Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


VIII. КЎПРИКЛАР, ҚУВУРЛАР ВА ТОННЕЛЛАР


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/68
Sana31.01.2024
Hajmi1.11 Mb.
#1820232
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   68
Bog'liq
shnk-2.05.02-07-uzb

VIII. КЎПРИКЛАР, ҚУВУРЛАР ВА ТОННЕЛЛАР 
8.1. Автомобиль йўлларидаги кўприклар, йўл ўтказгичлар, виадуклар, 
эстакадалар ва қувурларни ҚМҚ 2.05.03-97 талаблари асосида лойиҳалаш 
зарур. 
8.2. Автойўл тоннелларини СНиП II-44-78 ва ГОСТ 24451-80 талаблари 


68-бет ШНҚ 2.05.02-07 
асосида лойиҳалаш зарур. 
8.3. Автойўл тонелларидаги ҳисобий ҳаракат жадаллигини 1.2 - 1.4 
бандларга асосан аниқланади. Автойўл тоннеллари учун истиқболдаги давр 30 
йил олиниши керак. 
8.4. Автомобиль йўлларидаги кўприк ва тоннелларни, шуниндек уларга 
келиш қисмларини, йўллардаги ҳаракат шароитининг бир хиллилиги талабла-
рига риоя қилган ҳолда лойиҳалаш керак. 
8.5. Тоннелларга келишдаги йўл қатнов қисмини тоннел пештоғидан ками-
да 250 м масофада, қатнов қисми чети бўйлаб тушириладиган узлуксиз чизиқли 
белги билан ажратиш зарур. 
IX. ЙЎЛНИ ЖИҲОЗЛАШ ВА ҲИМОЯЛОВЧИ ЙЎЛ ИНШООТЛАРИ 
9.1. Йўлни жиҳозлашга йўлдаги ҳаракатни ташкил қилувчи техник воси-
талар (тўсиқлар, белгилар, чизиқли белгилар, йўналтирувчи қурилмалар, ёри-
тиш тармоқлари, светофорлар, харакатни бошқарувчи автоматлаштирилган ти-
зимлар) кўкаламзорлаштириш, кичик архитектура шакллари киради. 
9.2. Йўл тўсиқлари қўлланиш шароитига қараб икки гурухга бўлинади. 
Биринчи гуруҳ тўсиқларга транспорт воситаларининг йўлнинг хавфли 
қисмларидан, кўприклардан, йўл ўтказгичлардан мажбурий тушиб кетишлари
шунингдек қарама-қарши оқим транспорт воситаларининг тўқнашиши, катта 
тўсиқ ва иншоотларга урилишларини олдини оладиган (камида 0,75 м) баланд-
ликдаги ғов тузилмалар ва ғилдиракни қайтарувчи (камида 0,6 м) баланд-
ликдаги брус парапетлар киради. 
Иккинчи гуруҳ тўсиқларига пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи, ҳай-
вонларни йўл қатнов қисмига чиқишини олдини олувчи (0,8-1,5 м) баландлик-
даги панжара туридаги тузилмалар, сим тўқималар ва бошқалар киради. 
9.3 Биринчи гурухга мансуб тўсиқлар I - IV тоифали автомобил йўллари-
нинг қуйидаги қисмлари ёқаларида ўрнатилиши керак: 
ёнбағир қияликлари 1:3 ва ундан ортиқ бўлган кўтармаларда 57 жадвалда 
келтирилган талабларга асосан; 
57-жадвал 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling