Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Бўйлама ва кўндаланг, сиқилишга ва чўзилишга ишлайдиган чоклар В12,5 ва юқори синф бетонли асосларда кўзда тутилиши зарур. 7.13
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.05.02-07-uzb
7.12. Бўйлама ва кўндаланг, сиқилишга ва чўзилишга ишлайдиган чоклар
В12,5 ва юқори синф бетонли асосларда кўзда тутилиши зарур. 7.13. Темирбетон, армобетон ва бетон плиталардан йиғма қопламали йўл тўшамаси тузилмаларини мустаҳкамлиги тенг бўлган бошқа турдаги қопла- малар қуриш учун яроқли маҳаллий йўл қурилиш материаллари бўлмаган му- раккаб муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва иқлим шароитларида техник- иқтисодий асослаш натижасида қабул қилишга рухсат этилади. 7.14. Йиғма қоплама плиталарини намунавий лойиҳалардан қабул қилиш ёки ғилдирак босимига ва илгакларидан кўтариб транспорт воситаларига ор- тиш, тахлаш ва монтаж қилишда ўз оғирликлари таъсирига чидамлиликлари ва ёрилмасликлари шарти бўйича лойиҳалаш зарур. 7.15. IV тоифали йўлларда қумли асосга ётқазиладиган йиғма қопламалар тагига қопламанинг бутун кенглигида икки томонидан 0,5 м ли заҳира билан ва қопламанинг кўндаланг чокларидан ёнбағирлар томонга 0,75 м кенгликда чиқа- рилган геотекстил материалларидан қатламлар ётқазишни кўзда тутиш мақсад- га мувофиқдир. Кенглиги 1,5 м дан ортиқ плиталардан қопламалар қуриладиган бўлса чоклар ва қоплама четлари тагига кенглиги 0,75 м дан кам бўлмаган тасма кўринишида қатламлар қуришга рухсат этилади. Техник-иқтисодий асосланганда шундай тузилмаларни III тоифали йўллар- да ҳам кўзда тутиш мумкин. 7.16. I-III тоифали йўлларнинг баландлиги Зм.дан ортиқ бўлган қоя-тоғ жинсларидан ташкил топган кўтармаларида, кўтарма баландлигидан қатъий на- зар темир йўллардан ўтадиган йўл ўтказгичлар олдидаги, 200 м. гача масофада, шунингдек йўл пойининг бир текисда чўкмаслиги кутиладиган йўл қисм- ларининг индивидуал лойиҳаларида, тўрсимон арматурали цементобетон қоп- ламалари қуриш тавсия этилади. 7.17. Қуйма цементбетон қопламалар қалинлигини ҳисоблаш автомо- биллар оғирлигидан тушадиган жами юкланишнинг катталиги ва қайтарили- шини, ҳамда ҳароратни эътиборга олган ҳолда бажарилиши лозим. 7.18. Қуйма ва йиғма қопламали қаттиқ йўл тўшама асослари қалин- лигининг ҳисоби, йўл пойи ва йўл тўшамасининг ҳар бир қатламидаги силжи- шнинг чегаравий мувозанати шарти бўйича олиб борилиши керак. III ва IV тои- фали йўлларда қаттиқ йўл тўшамасини эластиклик чегарасидан ташқарида иш- лашига руҳсат этилиши мумкин. Бундай ҳолларда силжишдаги чегаравий мувозанат шарти буйича асос қалинлигини ҳисоблаш талаб қилинмайди. Асос қалинлигини, мустаҳкамлик шартидан келиб чиқиб, йўл тўшамасини қуриш даври учун алоҳида (асосни - қурувчи транспорт ҳаракати учун фойдаланиш мақсадида) ва автомобиль йўлидан фойдаланиш даври учун ало- ҳида ҳисоблаш лозим. Ҳисоблаш натижасида катта қалинликдаги асос қабул қилинади. 7.19. Бетон асосли асфальтбетон қопламалар ҳисобини икки шарт бўйича бажариш лозим: ШНҚ 2.05.02-07 55-бет қишнинг энг совуқ ойида асфальтбетон қопламасининг ёрилишга чидам- лилиги; автотранспорт воситаларидан кўп марта қайтариладиган оғирлик таъсири- га қоплама ва асос мустаҳкамлигининг чегаравий қаршилиги. Асфальтбетон қопламаси ва цементбетон асосининг мустаҳкамлигини йилнинг энг ноқулай даври - асфальбетоннинг эластиклик модули энг кичик бўлган ёзнинг иссиқ ойлари учун ҳисоблаш лозим. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling