Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамалари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамалари
7.20. I ва II тоифали йўлларнинг қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаларини, 
биринчи мукаммал таъмиргача (ёки реконструкция қилишгача) улардан фойда-
ланиш даврида қолдиқ деформациялар йиғилмаслиги шарти билан лойихалаш 
керак. 
Йўл тўшамалари (III – IY тоифали йўлларда) қатнов қисмининг равонли-
гига таъсир этувчи рухсат этилган чеклашлардаги қолдиқ деформациялар бў-
лишини ҳисобга олиб лойиҳаланиши лозим. 
Айрим ҳолларда қурилиш харажатларини камайтириш мақсадида, IY тои-
фали йўллардаги йўл тўшамаларини тегишли асослашларга мувофиқ йилнинг 
ноқулай даврида транспорт воситаларининг юк кўтариши ва жадаллиги бўйича 
харакатни чегаралашни ҳисобга олиб лойиҳалашга йўл қўйилади. 
7.21. Қатнов қисмнинг ҳаракат тасмаларидаги қаттиқ бўлмаган йўл тўша-
маларини ҳаракатдаги юкланишларнинг қисқа вақтда кўп марта такрор-
ланишини эътиборга олган мустаҳкамликка ҳисоблаш лозим. Юкланиш таъ-
сири давомийлигини 0,1 сек га тенг қабул қилиб ҳисобга шу давомийликка 
тегишли эластиклик модулининг қиймати, материал ва тупроқларнинг мустаҳ-
камлик тавсифлари киритилади. 
Автомобиллар тўхтаб турадиган жойлардаги ва йўл четларидаги тўшама-
ларни давомий юкланиш (камида 10 минут) таъсирига, ҳисоблаш лозим. Юкла-
нишнинг қайтарилишини ҳисобга олмасликка рухсат этилади.
Жамоат транспорти бекатлари, йўл чорраҳалари ва темир йўл билан кеси-
шувга кириш жойларидаги тўшамаларни юкланишнинг қисқа вақтда бир неча 
марта такрорланиш таъсирига, шунингдек юкланишнинг давомийлигига 
ҳисоблаб, мустаҳкам тузилмалар қабул қилинади.
7.22. Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамалари қисқа муддатли юкланишда мус-
таҳкамликнинг уч мезони бўйича ҳисобланиши лозим: бутун тузилмани элас-
тик эгилиши бўйича; тупроқ ва бўш боғланган тўшама қатламларининг сил-
жишга қаршилиги бўйича; анорганик боғловчилар билан ишлов берилган тош 
материаллари ва тупроқли тўшама қатламларининг эгилишдаги чўзилиши 
бўйича. 
Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаларини юкланишнинг давомий таъсирига 
ҳисоблаш тупроқ ва тўшаманинг боғланмаган қатламларидаги силжиш бўйича 
бажарилиши лозим. 
7.23. Қаттиқ бўлмаган йўл тўшамаси ва йўл пойининг ҳисобий юкланиш 
таъсиридан зўриқиши ва деформациясини кўп қатламли тузилмалар эластиклик 
назариясини қўллаб, қатламлар чегарасидаги мумкин бўлган энг ёмон туташув 


56-бет ШНҚ 2.05.02-07 
шароитини ҳисобга олиб аниқлаш лозим. Кўп қатламли йўл тўшамалари ва йўл 
пойини икки ва уч қатламли ҳисобий моделга келтиришга рухсат этилади. 
7.24. Йўл тўшамасининг ҳисобий мустаҳкамлик натижалари қандай бўли-
шидан қатьтий назар зич ҳолатдаги тузилма қатламлари қалинликларини 40-
жадвалда келтирилгандан кам бўлмаган қийматларда қабул қилиш лозим. 
40-жадвал 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling