Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

Ҳаракат 
шароити 
Йўл қисмларининг тавсифи 
Тишлашиш 
коэффициенти 
Енгил 
Тўғри қисмлар ёки радиуси 1000 м ва ундан ортиқ 
бўлган эгриликлар, горизонтал ёки бўйлама нишаблиги
30 ‰ дан катта бўлмаган қисмлар, кўндаланг кесим 
элементлари 5-жадвалдаги меъёрларга мос келувчи, 
мустаҳкамланган, бир сатҳдаги кесишувларсиз, 
юкланганлик даражаси 0,3 дан ортиқ бўлмаган қисмлар 
0,45 


ШНҚ 2.05.02-07 67-бет 
Ҳаракат 
шароити 
Йўл қисмларининг тавсифи 
Тишлашиш 
коэффициенти 
Қийинлашган 
Режадаги эгриликлар радиуси 250 дан 1000 м. гача 
бўлган қисмлар, нишаблиги 30‰ дан 60 ‰ гача бўлган 
кўтарилиш ва тушишлар, қатнов қисми торайган 
жойлар, шунингдек енгил ҳаракат шароитидаги 
юкланганлик даражаси 0,3-0,5 чегарасида бўлган 
қисмлар. 
0,5 
Хавфли 
Кўриниш ҳисобийдан кам бўлган қисмлар, 
нишабликлари ҳисобийидан ортиқ бўлган, кўтарилиш 
ва тушишлар, бир сатҳдаги кесишиш жойлари, 
шунингдек енгил ва қийинлашган шароитлардаги 
юкланганлик даражаси 0,5 дан ортиқ бўлган қисмлар. 
0,6 
Изоҳ: Тишлашиш коэффициентлари динамометрик тиркамали ПКРС-2 асбоби ёрда-
мида, йўлдан фойдаланиш жараёнида уларнинг камайишини ҳисобга олмасдан белгиланган. 
Бошқа(жумладан ихчам) асбоблардан фойдаланилганда уларнинг кўрсаткичлари ПКРС-2 
асбоби кўрсаткичларига келтирилиши керак. 
56-жадвалда кўрсатилган тишлашиш коэффициенти қийматларини қуйи-
дагича таъминлаш лозим: 
юзага ишлов бериш усули ёки мустаҳкамлиги камида 1000 маркали чақиқ 
тошни жойлаштириш билан ғадир-будур юзани ҳосил қилиш;
А ва Г, шунингдек Б турларидаги асфальтобетон қоришмаларида мустаҳ-
камлиги камида 1000 маркали чақиқ тош ва қиррали қум ёки магматик тоғ 
жинсларининг майдалаб ғалвирдан ўтказилганини ишлатиб қопламалар қуриш 
билан; 
цементобетон қопламалар юзасига махсус ишлов бериш билан. 
7.50. III ва IV тоифали йўлларнинг енгил ҳаракат шароитларидаги қисм-
ларида (56-жадвал) В ва Д турлардаги асфальтбетон қоришмаларидан қоплама 
қуришга рухсат этилади. 
Бундай қопламаларни велосипед ва пиёдалар йўлакчаларида, автобуслар 
бекати олдидаги майдонларда, автомобилларга ёнилғи қуйиш ҳудудларида, дам 
олиш майдончалари ва бошқаларда кўзда тутиш тавсия этилади. 
Йўлнинг хавфли қисмларига яқинлашишда (250-300 м масофада) кўнда-
ланг (“шовқин”) тасмаларни қуриш учун, ўлчами 25-35 мм ли чақиқ тошлардан 
юзага ишлов бериш орқали кўтарилиш баландлиги 10-12 мм даги йирик ғадир-
будур юзалар кўзда тутилиши тавсия этилади. 
Кўндаланг тасмаларнинг кенглигини 5-7 м, тасмалар орасидаги масофани 
бошланишида 30 м дан бошлаб охирида 10-15 м гача қабул қилиш лозим. Тас-
малар орасидаги қоплама хавфли ҳаракат шароитига тўғри келувчи (56-жадвал) 
катталикдаги ғадир-будур юзали бўлиши керак. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling