўл қўймаслик керак;
асоснинг жадаллик билан чўкадиган қисми қоплама қурилгунча тугаши 
керак (икки босқичли қурилиш шароитларида йиғма қопламалар қўлланилганда 
истисно қилинишига рухсат берилади). 
Кўтарма асосининг барқарорлиги ва чўкишини ва эластик ўзгаришларини 
башорат қилиш ҳисоб-китоблар асосида бўлиши керак. 
Изоҳлар: 1. Мукаммал турли йўл тўшамаларида асоснинг зичланиши 90 % га етган ёки
чўкишнинг жадаллиги йилига 2 см дан ошмаган, енгиллаштирилган турли йўл тўшамаларида 
зичланиш 80 % га етган ёки чўкишнинг жадаллиги йилига 5 см дан ошмаган пайтини 
жадаллик билан чўкадиган қисми тугалланди деб қабул қилинишига рухсат берилади. 
2. У ёки бу табиий шароитлардаги йўлларни эксплуатация қилиш тажрибаси асосида 
чўкишнинг мумкин бўлган жадаллигини аниқлашга рухсат этилади. 
6.28. Намлиги рухсат этилганидан ортиқ бўлган тупроқлардан кўтармалар 
лойиҳаланаётганда (мажбурий 2-илованинг 12-жадвали) йўл пойининг керакли 
барқарорлигини таъминловчи тадбирлар кўзда тутилиши лозим. Тупроқларни 


44-бет ШНҚ 2.05.02-07 
табиий йўсинда қуритиш ёки уларни сўндирилмаган оҳак, кул чиқиндиси ва 
бошқа фаол моддалар билан ишлов бериш бундай тадбирлар қаторига киради. 
Тупроқларнинг намлиги меъёрий намликнинг 0,9 дан кам бўлганида улар-
ни зичлаш бўйича лойиҳада махсус тадбирлар кўзда тутилиши керак (қўшимча 
намлаш, кичик қатламларда зичлаш ва шунга ўхшаш). 
6.29. Ёнбағирнинг баландлиги 12 м дан ортиқ бўлган кўтармалар лойиҳа-
ланганида кўтарма ва унинг ёнбағирлари барқарорлигини таъминлаш мақса-
дида муайян шароитлардан келиб чиқиб қуйидагилар ҳисоблаб аниқланиши 
лозим: 
кўтарманинг ўз оғирлиги таъсирида янада зичланиб мумкин бўлган чўки-
ши ва бу чўкишнинг давом этиш вақти; 
кўтарма ёнбағри барқарорлигини таъминловчи кўндаланг кесим кўрини-
ши; 
тупроқни четга сиқиб чиқариш жараёнига йўл қўймайдиган асосга тушув-
чи хавсиз оғирлик; 
кўтарманинг ўз оғирлиги таъсирида зичланиши оқибатида кўтарма асоси-
нинг чўкиш вақти ва қиймати. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling